Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИЛИШИ ҲАМДА МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИНИНГ АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТУШУНТИРИЛИШИ ЮЗАСИДАН НАМУНАВИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

________________________________

(давлат органи ёки ташкилот раҳбари)

________________________________

________________________________


20__ йил «____» _______________

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятинининг аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан намунавий чора-тадбирлар 
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

1.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали)ни тизимдаги барча идораларга электрон шаклда юбориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат келиб тушган куни

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан кейин, унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи

2.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларини ўз расмий веб сайтларигажойлаштириш.

Бир кун ичида

Давлат бошқаруви органи

3.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма 
ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун марказий ва ҳудудий матбуот анжуманларини ўтказиш.

Икки кун ичида

Давлат бошқаруви органи

4.

Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини жорий этиш, малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва ахборот-таҳлилий материалларнинг ўқиб ўрганилишини ташкил этиш.

Ҳар ҳафтанинг жума куни

Давлат бошқаруви органи

5.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ва республика, ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

3 кун ичида

Давлат бошқаруви органи

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича конференция, семинар, давра суҳбатларининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

3 кун ичида

Давлат бошқаруви органи

7.

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали етказиш, бунда мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шаклларини назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш адлия органлари билан келишиш ва тасдиқлаш.

Бир ҳафтада

Давлат бошқаруви органи

8.

Қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш ва аҳолига тушунтириш бўйича рисолалар ва уларнинг электрон нусхаларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш.

Икки ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

9.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар тайёрлаш, унинг матнини рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар учун «Жаҳон» ахборот агентлигига етказиш.

Икки ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

10.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган мақола, материал ва экспертларнинг шарҳларини «uz» доменида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлардажойлаштириш.

Бир ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

11.

Тарғибот тадбирларида аҳоли томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифларни ўрганиш, умумлаштириш ва тегишлилиги бўйича киритиш (зарур ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий сўровлар ўтказиш).

Доимий

Давлат бошқаруви органи

12.

Қабул қилинган қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш.

Доимий

Давлат бошқаруви органи

13.

Мазкур чора-тадбирлар ижросини мониторинг қилиш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ахборот киритиб бориш.

Ҳар чоракда

Давлат бошқаруви органи


Охирги ўзгариш: 14/03/2017 17:24 Кўрилганлиги: 6213
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 211
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг