Бош саҳифа / Янгиликлар / ТАҚДИРЛОВ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТАҚДИРЛОВ

ЮКСАК МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!


Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Уларнинг қаторида Андижон вилояти вакилларининг фаолияти ҳам эътироф этилганлиги барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ҳамюртларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни, улар орқали меҳнатсевар, азму шижоатли халқимизни байрам билан қутлади. Шунингдек, тақдирланганларга билдирилган ишонч вилоятимизнинг маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ижобий самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Вилоят раҳбари мукофотланганларни табриклаб, 61 нафар ҳамюртимизнинг ҳар бирига юксак мукофотларни тантанали топширди.

I даражали «Саломатлик» ордени-2 нафар

II даражали «Саломатлик» ордени-7 нафар

«Меҳнат шуҳрати» ордени-3 нафар

«Дўстлик» ордени -6 нафар

«Содиқ хизматлари учун» медали-12 нафар

«Соғлом турмуш» медали-6 нафар

«Шуҳрат» медали-20 нафар

«Келажак бунёдкори» медали-1 нафар

«Жасорат» медали-1 нафар

«Мард ўғлон» давлат мукофоти-2 нафар

«Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони-1 нафар.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ





Киритилган вақти: 29/12/2020 12:20 Кўрилганлиги: 878
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 93
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг