Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Финляндия-Ўзбекистон

2016 йил 04 август куни соат 08:30 да Финляндия элчиси Йухани Тойвонен бошчилигидаги делегация вакиллари “Ҳамкор” бизнес маркази олдида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи Б.Арипов томонидан кутиб олинди.

Меҳмонлар ташриф мақсадига кўра, “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган Булоқбоши тумани “Даврон агросаноат” корхонасига ташриф буюрди (соат 0940-1040 гача).

Меҳмонларни корхона раҳбари Равшанбек Каримов кутиб олиб, корхонанинг биогаз ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда иссиқхона хўжалиги билан яқиндан таништирди.

Ўз навбатида, элчи чекка ҳудудда қисқа муддатда биогаз ишлаб чиқариш учун етарли шароитлар яратилганлиги ҳамда иссиқхона хўжалиги бўйича амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди.

Учрашувдан сўнг, меҳмонлар самимий қабул учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, корхона раҳбарияти билан хайрлашди.

Амалга оширилган хизмат ташрифи якуни билан меҳмонлар (соат 1200да) Андижон вилояти чегарасидан Наманган шаҳрига кузатиб қўйилди ва ташриф давомида хеч қандай қўнгилсиз воқеалар содир бўлмади.


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:06 Кўрилганлиги: 5151
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 117
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг