Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6195-сон Фармони қабул қилиниши кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган ғамҳўрликнинг яққол намунасидир.
Мазкур Фармонга биноан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари томонидан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш каби бир қатор вазифлар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилиши белгиланди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Андижон вилоятида мавжуд “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида жами 139 нафар пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар истиқомат қиладилар. Шундан, Андижон “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истикомат килаётган 72 нафар фукароларнинг пенсияси 10%дан 20%га кўтарилди.