Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бўстон тумани

БЎСТОН ТУМАНИ

Андижон вилоятидаги туман. 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шахрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Бўз тумани шимол, шимолий-ғарбда вилоятнинг Улуғнор тумани, шимолда Балиқчи тумани, шарқда Шахрихон тумани, жанубий-ғарбда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани, жанубда Охунбобоев тумани, жанубий шарқда Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,20 минг км2. Ахолиси 54 мингдан зиёд киши. Бўз туманида 1 шахарча (Бўз) ва 3 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Манноп Жалолов, Ховос, Холдевонбек) бор. Маркази – Бўз шахарчаси. 
Табиати: Бўстон туманининг ер юзаси денгиз сатхидан 500 м баланликдаги тексиликдан иборат. Туман худудининг ғарбий қисмида кўчма қум тепалари кўп. Тепаликлар орасидаги пастлик жойларда баъзан ботқоқликлар учрайди. Туман худуди 3 массивга бўлинган: 
1)Шарқий Ёзёвон массиви, 
2) Катта Фарғона канали массиви,
3) Улуғнор массиви. 
Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати 0 даржаданминус 4 даражагача, июлники 24-28 даража. Йилига 200-300 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210-220 кун. Туман хўжаликлари Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали ва Шахрихонсойдан суғорилади. Ер ости сувлари юзада (баъзи жойларда 30-60 см) бўлганидан шўр ерлар кўп, қаттиқ арзиқлар (ганчсимон тупроқли ерлар) бор. Ўзлаштирилмаган ерларда шўрлар ер бетига чиқиб ётади. Айрим жойларда ботқоқликлар вужудга келган. Тупроқ таркиби қумлоқ, ярим қумлоқ ва қумсиз, чиринди миқдори 1,3-1,7 %. Шўрланмаган жойларда 0,04-0,6 сулфат ва хлорид кислота тузлари, шўрланган ерларда эса 1-1.2 % дан 3 % гача хар хил тузлар бор. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, ажриқ, курмак, ғумай, қамиш, юлғун ва бошқалар ўсади. Ёввоий хайвонлардан тулки, хар хил илонлар, сувсар, сув хавзаларида балиқлар яшайди. 


БЎСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Ҳокими:  

Носирова Санобархон Абдинабиевна


Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тоъгрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 333-16-43 Факс: 0 (374) 333-11-42
Манзил: 170400, Бўз тумани, Акмал Икромов кўчаси, 52 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

EХАТ: boz.t.@exat.uz//  E-mail: boz@andijan.uz

Мурожаатлар учун: 0 (374) 333-11-42 //  ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 333-11-64




Охирги ўзгариш: 30/01/2022 18:30 Кўрилганлиги: 34275
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 107
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг