Бош саҳифа / Янгиликлар / Мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда ўтказилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда ўтказилади

Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилнинг 16 март куни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий  ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди.

Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонФармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Қонунни ишлаб чиқишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
ва Европа статистиклари конференциясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё ва Европа мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Канада ва бошқа давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибалари ўрганилиб, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди.
Қонун бешта боб ва ўттиз бир моддадан иборат бўлиб, ундақонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида, шахсга доир маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга олиш варақлариасосида ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан уйма-уй юриб, ҳар бир респондент учун алоҳида тўлдирилади.

Киритилган вақти: 25/02/2022 18:57 Кўрилганлиги: 1759
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 152
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг