Бош саҳифа / Янгиликлар / Хўжаобод тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хўжаобод тумани


Андижондаги “Дўстлик” логистика маркази бир кунда 350 дан 400 тагача транспортни қабул қилади



Юртимизда тайёрланган, етиштирилган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ҳамда зарур хом ашёларни олиб киришда логистика хизматининг ўрни муҳим ҳисобланади. Вилоятимизда бу борада мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда Хўжаобод туманида “LOKOASIA TRANSPORTION AND LOGISTICS COMPANE” МЧЖ томонидан “Дўстлик” логистика марказининг фаолияти йўлга қўйилади. Вилоят ҳокими ушбу объектда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Марказнинг бунёд этилиши халқаро савдони ривожлантириш, сифатли маҳсулотлар тарқатиш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигни оширишдаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, бунёдкорларга зарур тавсия ва топшириқлар берди.

Лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этган марказнинг ҳудуди 9,7 га тенг. Бир кеча кунда 350 дан 400 тагача транспорт воситаларини қабул қилиш имкониятига эга. Яна бир муҳим жиҳати 120 нафар фуқаро даромадли иш билан таъминланади.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ




Киритилган вақти: 07/01/2021 15:31 Кўрилганлиги: 2605
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 129
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг