Бош саҳифа / Янгиликлар / Хўжаобод тумани Иттифоқ массивидаги уйлар ўз эгаларига топширилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хўжаобод тумани Иттифоқ массивидаги уйлар ўз эгаларига топширилди

ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!



Сўнги йилларда мамлакатимизда аҳолини, хусусан, ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жараёнда оғир маиший шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган аёлларга арзон уй-жойлар қуриб бериляпти. Бунинг замирида ўзбекона меҳр-оқибат, халқни ҳаётдан рози қилиш мақсади мужассам.



Янги йил байрами арафасида Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида қурилган 121 та хонадондан иборат кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди.



Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, уй эгаларини муборакбод этди. Улар билан мулоқоти давомида вилоятимизда яқин 3 йилда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари даврида 1 минг 31 нафар оғир ижтимоий вазиятда яшаётган аёлларимиз уй-жой билан таъминланганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.



2020 йилнинг оғир синовли даврида 164 нафар уйга ўта муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга топширилган уй-жойларнинг 98 таси туман ва шаҳар ҳокимликларининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилиб, беғараз топширилганлигини таъкидлади. Янги уйларда яшаётган аёлларимизнинг ҳаётга муносабати бутунлай ўзгача. Буни уларнинг миннатдорчилик акс этиб турган юз-кўзларидан англашимиз мумкин. 2021 йилда ҳам бу борадаги ишларимиз давом этади.



Кенг жамоатчилик иштирокида ўтган тадбир давомида вилоят раҳбари янги уйларнинг соҳибларига калитларни тантанали топшириб, хонадонларга файз- барака,тўкин-сочинлик тилади.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 30/12/2020 22:52 Кўрилганлиги: 502
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 106
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг