Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг 
Андижон вилояти халқига Мурожаатномаси

 

Ассалому алайкум, ҳурматли сенаторлар ва депутатлар!

Азиз юртдошлар! 

Ҳурматли меҳмонлар! 

2020 йил якунига ҳам оз фурсат қолди. Ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин жорий йилда ҳаётимизнинг барча соҳалари илгари кузатилмаган янгиланиш ва юксалиш жараёнларини бошдан ўтказмоқда.

Поёнига етаётган йилда юртимизнинг барча ҳудудида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.

Сизларга яхши маълумки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд.

Хабарингиз бор, ҳар йили Давлатимиз раҳбари ҳам мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқар эди.

Бу йилдан бошлаб, янги тизим жорий этилмоқда.

Яъни ҳудудий ҳокимлар томонидан биринчи марта туман, шаҳар ва вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига Мурожаатнома тақдим этилмоқда.

Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун “Янги Ўзбекистон”да олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя — фаолиятимиз мезонига айланишига ҳамда бизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Бугунги сессияда Андижон вилоятидан сайланган сенаторлар, вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар ҳамда
2021 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномани эътиборингизга ҳавола этишга рухсат бергайсиз. 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Аввало, йил давомида вилоятни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганини таъкидлаш жоиз.

Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган январь-ноябрь ойларида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларига эришилди.

Йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати  102 фоизга,  саноат маҳсулотлари 101,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги 102,5 фоизга, қурилиш ишлари 104,8 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати эса 102,4 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят бўйича аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,6 млн. сўмни ташкил қилиб — ўтган йилга нисбатан 1 млн.сўмга ортиши кутилмоқда.

2020 йил якуни билан вилоятда аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми 10,3 млн.сўмни, реал даромадлар ҳажми
8,6 млн.сўмни
ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 106 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.

 

Жорий йилда ижтимоий ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд аҳоли учун нафақа миқдори ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпайтирилди.

Жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилда қарийб 111 минг нафар кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетидан 286 млрд. сўм ижтимоий нафақалар тўлаб берилди.

2020 йил 1 декабрь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 358 минг нафарга яқинлашиб, йил бошига нисбатан
14 минг нафарга кўпайди. Ишлаётган 10 минг нафар пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш тартиби жорий этилди.

Келгуси йилда вилоят маҳаллий бюджетидан ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун 468 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.  

2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 2020 йилга нисбатан 103,4%га, саноат маҳсулотлари 105,4%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 103%, қурилиш ишлари 106,4%, жами хизматлар эса 104,7%га тенг бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

2020 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида7,1 трлн.сўмлик, жами 774 та (жумладан, саноатда 341 та, хизмат соҳасида 165 та, қишлоқ хўжалигида 268 та) лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 42 минг та янги иш ўринларини яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик.

Жорий йилда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, жойларда ўтказган учрашувларимизнинг амалий натижасига кўра бу йил ишга тушадиган лойиҳаларимиз сони 928 та етказилди.

Бугунги кунга келиб, умумий қиймати 6,3 трлн.сўм бўлган
911 та лойиҳалар ишга туширилиб, 38 минг 737 та янги иш ўринлари яратилди. Албатта, ушбу ишга тушган лойиҳаларимиз вилоятимизнинг чекка ҳудудларига тўғри келаётганлиги қувонарли ҳолдир.

Бунга, бир қанча мисолларни келтиришимиз мумкин.

Жумладан, Булоқбоши туманинг энг чекка ҳудуди бўлмиш Чил устун Тоғлари ён бағирларида жойлашган 19-мактабнинг фойдаланилмай бўш турган 50 сотих ер майдонинг 24 сотихида “Жуманазар ва Темир Собировлар оиласи” оилавий корхонаси томонидан 5 млрд. сўм ўз маблағлари эвазига трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ташкил этилиб, 200 нафар қишлоқ аҳолисини бандлиги таъминланиб, куни кеча ишга туширилди.

Шунингдек, Жалақудуқ туманининг олис чегара ҳудудида жойлашган Жанубий Оламушук шаҳарчасида “Ал-Ҳаким” корхонаси томонидан тикув-трикотаж фабрикаси ишга туширилиб, 300 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, “Анд Биллур текстил” МЧЖ томонидан
4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 2,5 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 300 нафар янги иш ўринлари яратилди

Яна бир мисол, Пахтаобод туманида умумий қиймати 264 млрд. сўм бўлган тўқимачилик корхонаси ишга туширилиб, 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Хўжаобод туманида “Мустаҳкам текстил” МЧЖ томонидан 1000 ўринли текстиль корхонаси ишга туширилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Шу ерда бир савол туғилиши мумкин, нимага энди асосий ишлаб чиқариш лойиҳалари текстиль йўналишида деб, барчамизга маълумки, ҳурматли Президентимиз томонидан ҳар бир ҳудудни ривожланиши учун иқтисодий “ўсиш нуқталарини” аниқлаш ва ушбу йўналишда йирик лойиҳаларни амалга ошириш вазифасини белгилаб берган эди.

Бизнинг вилоятимизнинг асосий иқтисодий “ўсиш нуқтаси” яъни, драйвер соҳалардан бири текстил-тўқимачилик саноати бўлиб, ана шу мақсадда вилоятимизда 10 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ташкил этилиб, улар томонидан бугунги кунга келиб, 4 та кластер корхонасида 4-босқичда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган цикл яратилди.

Шу билан бирга, йил якуни билан яна қиймати 800 млрд. сўм бўлган 17 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 3 минг 765 та янги иш ўринлари яратилади.

Биргина мисол, Андижон шаҳрида “Бобур ХБК” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 30 млн. доллар бўлган, 2700 нафар янги иш ўринлари яратилиб, жинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган корхонани янги йил байрам арафасида очилишини ўтказишни режалаштирганмиз.

Жорий йил якуни билан ушбу дастурларимизнинг амалга оширилиши натижасида 4,1 трлн.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, 120 млн. долларлик экспорт қилиш имконияти, 420 млрд. сўмлик бюджетга соф тушумлар заҳираси ва 35 хил турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 65 млн. долл. импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ҳурматли Президентимиз жорий йил май ойида вилоятимизга ташрифи чоғида ҳудудий инвестиция дастури доирасида
2021 йилда амалга ошириладиган қўшимча лойиҳаларни жорий йилга нисбатан инвестициялар ҳажмини камида 30 фоизга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида умумий қиймати 10,6 трлн.сўмлик (149 фоиз) 337 та лойиҳа 35 851 та иш ўрни яратиладиган таклифий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, тижорат банклари билан келишилди ва ушбу лойиҳаларда ҳам қурилиш ишлари бошланди.

Кейинги 2021 йил учун дастурларимизни ҳам шакллантиришда вилоятимизнинг чекка олис ҳудудларида муҳим иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратдик. 

Мисол учун, Жалақудуқ туманида “Зумрад текстиль” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши ҳисобига 1000 нафар, Улуғнор туманида “Бунёдкор Магистрал” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши ҳисобига
1000 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, вилоятимизнинг иқтисодиёти ривожланишига ҳисса қўшадиган йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.

Жумладан, Хўжаобод туманида “Раш Милк” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 110 млн. доллар бўлган, йилига 1,2 млн. тонна цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 700 та янги иш ўрни ҳамда “ГРС Бюлдинг Материалс” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати  50 млн. доллар бўлган, йилига
1 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 500 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Асака туманида “Асака текстиль” МЧЖ томонидан 33 млн. евро бўлган тўқимачилик маҳсулотлари (сочиқ, мато тўқиш) ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 1600 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.  

Натижада, 2021 йилда жами лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига йилига 5,5 трлн. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, 135 млн. долл. экспорт қилиш имконияти, 95 млрд.сўмлик бюджетга соф тушумлар заҳираси ва 50 хил турдаги янги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб,
75 млн. долл. импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Вилоятимизда жорий йилда 208 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш прогнози белгиланган.

Бутун дунёда авж олган пандемиянинг вилоятимиз иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида 20 та лойиҳага 10 та давлатдан 201 нафар хорижий мутахассислар ҳамда
22 та лойиҳада 70 млн. долларлик дастгоҳ ва ускуналар олиб келиниши таъминланди.

Кўрилган чоралар натижасида январь-ноябрь ойлари якуни билан 114 та ҳудудий лойиҳалар доирасида жами 215,6 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик прогноз 108,8 фоизга бажарилди.

Мисол учун, Балиқчи туманида “Скортон текстил” МЧЖ томонидан 21 млн. долллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 6 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 450 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, “Ишан Гроуп” компанияси таъсисчиси Шарма Ракеш Кумар томонидан вилоятимизда 3 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига болалар тагликлари, аёллар гигиена маҳсулоти ва тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширмоқда, бу йил биринчи босқичда экспорт боб тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Шунингдек, 2021 йилда Германия, Хитой, Туркия, Хиндистон, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлар билан амалга оширилаётган 48 та лойиҳалар доирасида 260 млн. долларлик хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу ишлар натижасида 205 млн. долларлик 17 та лойиҳа ишга туширилиб, 7 912 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Мисол учун, Андижон шаҳрида “Агро тур Техновейшн” Хитой Халқ Республикаси компанияси билан ҳамкорликда қиймати
3 млн. доллар бўлган 500 ўринли меҳмонхона ишга туширилади ва 50 нафар янги иш ўринлари яратилади. 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Бўш турган бино иншоотларҳамда фойдаланилмасдан турган ер майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва аҳолига янги иш ўринлари яратиш орқали уларни ҳаётдан рози қилиш бўйича кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

2020 йил якуни билан92таобьектлар бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилиши белгиланган бўлиб,
2020 йил 1 декабрь ҳолатига 77 та шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши натижасида 405 млрд. сўм ва 1 млн. доллар миқдорида инвестициялар ҳамда4 минг 750та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Шунингдек, вилоятда жами 85 та давлат активлари белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали савдоларга чиқарилган бўлиб, шундан 57 та давлат активлари қарийб
81 млрд. сўм ва 4,5 млн. доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига 2 минг 600 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан
10 млрд. сўмга сотилди.

Мисол учун, Андижон шаҳрида собиқ “Бобур” ХБК бино-иншоотлари ўрнида “ВБМ текстил” МЧЖ томонидан 5 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 5 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 1 минг 300 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан бирга, жорий йил бошидан ўтказилган хатлов натижасида аниқланган жами 2 минг 561 та бўш ер участкаларидан 1 минг 798 таси онлайн аукционга чиқарилиб, шундан
693 тасининг сотилиши таъминланди.

2020 йил якуни билан 17 та давлат мулки обьектларига
31 млрд. 175 млн. сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида қўшимча 750 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўринлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, ҳурматли Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан вилоятда жами 31 та давлат активларини белгиланган тартибда 55 млрд сўмга сотиш натижасида қўшимча 2300 нафар янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Кичик саноат зоналарини ривожлантириш ва янгиларини ташкил этиш тадбиркорликни ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирда вилоятда фаолият кўрсатаётган 11 та (81,2 гектар майдонига эга)кичик саноат зоналарида 376 млрд. сўмлик
260 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 3,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар 152 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб,
2 минг 120 та янги иш ўринлари яратилди.

Ишга тушган лойиҳалар доирасида 65 турдаги
186 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, шу жумладан
27 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 9,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга юборилди.

Мисол учун, Андижон шаҳридаги "Динар текстиль" корхонаси томонидан 9 млн. долларлик трикотаж маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.

Ҳозирги кунда кичик саноат зоналарида яна 94 млрд. сўмлик
1,5 мингта
янги иш ўрнига эга бўлган 108 та лойиҳаларда қурилиш монтаж ишлари  амалга оширилмоқда.

Мазкур кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан қарийб 25 млрд.сўм ажратилиб, 18 км электр,
7,5 км табиий газ, 12 км ичимлик суви, 1 км оқава сув тармоқларини тортиш ва 1 км йўл қурилиши амалга оширилди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида 10 та ҳудудларда қўшимча 11 та янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш (74,6 гектар)таклифи маъқулланган эди.

Ушбу ҳудудда 258 та лойиҳаларни жойлаштириш ва 280 млрд. сўмдан ортиқ инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига 2,5 минг та янги иш ўринлари яратишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Бугунги кунга қадар, 64 та тадбиркорларга тақдим қилган лойиҳалари асосида белгиланган тартибда жойлар ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди.

2021 йилда янги ташкил этилган кичик саноат зоналарида муҳандислик — коммуникация тармоқларини қуриш учун
40,3 млрд. сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Давлат раҳбарининг амалий кўмаги билан вилоятимизда 52,7 гектар ер майдонида “Андижон-Фарм” эркин иқтисодий зонаситашкил этилган.

Ушбу ҳудудда 2020-2021 йиллар давомида умумий қиймати 92 млн. долларни ташкил этадиган 9 та (36 га майдонига жойлаштирилган) жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берувчи, замонавий ва инновацион технологиялар билан жиҳозланган янги фармацевтик лойиҳалари жойлаштирилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида, 980 та янги иш ўринлари, 1,5 трлн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари, 21 млн. долларлик экспорт қилиш имкониятлари яратилади.

Ҳозирда умумий қиймати 2,5 млн. долларни ташкил қилган “Малика Лабораторияси” МЧЖ ишга туширилди ва 62 та янги иш ўрни яратилиб, 2 млн. қадоқ саше-пакет, 1 млн. қадоқ капсула,
5 млн. қадоқ таблетка кўринишидаги дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ҳиндистон Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувга асосан, “Кадила Фармацев-тиколс Узбекистан” хорижий корхонаси томонидан
50 млн. доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига таблетка, капсула ва инъекцион дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида 500 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Ушбу лойиҳа бўйича Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан шартнома имзоланиб, қурилиш ишлари бошланди.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналарни ташкил этиш, импорт ҳажмини қисқартиришда маҳаллийлаштириш Дастурининг ўрни салмоқли бўлмоқда.

Жорий йил бошида тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастурига вилоятдаги 129 та корхоналарнинг 201 та лойиҳалари киритилган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 89 млрд. сўмлик
28 та
янги лойиҳалар маҳаллийлаштириш дастурига қўшилиб, умумий лойиҳалар сони 229 тага етди (936 млрд. сўм).

Ўтган 11 ой давомида 896 млрд. сўмлик маҳсулотлар
(35 млрд.сўм ортиғи билан) ишлаб чиқарилди ва прогноз
104,5 фоизга бажарилиб, импорт ўрнини босиш самараси
86 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги "Оил Дрилл" корхонаси томонидан 27 млрд. сўмлик 560 тонна нефт-газ саноатида фойдаланиладиган бурғулаш трубаларини маҳаллийлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бунинг натижасида, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
(34 млрд. сўмга бажарилган) маҳсулот ишлаб чиқариш 26 баробарга, импорт ўрнини босиш самараси эса 22 баробарга ортди.

Йил якуни билан маҳаллийлаштириш дастури доирасида
229 та лойиҳаларда 936 млрд.сўмлик (89 млрд.сўмга ортиқ) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, импорт ўрнини босиш самараси 90,4 млн. долларга тенг бўлади.

2021 йил маҳаллийлаштириш дастури доирасида
287 та лойиҳаларда 2 трлн. 80 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Бунинг натижасида, ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилга нисбатан 1 трлн. 144 млрд. сўмга ёки 122 фоизга ортади.

Шунингдек, 200 млн. АҚШ долларлик импортни қисқартиришга эришилади.

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоят бўйича жами 1 млрд. 840 млн. долларлик маҳсулотлар импорти амалга оширилган.

Шу жумладан, ҳудуд тасарруфидаги корхоналарнинг импорт ҳажми 196 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайди.

Импортнинг 45 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар, 20 фоизи машина ва ускуналар, 17 фоиз минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар, 11 фоизи асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари,
5 фоизи кимёвий воситалар ва 2 фоизи бошқа маҳсулотларни ташкил этмоқда.

 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Жорий йилда вилоятда 513 млн. долларлик маҳсулотлар экспортиниамалга ошириш белгиланган бўлиб, январь-ноябрь ойларида 460 млн. долларлик (11 ойлик прогнозга нисбатан 100%, йиллик 90%)  экспорт амалга оширилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ёки 106 млн. долларга ортди.

Экспорт режасини таъминлаш мақсадида 267 та янги экспортчи корхоналар экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 191 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Саноат маҳсулотлари экспорти режаси 1,3 баробарга таъминланган бўлсада, мева-сабзавот маҳсулотлари учун белгиланган 143 млн. долларлик экспорт режаси вилоятда мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етилган вақтда Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб давлатларинг чегаралари беркитилиш ҳамда эпидемия олдини олиш мақсадида ташқи савдо алоқаларининг тўхталиши натижасида, 70 млн. долларлик (41%) мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниб, режани тўлиқ бажариш имкони бўлмади.

Вилоятимиздаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг диверсификациясини амалга оширилиши натижасида Пандемия шароитида 7 турдаги янги маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Жумладан, асалари уяси, этил спирти, конфетлар, музлатилган олча, тиббиёт маскаси, комбинзони ва қўлқопларининг экспорти йўлга қўйилди.

Экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида 8 та янги давлатга, жумладан АҚШ, Италия, Исроил, Монголия, Бангладеш, Греция, Миср ва Руминия давлатларига илк маротаба маҳсулотлар экспорт қилинди. Натижада бугунги кунда Андижондан 50 турдаги маҳсулотлар дунёнинг 37 та давлатига экспорт қилинмоқда.

Бундан ташқари, вилоятдаги 19 та экспортёр корхоналарга 2,8 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бир қаторда ҳисобот даврида 72 та корхонанинг экспортдан ҳосил бўлган 153 млрд.сўмлик қўшилган қиймат солиқлари қайтарилиб берилди.

Тижорат банклари томонидан 42 та корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш учун январь-ноябрь ойларида 260 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиб берилди.

2020 йилда вилоят учун белгиланган 513 млн. долларлик экспорт режаси таъминланиши учун декабрь ойида яна
54 млн. долларлик
маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, йиллик режани тўлиқ бажариш чоралари кўрилади.

2021 йил учун 176 та корхоналар томонидан 466 млн. долларлик саноат маҳсулотлари ва 100 млн. долларлик мева-сабзавотлар жами бўлиб 566 млн. долларлик экспорт амаллари бажарилиши режалаштирилмоқда.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай муҳит яратиб бериш олдимиздаги энг асосий вазифалардан биридир.

Барчамизга маълумки, жорий йилда кириб келган коронавирус пандемияси мамлакатимиз иқтисодиётига, шу жумладан бюджет тушумларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси юзага келиши натижасида 2020 йил 16 март кунидан карантин эълон қилиниши сабабли 19 минг 739 та  (ёки 66 фоиз)хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган эди.

Пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, пандемия шароитидан келиб чиқиб, қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида вилоятимиздаги фаолият кўрсатаётган ва карантин сабаб вақтинча молиявий қийинчиликка учраган 12 минг 175 та тадбиркорлик субъектларига 28 млрд. сўм миқдоридаги солиқ имтиёзлари берилди.

Жорий йил 1 июндан — 1 ноябргача кичик корхоналар икки турдаги ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод қилиниб, бугунги кунда вилоят бўйича 3 минг 707 та кичик бизнес вакиллари 25 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлди.

Бундан ташқари, 6 минг 967 та тадбиркорлик субъектининг
24 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзи, унга ҳисобланган пеня ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималарни тўлов муддатлари кечиктириб берилди.

Кўрилган чоралар натижада, карантин даврида фаолиятини вақтинча тўхтатган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тикланди.

Биз пандемия шароитида яшаш ва ишлашни ўргандик ва бу ўз самарасини берди – пандемия шароитида ҳам 11 ойлик белгиланган барча прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлашга эришдик.

Хусусан, тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш бўйича, жорий йилда 7 минг та субъектларни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда жами 7 минг 388 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди (106 фоиз).

Натижада, 10 минг 724 та иш ўринлари яратилиб,
жами 153 млрд. сўм бюджет тушумлари амалга оширилди.

Кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқларидаги улуши ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ортиши таъминланди.

Жорий йил якуни билан яратиладиган жами иш ўринларининг 92,5 фоизи кичик бизнес субъектларига тўғри келиши, шунингдек, кичик бизнесни улуши ялпи ҳудудий маҳсулотда 71,6 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича имзолаган қарор асосида 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини-ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайиб, уларнинг сони 67 тага етказилди.

Ўзини-ўзи банд қилиш эвазига 2020 йилнинг якунига қадар жами 30 минг 774 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича режалаштирилиб, амалда 55 минг 697 нафар
(ёки режага нисбатан 181 фоиз)жисмоний шахсларни ўзини-ўзи бандлиги таъминланди.

 

Жорий йил якунига билан фуқароларни ўзини-ўзи банд қилишни 61 минг 548 нафарга етказишни олдимизга вазифа қилиб олдик.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг январь — ноябрь ойларида жами 42 минг 74 та лойиҳаларга 4 тлрн. 139 млрд. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилган бўлиб, бунинг натижасида 51 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат ва сервис йўналишидаги 293 та лойиҳаларга
97 млрд.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши ҳисобига
3 минг 432 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида 352 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 11 минг 664 та лойиҳаларга
431 млрд.сўм (122 фоиз) миқдорида кредит маблағи ажратилиб,
15 минг 464 та янги иш ўрни ташкил этилган.

Шунингдек, Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш дастури доирасида 302 та лойиҳаларга 7,2 млрд.сўм ва “Ёшлар келажагимиз” дастур доирасида 191 та субъектга 38 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

“Ҳунармандчилик йўналишида” эса режага нисбатан
2 баробар кўп яъни, 3 минг 351 та субъектга 92 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

2020 йилда “Ҳунарманд” йўналишида 5 минг 508 та ҳунарманд, 4 минг 221 та уста-шогирд асосида янги иш ўринлари яратилиб, йиллик режа 2,3 баробарга ортиғи билан бажарилди.

Жалақудуқ туманидаги фуқаро Умаров Анваржонга
250 млн. имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобига миллий ўйинчоқлар тайёрлаш, бешикчилик, зардўзлик, миллий миниатюра ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари бўйича 20 та уюшмаган ёшларга “Уста-шогирд” мактаби асосида ҳунармандчиликнинг
сир-асрорларини ўрганиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, ҳунармандчилик ривожланган Шаҳрихон туманида, “Қора кўрпа”  маҳалласи  ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони ажратилиб, умумий қиймати 14 млрд. сўм бўлган “Ҳунармандлар маркази” барпо этилмоқда. Ушбу марказда 54 та устоз-шогирд мактабига асосланган устахона, 150 ўринли савдо растаси, шунингдек, 50 ўринли меҳмонхона, миллий ошхона барпо этилмоқда.

Ҳозирда 50 фоиз қурилиш ишлари амалга оширилиб, объектни 2021 йилнинг апрель ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

2021 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 5 трлн. 270 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг ҳисобига 50 мингдан янги зиёд иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Жорий йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Унга кўра, 2019 йил якуни бўйича рейтинг натижаларига кўра, вилоятнинг Жалақудуқ, Балиқчи ва Марҳамат туманлари “қизил” ҳудудга киритилган.

Қизил ҳудудларни сариқ ҳудудга ўтказиш, сариқ ҳудудларни эса яшил ҳудудга ўтказиш, яшил ҳудудларда иқтисодий ўсишни белгиланган кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга ошириш юзасидан ҳар бир ҳудудлар бўйича алоҳида йўл хариталари ҳамда тегишли дастурлар ишлаб чиқилди.

Эътибор бериладиган бўлса, рейтинг кўрсаткичларнинг
90 фоизи бевосита тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ.

Шу нуқтаи назардан, ушбу ҳудудларда тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида бириктирилган масъуллар билан биргаликда янги лойиҳаларни аниқлаб, уларни ишга тушириш орқали йил якуни билан қизил ҳудуддан сариқ ҳудудга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Балиқчи тумани мисолида айтадиган бўлсам, шу йилнинг ўзида умумий қиймати 374 млрд. сўмлик 59 та янги лойиҳалардан 50 таси ишга туширилди.

Мисол учун, ҳудуднинг асосий драйвери — “саноат кластерлари”ни ташкил этиш, жумладан, пиллачилик кластери ("Андижон ханой ипаги" МЧЖ), лимончилик кластери (“Балиқчи Обод қурилиш томорқа хизмати” МЧЖ) ташкил этилди.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида
108 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади,
қарийб 4 млн. долларлик экспорт қилиш имконияти, 2 млрд. сўмдан зиёд бюджетга соф тушумлар захираси ва 200 минг доллар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Пандемия даврида қатор солиқ имтиёзлари берилган бўлишига қарамай бюджетга тушумларини ориғи билан бажариш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 2020 йил учун 1 трлн. 927 млрд.сўм миқдорида прогноз белгиланган бўлиб, амалда 2020 йилнинг 15 декабрь ҳолатига 1 трлн. 980 млрд.сўмга ёки 103 фоизга бажарилмоқда.

Йил якунибиланбюджет даромадларига 2,1 трлн. сўм миқдоридаги тушумларни таъминлаган ҳолда, йиллик прогнозни 182 млрд. сўмга ёки 109 фоизга ортиғи билан бажариш режалаштирилмоқда.

Ҳурматли депутатлар,

Ҳудудий бюджет харажатлари, ортиқча даромадларни сарфлашнинг асосий йўналишлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсам.

Йил бошида 3 трлн. 418 млрд. сўмлик маҳаллий бюджет харажатлари сметаси тасдиқланган эди.

Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим тадбирларни, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар ҳамда устувор давлат дастурларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрларидаги харажатлардан 108,1 млрд.сўм маблағлар мақбуллаштирилди.

Хусусан, бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан, директор жамғармаси ҳамда асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағлардан, IV-гуруҳ харажатларини, жумладан, озиқ-овқат харажатларидан иқтисод қилиш ҳисобига мақбуллаштирилди.

Мазкур мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан шаклланган Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Андижон вилоятига жорий йилнинг ўтган даврида коронавирус инфекциясига
қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун
жами 207 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Жумладан, коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларига қўшимча, махсус рағбатлантириш ва бошқа тўловларни тўлаш учун 130 млрд.сўм ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ дори-дармон, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар, озиқ-овқат, тиббий асбоб-ускуналар ва юмшоқ жиҳозлар сотиб олиш учун
77 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, мазкур жамғарма ҳисобидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пулларини муддатини узайтириш харажатларини молиялаштириш учун 48 млрд.сўм маблағ ажратилди.

 

Ҳурматли депутатлар,

Вилоят маҳаллий бюджетида жорий йилнинг 9 ойида
жами 330 млрд. сўм (шундан, йил бошига эркин қолдиқ 181,3 млрд. сўм, даромадлар режасини ортган қисми 110,3 млрд.сўм, Республика бюджетидан қўшилган қиймат солиғини қайтариш ҳисобига 38,3 млрд.сўм) миқдорида қўшимча манбалар шаклланди. 

Қўшимча манбалар ҳисобидан шу кунгача 329 млрд.сўм маблағлар белгиланган тартибда қўшимча харажатларга йўналтирилди. Жумладан:

-ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижросини таъминлаш хусусан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини ва иссиқлик тизимини таъмирлаш, аҳолини ичимлик суви ва оқава таъминотини яхшилаш ва ички йўлларни таъмирлаш учун 162 млрд.сўм;    

-коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари учун жумладан, тез тиббий ёрдам автомашинаси, сунъий нафас бериш аппаратлари ва махсус ҳимоя кийимлари, карантин зоналарига генератор сотиб олишга қарийб 3 млрд.сўм;

- ҳарбий-маъмурий сектор  жамғармасига 13 млрд.сўм;

-ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича харажатларга 20 млрд.сўм;

-шаҳар ва туманларни ободонлаштириш ва бошқа харажатларга 101 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети маблағи Ёшлар жамғармаси, Аёллар жамғармаси ҳамда Саховат ва кўмак жамғармасига 10 млрд. сўмдан жами 30 млрд. сўм маблағ ажратилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

“Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар ўз натижасини бермоқда.

Вилоятда 58 минг 776 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”ларга киритилган бўлиб, уларда 240 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади ва шундан 59 минг 348 тасини меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳисобланади.

Бугунги кунгача 58 минг 760 нафар (99 фоиз) фуқаро ишга жойлаштирилди.

Қолган 588 нафар ишсизлар 4 та комплекс раҳбарлари билан биргаликда оилавий тадбиркорлик, қурилиш объектларига ва инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг 45 минг 125 таси ёки
77 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйҳатидан чиқарилди.

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга жами 95 млрд. сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотлари тарқатилди.

Жумладан:

- “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали 82 мингдан зиёд оилага 13 млрд. сўм;

- Вазирлар Маҳкамасининг 346-Ф-сонли фармойишига асосан қарийб 12 минг оиланинг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами
10 млрд. сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, 33 мингдан зиёд оиланинг 138 минг нафар аъзосига (жон бошига 220 минг сўмдан)30 млрд. сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4815-сонли қарорига асосан 26,7 минг та оиланинг 58 мингдан зиёд 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан жами 42 млрд. сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ушбу эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳамда карантин даврида ишсиз қолган фуқароларни иш ўринлари билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита” ижросини таъминлаш натижасида, 2020 йил якуни билан 10 минг 588 нафар, 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги якуни билан 3 минг 63 нафар фуқаро доимий даромадга эга бўлади.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва 13 та маҳаллада касбга ўқитиш масканлари фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, касб-ҳунар мактабларидаги мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб,  таълим жараёнида асосий эътиборни касбга йўналтиришга қаратган ҳолда шаҳар ва туманларда биттадан жами 17 та касб-ҳунар мактаби намунали тарзда янги ўқув йилига тайёрланди ва 38 та касб бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилди.

Мисол учун, Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби қайта таъмирдан  чиқарилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди ҳамда “Официант”, “Сартарош”, “Ошпаз” ва бошқа 8 та касб бўйича қисқа курслар ташкил этилди.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоят бўйича жами 5 минг 235 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитиш курсларига жалб этилиб, йиллик режа ижроси 122%га бажарилди.

Фуқароларни қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш учун
2,5 млрд. сўм субсидия маблағлари йўналтирилди.

Бундан ташқари, камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида Андижон шаҳар транспорт ва хизмат кўрсатиш коллежининг фойдаланилмаётган биноси ва унга туташ майдонида қиймати 14,2 млрд. сўм бўлган “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилмоқда.

Мономарказда йилига 5,5 мингдан зиёд фуқароларга
22 та касбга (пайвандчи, кран оператори, қурувчи, тикувчилик, маиший техникани таъмирлаш, сартарошлик, ошпазлик, металга ишлов бериш каби), шунингдек, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга (рус, инглиз, корейс, япон, хитой тиллари) ўқитилади, касбий малакаларини баҳолаш йўлга қўйилади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Янги иш жойларини ташкил этишва ишсизлик даражасини камайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда меҳнат ресурслари сони 1 млн. 752 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли сони 1 млн. 396,5 минг кишини, банд аҳоли сони эса 1 млн. 237,6 минг кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган амалий чоралар натижасида жами 166 мингдан зиёд ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Шу жумладан, йил бошида тасдиқланган Бандлик дастурига асосан, вилоятимизда қарийб 19 мингта турли йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида 36 минг та янги иш ўринлари яратилди ва йиллик дастур ижроси 111 фоизга бажарилди.

Вилоятимизда фаолият кўрсатиб келаётган  корхона, ташкилот ва муассасаларда ўзининг норасмий иш фаолиятини олиб бораётган 45 минг 793 нафар фуқаролар расмий фаолият олиб боришлари таъминланди (яни легаллаштирилди).

Корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган бўш (вакант) иш ўринларига 39 минг 744 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, хақтўланадиган жамоат ишларига
30 минг 965 нафар фуқаролар жалб этилди.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан ишсиз, кам таъминланган 5 минг 716 нафарфуқароларга (тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш учун)субсидия маблағлари ажратилиб, бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятимизнинг 13 та қишлоқ туманларида 262 гектар суғорилмайдиган ер майдонлари ажратиш ҳисобидан
17 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилди ва уларга 885 нафар кам таъминланган оилалар ва ишсиз фуқароларга субсидия ажратиш орқали бандлиги таъминлашда тегишли чоралар кўрилди.

Шаҳар ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида иш изловчи шахс сифатида рўйҳатда турган ва иш топишда қийналаётган 2 минг 286 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида жорий йил
1-ярим йилликда ишсизлик даражаси 13,5% ташкил этган бўлса, ҳозирги кун ҳолатига ишсизлик 11,4 фоизни ташкил этиб, ишсизлик даражасини 2,1 фоизга пасайтиришга эришилди.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Келгуси 2021 йилда жами 113 мингдан зиёд фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, Бандлик дастурига асосан янги лойиҳаларни амалга ошириш ва кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 37 минг та  янги иш ўринларини яратишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Бу борада, биринчи навбатда “Ишга марҳамат” мономаркази фаолиятини 2021 йил 1 март кунига қадар йўлга қўйиш ҳамда йил давомида 5,5 минг ортиқ ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, 40 та кооперативга, шу жумладан 26 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш (яъни мева-сабзавот, токчилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик, паррандачилик) йўналиши ҳамда 14 та  ҳунармандчилик ва тикувчилик йўналишига аъзо бўлиш учун 2 мингдан зиёд камбағал оилаларнинг аъзоларига
4,5 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилади.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 1,1 минг нафар ишсиз фуқароларга субсидия маблағлари ажратилади.  

Аҳолини шахсий томорқаларига 3,7 миллиард сўм субсидия ажратиш орқали 600 нафар ишсиз, камбағал оила аъзолари, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларнинг бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, 8 минг ортиқ нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилади ҳамда иш сўраб мурожаат қилган 6,4 мингнафар фуқароларга ишсизлик нафақалари тўлаб берилади.

2021 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида ишсизлик даражасини келгуси йил якуни билан 9 фоизгача пасайтириш кўзда тутилмоқда.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Четдан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятдан чет давлатларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган мигрантлар сони 233 минг 98 нафарни ташкил этади.

Шундан, меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрантлар 206 минг 194 нафар бўлиб, улардан 3 минг 81 нафари таълим жараёнидан ажралмаган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Шунингдек, 26 минг 904 нафар фуқаролар эса бошқа мақсадларда хорижга чиқиб кетган.

Меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия (52 фоиз), Қозоғистон (32 фоиз)ва Корея (2,5 фоиз) давлатларига тўғри келмоқда.

Жорий йил бошидан буён жами 52 минг 872  нафар фуқаролар хориждан қайтиб келган бўлиб, улардан
12 минг 359 нафари хотин қизларни, 10 минг 756 нафари
ёшларни ташкил этган.

Сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 42 минг 655 нафар ёки жамига нисбатан 81 фоиз чет элдан қайтган фуқаролар бандлиги таъминланди.

Қолган 10 минг 217 нафар фуқаролардан 7 минг 139 нафари ўз ихтиёрига кўра ишлашни истамаганлиги, соғлигини тиклаш жараёнидалиги, бола парваришида ҳамда нафақа ёшига етганлиги сабабли ишга жойлаштирилмаган бўлса, 3 минг 78 нафар хориждан қайтган мигрантларни бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга қулай шароит ва имконият яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳар боғишамол даҳасида жойлашган ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида маҳаллий бюджетдан 7,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 800 ўринлиАҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази” фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказда аҳоли бепул 20 дан зиёд йўналишдаги қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилади.

Ушбу марказда таҳсил олган фуқаролар малакали мутахассис сифатида халқаро сертификат берилади ва хорижий давлатлардаги юқори маошли иш ўринларига ишга жойлаштирилади.

Ҳозирда меҳнат мигрантларини оқими юқори бўлган Россия Федерациясининг нуфузли, йирик иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Хусусан вилоят делегацияси Россиянинг Москва шаҳри, Оренбург вилояти, Байкалорти ўлкаларида бўлиб, ушбу ҳудудлар билан меҳнат миграцияси масалаларида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Россия Федерациясидаги иш берувчи ҳамкорларнинг
13,5 мингдан зиёд мутахассисларга бўлган эҳтиёж тўғрисида талабномалари олинди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни масофавий тарзда ўтказилган музокара натижасида Калининград шаҳридаги “Международный центр труда” масъулияти чекланган жамияти билан 5 минг нафар фуқароларни Россия Федерацияси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Чехия, Словакия, Польша, Жанубий Корея давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Хорижда ишлаш истагида мурожаат қилаётган фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб келинмоқда, жумладан 1 декабрь ҳолатига 5 минг 785 нафар малака ва тажрибага эга, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни манзилли рўйҳатлари шакллантирилди.

Шунингдек, ҳозирда 1700 нафар фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тил курсларида ўқитилмоқда.

Пандемия даврида Андижон вилоятидан жами 685 нафар фуқаролар ташкиллаштирилган тартибда хорижда шартнома асосида иш билан таъминлашга эришилди.

Бундан ташқари,  хорижга ишлашга кетган фуқароларнинг оиласи, фарзандларининг ўқиши, соғлиғи, моддий таъминотидан мунтазам хабар олиш тизими жорий қилинди.

Жумладан, сўнги 3 ой давомида хорижга ишлашга кетган
4 минг 785 нафар фуқароларнинг оила аъзоларига ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 465 нафар хорижда ишлаётган, уй-жойга муҳтож бўлган меҳнат мигрантларига арзон уй-жойлар сотиб олиш учун йўлланмалар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳнат мигрантларини аниқ ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базаси — ягона дастур мавжуд эмас.

Мазкур ягона дастурни яратишимиз, шунингдек чегара постлари, ички ишлар, бандлик, соғлиқни сақлаш ҳамда маҳаллалар ўртасида электрон ахборот алмашинуви тизимини йўлга қўйишимиз зарур бўлади.

Бу орқали маълумотлар бир хиллигини таъминлаш, тезкор маълумот алмашинуви, реал вақт режимида он-лайн маълумотлар олиш имконияти яратилиб, меҳнат миграцияси бўйича аниқ таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ҳамда тезкор чоралар кўриш имконияти яратилади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар доирасидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилда Инвестиция ва Инқирозга қарши курашиш Дастурларига 453 млрд. сўмлик жами 128 та объектлар киритилган.

Мазкур дастурлар доирасида, 27 та мактаб, 40 та мактабгача таълим, 21 та соғлиқни сақлаш, 3 та болалар спорти, 16 та бошқа соҳа ва 21 та ичимлик ва оқова сув объектларида қурилиш, реконструкция ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида, мактабгача таълим ташкилотларида
6 мингта, мактабларда эса 5 мингга яқин янги ўқувчи ўринлари яратилди, тиббиёт муассасаларда 400 шифо ўринлари қайтадан таъмирланди, бундан ташқари, 10 та санитария осойишталик марказларига қўшимча бино қурилиб, моддий-техник базаси яхшиланди.

Шунингдек 30 дан зиёд аҳоли пунктларидан оқиб ўтувчи 4 та дарё (Қорадарё, Тентаксой, Майлисой, Арвонсой) қирғоқлари мустаҳкамланди.

Ҳозирда йилдан йилга ўтувчи 21 та объектларда ишлар давом эттирилмоқда.

Келгуси 2021 йилда Инвестиция дастурига жами 98 та шундан, 29 та мактаб, 10 та соғлиқни сақлаш, 11 та мактабгача таълим, 2 та болалар спорти, 1 та маданият уйи, 7 та ичимлик суви, 3 та автомобил йўли, 8 та ирригация, 6 та мелиорация, 5 та дарё қирғоқларини таъмирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 16 та шаҳарлар ва туманлар марказларидаги 1 тадан кўчаларни шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш дастури бўйича кўчалар танлаб олиниб, лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу ишлар учун 2021 йилда жами 616 млрд. сўм лимит маблағлари ажратилиши кўзда тутилмоқда.  

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб турар-жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш доимо эътиборимиз марказида бўлмоқда.

Бу борда вилоятда жорий йилда жами 141 та (шу жумладан
96 таси тадбиркорлар томонидан)
кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда (6 минг 784 та хонадон).

Бунинг натижасида 20 мингдан зиёд аҳоли уй-жойлар билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилда “Янги Андижон” лойиҳаси доирасида 500 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида барча вилоятларда кўп-қаватли монолит уйлар қурилиши бўйича берган топшириғи бўйича 2021 йилда шаҳарлар ва туманларда жами 208 та монолит уй-жойлар (4952 та хонадонли)қурилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Асака туманида “Асака Сити” лойиҳаси доирасида 71 та 7-9 қаватли турар-жойлар (3652 та хонадон), меҳмонхона, 250 ўринли конференция зали, масжид, тиббиёт маркази, 160 ўринли болалар боғчаси, 1 минг 320 ўринли мактаб, истироҳат боғи, автомобиллар сақлаш жойлари, бозор ва бошқа бозор инфратузилма объектлари қурилиши олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ҳурматли Президентимизнинг қарори ва фармонларига асосан 16 та шаҳарлар ва туманлар марказлари меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари учун 109,3 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Ҳозирги кунда шаҳарлар ва туманларда марказий кўчаларни замонавийлаштириш “Замонавий кўча” дастури асосида таклифий лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жорий йилда 5 та чегара постларида ҳарбий хизматчилар учун 140 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган эди.

Ҳозирда пудрат ташкилотлари томонидан қиймати 40 млрд. сўм бўлган уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, ҳозирга қадар қурилиш ташкилотларига 3,5 млрд.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

Мазкур уй-жойларнинг лойиҳа-ҳужжатларини Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида келишувдан ўтказиш ҳамда Пандемия сабабли маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш ишлари кечикканлиги сабабли жорий йилда қурилиш ишларини якунлашни имкони бўлмади.

Ҳозирда мазкур объектни 2021 йил март ойида фойдаланишга топшириш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Аҳолини тоза ичимлик сувива канализация хизматлари билан таъминлаш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Жорий йилда барча манбаалар ҳисобидан  221 млрд. сўм маблағ эвазига 565 км ичимлик, 73 км оқава сув тармоғи,
91 дона сув қудуғи, 1 дона оқава ва 2 дона ичимликсув иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида вилоятимизнинг 115 тадан ортиқ маҳаллаларида яшовчи 110 минг нафарга яқин аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган бўлса, 163 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

Шунингдек, 6 минг 300 нафардан ортиқ аҳоли биринчи бор оқава сув тармоғига уланиб, 25 мингдан зиёд аҳолини оқава сув таъминоти яхшиланишга эришилди.

Биргина,  Шаҳрихон туманида ичимлик суви таъминоти оғир бўлган 50 та маҳаллаларида қарийиб 42 млрд.сўм маблағ ҳисобига, 64 дона сув қудуғи ва 227 км сув тармоғини қуриш хамда реконструкция қилиш ишлари бошланиб, хозирги кунга қадар
41 дона сув қудуғи ва 227 км сув тармоғи қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Мархамат туманининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош бўлган Қорабоғиш, Чилон, Рохат, Тошлоқ, Қўрғонча ва Шахристон маҳаллаларида яшовчи аҳоли 28 йил давомида ичимлик сувини сой ва каналлардан истеъмол қилиб,
1 литр тоза ичимлик сувига муҳтож ҳолатда ҳаёт кечиришган.

Бюджет ажратилган 9 млрд.сўм маблағ ҳисобига 15,5 км ичимлик сув тармоғи, 2 дона сув иншоотини қуриш ишлари амалга оширилди ва ушбу маҳаллаларда яшовчи 12 мингдан ортиқ аҳолига марказлашган холда тоза ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ичимлик суви билан таъминланмаган
97 та  мактабларга маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 26,5 км ичимлик сув тармоғи қуриш ва 30 дона сув сақлаш идиши ўрнатилди.

Вилоятдаги электр таъминоти оғир бўлган Улуғнор туманининг Тўрттол маҳалласи ҳудудида жойлашган якка тартибдаги сув қудуғига республикада биринчи бўлиб, энерго тежамкор қуёш фотоэлектрик станцияси ўрнатилиши натижасида шу маҳаллада яшовчи аҳоли ташқи электр таъминотисиз мунтазам ичимлик сув таъминотига эга бўлди.

Вилоятда ичимлик сувини исрофгарчилигини олдини олиш ва сув йўқотишларини камайтириш хамда сув ҳисобини тўғри юритиш мақсадида 1 млрд. 300 млн.сўм маблағ ҳисобига 5 минг 381 дона сув ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

Натижада ичимлик сув йўқотишлари 25,1 фоиздан
24,6 фоиз
га камайишига эришилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Умумий ҳолатда айтадиган бўлсак, ўтган 2020 йил давомида ичимлик сув тизимида амалга оширган ишларимиз натижасида вилоятни ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
81,4 фоиздан 83 фоизга хамда оқава сув билан таъминланиш
6,2 фоиздан 6,5 фоизга кўтарилишига эришилди.

Мазкур тадбирларни 2021 йилда ҳам кенг кўламда олиб борилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.

Хусусан, 2021 йил Инвестиция дастурлари доирасида вилоятимиздаги 7 та йирик объектлар учун 110 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ушбу объектлар 2021 йилнинг ўзида фойдаланишга топшириши режалаштирилган.

Шу билан бирга, вилоят ҳудудидаги ичимлик сув таъминоти оғир бўлган 97 та маҳаллаларнинг ичимлик сув билан таъминлаш учун
70 млрд. сўмлик объектларни лойиҳа ва экспертиза хулосалари тайёрланди.

Шунингдек, 2021 йил давлат дастури асосида “Андижон сув таъминоти” корхоналарининг моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида 10 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

2020 йил Инвестиция дастури асосида Хўжаобод ва Бўстон туманидаги халқаро аҳамиятдаги А373 автомобиль йўлида
18 млрд. сўмлик
реконструкция ишлари, умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш ишлари дастури доирасида эса 10 та объектда 40 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ички йўлларни жорий таъмирлаш дастури доирасида ҳамда дастурдан ташқари амалга оширилган ишлар натижасида жами 785 км узунликдаги йўлларда 143 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, ички йўлларни жорий таъмирлаш дастури доирасида ҳамда дастурдан ташқари амалга оширилган ишлар натижасида жами 801 км (шундан, 330 км асфальтлаш, 471 км шағаллаш) узунликдаги йўлларда 150 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.

Мисол учун, Андижон шаҳрининг Фаробий, Сарбонтепа, Хамдўстлик, Мустақилликнинг 21 йиллиги маҳаллалари ҳамда Олтинкўл туманининг Далварзин, Чўнтак, Янги чек, Айшахонум, Кўмакай каби чегарадош 9 та маҳаллаларида 83 км ички йўллар асфалтлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 26 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Избоскан, Булоқбоши, Улуғнор, Балиқчи туманлари ҳамда Андижон шаҳрида умумий қиймати 23 млрд. сўм бўлган 10 та кўприкларни барпо этиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳозирда 5 таси фойдаланишга топширилди.

Мисол учун, Избоскан туманидаги Урганжи қишлоғи билан Тўраобод қишлоғини боғловчи 73 метр узунликдаги 6,1 млрд. сўмлик кўприк қуриш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур ишларни амалга ошириш натижасида туман марказига олиб борувчи йўлни 17 километрга қисқартиришга эришилди.

Ҳудди шундай, Избоскан туманининг Қораянтоқ ва Чўртонлиқ маҳаллалари ўртасидан оқиб ўтувчи “Тентаксой” устига қурилган эски “қил кўприк” бугун замонавий кўринишга келтирилмоқда.

Ҳозирда узунлиги 72 метр, кенгликдаги қарийб 8 метр,
80 тонна юк кўтариш қобилиятига эга бўлган, умумий қиймати
2,2 млрд. сўм бўлган кўприкнинг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Мазкур кўприк қурилиши натижасида 7 километр йўл қисқариб, 10 мингдан зиёд аҳолининг 100 йиллик орзуси ушалмоқда.

2021 йилда Инвестиция дастури асосида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларда 4 та объектда 39 млрд. сўмлик реконструкция ишлари, 10 та давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида 40 млрд. сўмлик тўла таъмирлаш ишлари бажарилади.

Шунингдек, 800 км ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Вилоят аҳолиси ҳамда саноат корхоналарини мунтазам равишда электр энергияси билан таъминлаш юзасидан тезкор чоралар кўриб борилмоқда.

2020 йилда 500 км электр узатиш тармоқлари ва 266 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига режага нисбатан
500,6 км (100,2%) электр тармоқлари қурилди ва 300 дона (113%) трансформатор пункти ўрнатилди. Ушбу қурилиш ишлари учун
42,5 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, 1 минг 585 км электр тармоқлари ва
581 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, 3 минг 170 км электр узатиш тармоғи ва
1 минг 162 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш тўлиқ якунига етказилди.

Натижада 150 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 300 тага яқин ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

2021 йилда жами 93 млрд. сўм маблағ ажратилиб,
771 км
узунликдаги электр тармоқлари ва 438 дона трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилади.

Шунингдек, 1 минг 793 км электр узатиш тармоқларини ва
754 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш,
3 минг 778 км 
электр узатиш тармоқларини ва 754 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланади.

Натижада 170 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 350 тага яқин ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти яхшиланади.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Жорий йилда 2,5 млрд. сўм маблағ эвазига намунавий лойиҳадаги уй-жойларни газлаштириш учун режадаги 9,8 км газ тармоқларидан 8 км қисмида қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса, 1,5 км аҳоли газ қувурларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш тўлиқ якунланди.

Бундан ташқари, аҳолига 54,5 минг тонна  суюлтирилган газ ҳамда 26 минг дона газ баллонлари етказиб берилди.

Йил якунига қадар, 1,8 км газ тармоқлари қуриб битказилади, аҳолига 4,5 минг тонна суюлтирилган газ ҳажмлари ҳамда
2 минг дона газ баллонлари етказиб берилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида 8 мингга яқин аҳоли хонадонлари ва 52 та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини табиий газ таъминоти яхшиланади.

2021 йилдааҳоли истеъмолчиларининг газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида 11,5 км янги газ тармоқлари қуриш,
5,5 км газ тармоқларини таъмирлаш ҳамда 1,5 км газ қувурларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш кўзда тутилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Андижон вилоятига табиий газ магистрал газ қувурлари орқали Бухоро вилоятидан ўртача
2 минг км масофадан етказиб берилади.

Водий вилоятлари ичида Андижон вилояти магистрал газ қувурининг охирги ҳудудида жойлашганлиги сабабли ҳозирда
газ таъминотида узилишлар юзага келмоқда.

Магистрал газ қувурларида лойиҳавий газ босими
17-20 килограмм бўлиши белгиланган бўлсада, амалда ноябрь-декабрь ойларида 3-5 килограммгача пасайиши кузатилди.

Бу эса газ тармоқларининг охирги нуқталарида жойлашган истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлашда муаммоларни юзага келишига олиб келди.

Ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда, аҳоли газ таъминотини яхшилаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчалари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчиларга газ берилиши вақтинча тўхтатилиб, бундан иқтисод қилинган кунлик ўртача 200 минг метр кубгача бўлган табиий газ аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилмоқда.

Ҳозирда Энергетика вазирлиги, “Ўзтрансгаз” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари томонидан белгиланган ҳажмда табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда 1 минг 713 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб,
293 та хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан хизмат кўрсатилади.

2020 йилда 77 та кўп қаватли уй-жойларда таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 87 та уйларда таъмирлаш ишлари якунланди.

Жумладан, 36 та уйларнинг 5 минг 884 кв.м том қисмини таъмирлаш, 90 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 99 та темир эшиклар ўрнатиш, 29 та уйларнинг ички муҳандислик тармоқларини таъмирлаш, 790 кв.м тротуарларга брусчатка қоплаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида, 6,8 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан, 28 та болалар майдончалари қуриш ва таъмирлаш,
2 минг 834 погонаметр ирригация тизимларини таъмирлаш,
30 минг кв.м тротуарларга брусчатка қоплаш, 506 та ташқи ёритиш тизимларини таъмирлаш ишлари якунланди.

Ушбу ишлар билан кўп қаватли уйларда яшовчи 20 мингдан зиёд аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга эришилди.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйлардагимуаммоларни ҳал этиш мақсадида,“Тезкор коммунал хизматлар” тизими жорий этилиб,1184 қисқа рақамлари орқали мурожаатларни қабул қилиш ва тезкор бартараф этиш тизими йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, 110 та ижтимоий соҳа объектларидаги иссиқлик тизимларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, вилоят аҳолисига етказиб берилиши режалаштирилган 200 минг тонна кўмир ёқилғисидан 145 минг тоннаси (73%, шундан қозоқ кўмир 21 минг 227 тн, қирғиз кўмир 27 минг 696 тн), шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларига режадаги 81,2 минг тонна кўмир ва брикет ёқилғисидан амалда 77,4 минг тоннаси (95%) етказиб берилди.

Ҳозирда омборларда 9 минг тонна кўмир заҳираси мавжуд. 

 Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар сабабли қишлоқ хўжалиги йўналиши ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Вилоятда 2020 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришилди.

Жумладан, жорий йилда вилоятда қарийб 80 минг гектар майдонда пахта етиштирилиб, шартномадаги 252 минг тонна ўрнига амалда 268 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди.

Пахтачиликда янги тизим асосида кластер усулида пахта етиштириш ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, вилоятдаги пахта майдонларини 10 та
пахта-тўқимачилик кластерларига
бириктирилиб берилиши, кластер корхоналари томонидан пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилиб, пахта парваришининг вегетация даврида моддий ресурсларнинг етказиб берилиши агротехник тадбирларнинг кечикишини олдини олиш тизимини яратилишига асос бўлди.

Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналарида пахта хомашёсини йиғиштириб олишдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олувчи тизимнинг йўлга қўйилиши пахтачиликда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг моддий манфаатдорликларининг ошишига олиб келмоқда.

Вилоятга жорий йилда кластер корхоналари ва фермерлар томонидан 530 дан зиёд янги замонавий ва юқори унумли техника ва механизмлар олиб келинди.

Пахтачиликда кейинги йилларда юқори даражада ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилмоқда. Жумладан 2020 йилда вилоят бўйича ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 33,8 центнерни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда  32,6 центнерни ташкил қилган, яъни жорий йилда ўтган йилга нисбатан ўртача ҳосилдорлик
1,2 центнерга ошди.

 

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар натижасида пахта майдонларида томчилатиб суғоришни жорий қилиш ҳисобига ҳар гектар ердан олинаётган ҳосилдорлик 10-15 центнерга ошмоқда.

Жумладан, 2020 йилда пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилинган майдонларда ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик қарийб 50-60 центнерни ташкил қилмоқда.

Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” кластер корхонаси томонидан Исроил давлатининг “Нетафин” компанияси билан
81 гектар ер майдонида замонавий томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди, ҳар гектар ер майдондан ўртача
61,2 центнердан жами қарийб 500 тонна пахта хом-ашёси етиштирилди.

Энг қувонарлиси, чўл шароити ҳисобланган Улуғнор туманидаги “Мамажон бува” фермер хўжалигида 52,5 гектар пахта майдонларининг ҳар гектар еридан олинган ҳосилдорлик ўртача 46,7 центнерга етказилганлиги пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси демакдир.

Пахтачиликда келгуси 2021 йилда янада улкан мақсадлар қўйилмоқда. Жумладан, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан пахта ҳосилдорлигини янада ошириш, сифатли пахта ҳосили етиштириш мақсад қилиб олинмоқда.

Ушбу мақсадларда қарийб 700 тага яқин янги техникалар олиб келиш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда пахта майдонлари             500 гектарга қисқартирилиб, 78 минг 891 гектарга экилиши режалаштирилмоқда. Лекин, ушбу майдонлардан жами 269 минг                  807 тонна пахта етиштириш кўзда тутилмоқда. Ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик ўртача 34,2 центнерга кўтарилиши кутилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Ғаллачиликда ҳам жорий йил натижалари яқин ўтган йиллар ичида бўлмаган десам, муболаға бўлмайди. Сабаби, вилоятда 2020 йилда 76 минг гектардан зиёд майдонларда деҳқончилик қилиниб, жами 517 минг тонна ялпи ҳосил етиштирилди, гектаридан олинган ҳосилдорлик 2019 йилга нисбатан вилоят бўйича ўртача 2,5 центнерга кўтарилди.

2020 йилда етиштирилган ғалла майдони 2019 йилдагига нисбатан 800 гектарга қисқарганини инобатга оладиган бўлсак, ҳосилдорлик янада кўпроқ ошганлигини кўришимиз мумкин.

Давлат омборларига жорий йилда олиб кирилиши режалаштирилган дон 261 минг тонна белгилангани ҳолда, амалда 293 минг тоннадан зиёд ёки 112 фоиздан ортиқ дон олиб кирилди. Фермерларнинг ўз ҳисобида қолган донлари ҳар йилига нисбатан кўпроқ бўлиб, манфаатдорлик даражаси ошди.

Таҳлилларга кўра ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, жорий йилда Балиқчи туманида ғалладан ҳар гектар ердан олинган ўртача ҳосилдорлик 71 центнерни ташкил қилган бўлса, Избоскан, Пахтаобод ва Шаҳрихон туманларида 70 центнердан ошди.

Андижон туманидаги “Дурафшон боғи” фермер хўжалиги томонидан олинган ўртача ҳосилдорлик 96,1 центнерни, Асака туманидаги “Асакалик Обид ери” фермер хўжалигида
93,3 центнерни Балиқчи туманидаги “Холмирза Болтабоев ишончи” фермер хўжалигида 91 центнерни, “Обиджон ота” фермер хўжалигида 90 центнерни ташкил қилди.

Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” кластер корхонаси томонидан ғаллачилик илмий маркази ташкил этилиб, уруғлик донни тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Жорий йилда корхона томонидан Россия давлатининг Краснодар ўлкасидан уруғлик олиб келиниб, бунинг ҳисобига 3 минг тонна уруғлик дон тайёрланди ва тарқатилди.

Бунинг ҳисобига 2021 йил ҳосили учун кластер корхонаси томонидан Қўрғонтепа туманидан ташқари, яна 11 та туманлардаги фермер хўжаликларига юқори авлодли уруғликлар етказиб берилди.

2021 йилдағаллачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида яна 8 та кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш ва ғаллачилик кластерлари умумий сонини 10 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Келгуси йил ҳосили учун вилоятда жами 76 минг гектар майдонларга кузги бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, белгиланган муддатларда экиш ишлари тўлиқ якунланди, ҳозирда агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу майдонлардан ялпи 517 минг тоннадан ортиқ дон етиштириш ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилиши, давлат хариди тўлиқ бекор қилиниши ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилиши белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб, ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда давлатга қарийб 173 минг тонна дон етказиб бериш белгиланмоқда. 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Вилоятда 2020 йилда жами барча тоифа хўжаликларида жами              156 минг 160 гектар майдонларда мева-сабзавотчилик йўналишида асосий ва такрорий майдонларда деҳқончилик қилиниб, жами 1 млн.    936 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, режа тўлиқ бажарилди.

Жумладан, 388,2 минг тонна мева, 57,3 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилди. Шунингдек, 1 млн. 107 минг тонна сабзавот, 142,5 минг тонна полиз, 241 минг тонна картошка маҳсулотлари етиштирилди.

Мисол учун, Қўрғонтепа тумани Намуна массивидаги “Боғу Фуркат” фермер хўжалигининг 19 гектар ер майдонида олма, нок, шафтолиларнинг истиқболли 15 ҳил суперинтенсив, пакана
3 йилда ҳосилга кирадиган, ҳосилдорлиги юқори навларини етиштириш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда жами 50 минг туп кўчат тайёрларди, яна
150 минг туп олма, шафтоли ва узум кўчатлари тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу фермер хўжалиги томонидан ловия ва мош бирламчи уруғчилиги ташкил этилган бўлиб, 2021 йилга
10 гектар дуккакли уруғчилик плантацияси ташкил этилади.

Янги навлар асосан тик ўсадиган, ўришга қулай, экспорт боп, пишиш муддати 80 кунни ташкил қилиб, гектаридан
40-50 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиб, боғ ва токзорлар, сабзавот майдонларида кўрилган зарарлар бўлишига қарамай, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, турли касаллик ва зараркунандалардан сақлаш ҳисобига кўзланган ҳосилни олиш имконияти яратилди.

2021 йилда вилоятда жами 2 млн. 277 минг тонна ёки
2020 йилга нисбатан 18 фоизга кўп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиши ҳамда экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Бахтиёр Одилович ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати орқали жорий йил 12 ноябрь куни ўтказилган онлайн учрашувда “Шанхай халқаро агросаноат холдинг” компанияси билан ҳамкорликда йил 12 ой гилос етиштириш ва уни  қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича, шунингдек, “Цзюфан Хунсин” Пекин транспорт ускуналари компанияси билан эса логистика маркази ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан умумий қиймати 500 млн. долларлик лойиҳалар бўйича келишув шартномалари имзоланди.

 

 Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Вилоятда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, соҳага замонавий технологиялар жалб қилиш, чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда умумий қиймати 283 млрд. сўм бўлган
256 та чорвачилик лойиҳалари тўлиқ
ишга туширилди.

Натижада 7,5 минг бош сут ва гўшт йўналишидаги қорамоллар, 5,5 млн. бош гўшт ҳамда тухум йўналишидаги паррандалар, 75 минг бош қуёнлар, 14,6 минг дона асалари оилалари ташкил этилди ва 52 гектар балиқ ҳовузлари барпо этилди.

Шу билан бирга 6 минг бошдан зиёд наслли моллар Германия, Польша, Австрия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Прибалтика давлатлари ҳамда Украина давлатларидан олиб келиниб, парваришлаш йўлга қўйилди. 

Вилоят аҳолисини гўшт маҳсулотларига бўлган талабини етишмаган қисмини қоплаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 4 та йирик чорвачилик лойиҳалари иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари вилоятга қилган ташрифи давомида аҳоли хонадонларига кооперация усулида парранда, қуён ва эчки тарқатиш топшириғи берилган эди.

Топшириққа асосан вилоят туманларида 35 та эчкичилик,
43 та паррандачилик, 47 та қуёнчилик кластерлари ташкил этилди. Ташкил этилган кластер корхоналарига масъул тижорат банклар томонидан жами 150 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратиб берилди.

Ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 17 минг бошдан зиёд  эчкилар, қарийб 5 млн. бош парранда ва 66 минг бош қуёнлар аҳоли хонадонларига тарқатилди.

Бугунги кунда етказиб берилган аҳоли хонадонларидан парранда гўштлари кластер корхоналарига қайтариб олинмоқда.

Бундан ташқари, вилоятда балиқчилик тармоғини ривожлантириш соҳага замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида 2020 йил давомида вилоят бўйича жами 108 та лойиҳаларда 142,6 гектар майдонларда интенсив усулда Хитой технологияси асосида ҳар бир гектар балиқ ҳовузларидан
100 тоннагача балиқ етиштиришга
мўлжалланган балиқ ховузлар барпо этилди (ўтган йили ҳар бир гектар 4 тонна олинган).

Шундан балиқчиликка ихтисослашган Улуғнор туманида
60 та лойиҳаларда 84 гектар интенсив балиқ ҳовузлари ташкил этилди.

2020 йил якуни билан қорамоллар бош сони 1 млн.
109 минг бошга
етказилиб, ўтган шу даврга нисбатан 105 фоизга, паррандалар эса умумий бош сони 8 млн. 617 минг бошга етказилиб, 108 фоизга кўпайтирилади.

Бунинг ҳисобига жорий йил якунига қадар вилоятда
158 минг тонна гўшт,
қарийб 1 млн. тонна сут, 696 млн. дона тухум ишлаб чиқаришга ҳамда балиқ етиштиришни эса ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга оширишга эришилади.

2021 йилда вилоятда чорвачилик тармоқлари йўналишларини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш, чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кескин ошириш мақсадида комплекс дастур ишлаб чиқилди.

Дастурга мувофиқ, қорамоллар бош сонини 105 фоизга, паррандалар бош сонини 107 фоизга, қўй-эчкилар бош сонини
104 фоизга ошириш ҳисобига, гўшт, сут, тухум, балиқ, асал, парранда гўшти етиштириш ҳажмларини 120 фоизга ошириш белгилаб олинди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Бутун дунёда бугунги коронавирус пандемияси шароитида аҳолини талаб даражасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш барча учун бирдек долзарб вазифага айланган.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг алоҳида қарори тасдиқланди.

Бугунги кунда вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Андижон вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” жамғармаси ташкил қилиниб, унга маҳаллий бюджет ҳисобидан биринчи босқичда 8 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Мисол учун, гўшт маҳсулотлари учун “Фаровон юрт савдо файз” МЧЖ ва “Темурмалик бўрдоқичилик” фермер хўжаликларига 1 млрд. сўм, ўсимлик ёғи учун “Имрон экспорт торг” МЧЖга 1,7 млрд. сўм фоизсиз ссуда ажратилди.

Шунингдек, картошка учун 4,4 млрд. сўм ҳамда шакар маҳсулоти учун 870 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Натижада, бугунги кунга қадар 1 минг 467 тонна картошка, 150 тонна шакар, 130 тонна ўсимлик ёғи, 20 тонна гўшт маҳсулотлари олиб келиниб, арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, солиқ, монополияга қарши курашиш бошқармаси,  шаҳарлар ва туманлар сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, бозорлардаги нарх-наво кунлик назорат қилиб борилмоқда.

Бугунги кунда деҳқон бозорларида мол ва товуқ гўшти, тухум, ва балиқ маҳсулотларини аҳолига арзон нархларда етказиб бериш мақсадида жами 358 та чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри маҳсулотларни деҳқон бозорларида сотиш учун махсус жойлар ажратиб берилди.

Деҳқон бозорларидан ажратилган жойларда “Даладан дастурхонгача” номли савдо ярмаркалари ташкил этилиб, арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Андижон шаҳрининг аҳоли гавжум 16 та ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги 282 та супермаркет ва йирик савдо объектларига 119 та солиқ идоралари ходимлари бириктирилиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини нархларини асоссиз равишда ошириш ҳолатларини олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ҳамда огоҳлантириш ишлари олиб борилди. Кунлик назорат ишлари давом этмоқда.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Жорий йил қиш-баҳор мавсуми учун вилоят аҳолиси ва ижтимоий муассасаларда режадаги жами 69 минг тонна, шунингдек, 35 минг тонна картошка, 15 минг тонна пиёз, 13 минг тонна сабзи ва 6 минг тонна гуруч маҳсулотлари заҳирага жамғарилди.

Заҳирага жамғариладиган маҳсулотларнинг 66,5 минг тоннаси шаҳар-туманлар томонидан, 2,5 минг тоннаси ижтимоий соҳа муассасалари томонидан жамғарилди.

Маҳсулотларни заҳирага жамғариш учун 7,5 млрд. сўми бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, қарийб 13 млрд.сўм банк кредитлари ажратилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи 160 минг нафар ходимлар учун
17,5 минг тонна қўшимча маҳсулотлар заҳираси яратилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Вилоятда 2020 йилда тўрт босқичда ипак қурти парвариш қилиниб, жами 2 минг 718 тонна пилла етиштирилиб, шартномавий режа ортиғи билан бажарилди.

Ҳар бир қути ипак қуртидан олинган ўртача ҳосилдорлик
55 кг данни ташкил қилди.

Пиллачилик тармоғида 5 та пиллани қайта ишлаш корхоналари кластер сифатида фаолият олиб бориб, улар томонидан пилла хомашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимлари ташкил қилинмоқда.

Жумладан, 2020 йилда пиллачилик йўналишида вилоятга жами 10,5 млн. доллар қийматидаги инвестициялар олиб кирилиб, Марҳамат туманида пилла хомашёсидан олинган калава иплардан гилам тўқиш цехи ишга туширилиб, 100 нафар янги ишчи ўринлари яратилди.

Пиллачиликда 2020 йилда жами 8 млн. 260 минг доллар миқдорида экспортни амалга ошириш режалаштирилиб,
бу кўрсаткич тўлиқ бажарилиши таъминланди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг баҳор ва куз фаслларида
5,6 млн. тупдан ортиқ кўчатлар экилиб, тармоқда мустаҳкам озуқа базаси яратиш чоралари кўрилди.

Олимлар билан биргаликда янги тут дарахти навларини яратиш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, Мархамат туманидаги Тут уруғи ва кўчатчилигига ихтисослашган ипак фермер хўжалиги томонидан Ўзбекистон ипакчилик илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда янги сер ҳосил, касалликка чидамли “Дурагай” тут дарахти нави яратилди.

Ушбу навдан Хиндистон давлати билан Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ташкил этилган “Индарама” кластер корхонасига 1,5 млн. тут кўчати етказиб берилди. 

2021 йилдан бошлаб, Ўзбекистон дурагай нави кўчати 5 йил давомида Қозоғистон давлатига босқичма-босқич етказиб бериш бўйича 2 млн. 500 минг доллар миқдорида шартнома имзоланди.

Келгуси йилда тармоқда қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Жумладан, 2021 йилда вилоятда жами 2 минг 907 тонна пилла етиштириш режалаштирилмоқда, шунингдек, 8 млн. 600 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни бажариш кўзда тутилмоқда.

Ипакчиликда мустаҳкам озуқа базасини яратиш мақсадида                 2021 йилнинг баҳор ва куз мавсумида жами 11 млн. 120 минг туп тут кўчатлари экиш ишлари амалга оширилади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

2020 йилда жами 2551 гектар майдонда сув тежовчи, шу жумладан 2281 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

Шундан, пахта хом ашёсини етиштиришда 1304 гектар майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини қурилиш-монтаж ишлари якунланиб тўлиқ ишга туширилди.

Бунинг натижасида пахта майдонларига сарфланган сув ва бошқа ресурслар миқдори эса 45-50 фоиз тежалиб, ҳосилдорлик гектарига пахтадан 15-20 центнергача оширилди.

Жорий йилда пахта майдонларига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 6,1 млрд. сўм субсидия маблағи ажратиб берилди.

Бундан ташқари, сувни тежовчи янги технологияларни жорий этиш бўйича олимлар билан бирга изланишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, жорий йилда Андижон туманида 5 гектар ер майдонида “Экосув” корхонаси томонидан ғўзани тупроқ остидан суғориш технологияси синаб кўрилди.

Натижада сув сарфи эгатлаб суғоришга нисбатан 2 баробарга камайиб, 2,5 минг метр куб сув иқтисод қилинди. Бунда, сув билан бирга ўғит тупроқ остидан берилди, ғўза қатор ораларига ишлов беришга зарурат қолмади, иш кучи сарфини эса 70 фоизга камайтиришга эришилди. Ҳосилдорлик 52-55 центнерни ташкил этди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йилда 44,1 км узунликдаги каналларни бетонлаштириш натижасида суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,66 дан 0,67 га оширилди.

Насос станцияларга энергия тежамкор 48 та насослар ва                      30 электродвигателлар ўрнатилиши натижасида жами 330 минг кВт электр энергияси тежаб қолинди.

2021 йилда 918 та фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан 30 минг гектар пахта, 740 гектар боғ майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари доирасида 2020 йилда ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 73,2 млрд.сўм миқдорда маблағлар ажратилди.

2020 йил январь-ноябрь ойларида ирригация объектларида жами 72,1 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, ушбу маблағлар ҳисобига 93 км канал ва лоток тармоқлари, 1 дона гидротехник иншоот, 1 та насос реконструкция қилиш, 2 та насос қуриш ишлари амалга оширилди.

Мисол учун, Андижон вилояти Пахтаобод ва Избоскан туманларидаги 2 минг 300 гектар ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида 1,5 метр куб / секунд қувватга эга янги насос станцияси қурилиб ишга туширилди.

Натижада, 14 минг гектар экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланди.

 Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари доирасида 2020 йилга ажратилган 11,8 млрд.сўм миқдордаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиб, 47 км очиқ коллектор тармоқлари ва 21 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари реконструкция қилинди. 906 км узунликдаги коллектор тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Натижада 23 минг гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

2021 йилда ирригация ва мелиорация тадбирларига жами
53 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

 

Ушбу маблағлар ҳисобига 46,4 км узунликдаги суғориш тармоқлари, 1 дона йирик гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш ва 1 та насос станция қуриш ишлари, шунингдек, 17 км очиқ коллектор тармоқлари ва 13,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари реконструкция қилинади.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Оборотдан чиққан ерларни фойдаланишга қайтариш ва  мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилда вилоят бўйича жами 2025 гектар майдонлар фойдаланишга киритилди.

Ушбу майдонларни фойдаланишга киритиш қарийб 25,6 млрд. сўм маблағлар сарфланди.

Ирригация тадбирлари доирасида 39 км ирригация тармоқлари, 19 та суғориш қудуқларини ҳамда 4 дона насос станцияларини қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Мисол учун, Хўжаобод туманидаги "Дехқонобод" насос станцияси ва ундан сув олувчи 3 км узунликдаги суғориш тармоқларини реконструкция қилиш орқали 210 гектар майдонлар оборотга қайтарилди.

2021 йилда ҳам ерларни фойдаланишга қайтариш тадбирлари давом эттирилади. Келгуси йилда вилоятимизнинг Андижон, Асака, Хўжаобод ва Улуғнор туманларида жами 685 гектар майдонлар фойдаланишга қайтарилиши белгиланган.

Жами 12,8 млрд сўм маблағлари ҳисобидан 10 км ирригация тармоқлари, 1 та насос станциясини реконструкция қилиш ва
14 дона янги суғориш қудуқларини қуриш ишлари амалга оширилади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да салмоқли натижаларга эришилди.

Ҳурматли Президентимиз томонидан Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Жумладан, Ўзбекистон янги Ренессансга қадам қўйиши албатта таълим соҳасида ислоҳотлар нақадар долзарблигидан далолат бермоқда.

Бу борада мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимини янада ривожлантиришни олдимиздаги асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олганмиз.

Бугунги кунда, вилоятда жами 1 минг 553 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг
532 таси давлат ва 1 минг 21 таси нодавлат ташкилотлар ҳисобланади.

Мавжуд мактабгача таълим ташкилотларида 160,2 минг нафар 3-7 ёшли болалар болалар қамраб олинган.

Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида, жорий йилда 27 тадавлат-хусусий шерикчилик асосида йирик ва 416 та оилавий болалар боғчалари ташкил этилди.

Ушбу ишлар натижасида 13 минг 746 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар қамраб олинди.

Мисол учун, Андижон тумани Қоратут маҳалласида
370 нафар
мактабгача таълим ёшидаги болалар бўлсада, ушбу ҳудудда давлат ёки ҳусусий боғча бўлмаганлиги сабабли аҳоли 7 км узоқликдаги бошқа ҳудудларга боришга мажбур бўлар эди.

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, ушбу маҳаллада 5,7 млрд. сўм маблағ эвазига “Эрудит болажон” давлат хусусий шерикчилиги асосидаги 175 ўринли нодавлат таълим ташкилоти 12 декабрь куни фойдаланишга топширилди.

Яна бир мисол, Марҳамат тумани Қорақўрғон маҳалласидаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини янгидан
120 ўринли қилиб замонавий кўринишда қайта қурдик. Бинога маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3,8 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.   

Эътиборлиси, ушбу боғча эски шийпон биносида жойлашган,
50 ўринга мўлжалланган ҳамда 20 йилдан бери таъмирланмаган эди.

Ёки, тумандаги Қирғизистон чегараси ҳудудида жойлашган Йўламатол маҳалласидаги 50 ўринли собиқ 27-боғча филиали биноси ўрнига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 млрд. сўмга янги 150 ўринли давлат боғчаси қуриб, ноябрь ойида фойдаланишга топширилди.

Йил бошида тасдиқланган режага асосан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 52,1 фоиздан 54,2 фоизга ошириш режалаштирилган эди.

Ушбу соҳада Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш натижасида бу кўрсаткич 60 фоизга етказилди.

Келгуси 2021 йилда 23 та давлат-хусусий шерикчилик асосида йирик боғчалар очиш ҳамда 300 та оилавий боғчаларни ташкил қилиш орқали 10 мингдан зиёд болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ҳисобига умумий қамров кўрсаткичини
63 фоизга етказиш бўйича режа белгиланган.

Лекин, вилоятимиздаги имкониятлардан келиб чиқиб, қамров кўрсаткичини 2021 йил давомида камида 65 фоизга етказиш чоралари кўрилади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Халқ таълими тизимида жами 764 та умумий ўрта таълим мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари олиб бораётган бўлиб, уларда 568 минг нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Жами педагоглар сони 40 минг 719 нафарни ташкил этиб, шундан 36 минг 275 нафари (89 фоиз) олий маълумотли ўқитувчиларни ташкил этмоқда.

Ўқитувчилар ва соҳа ходимларининг мавқейини ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида сўнгги икки йил давомида мактабларимизга 4,9 мингга яқин олий маълумотли ўқитувчилар қабул қилиниб, ушбу кўрсаткич 12 фоизга яхшиланди. 2020 йилнинг ўзида 1 минг 143 нафар олий маълумотли ўқитувчилар ишга қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати 2020 йилда
8 нафар
халқ таълими фидойи устозларига Давлат мукофоти топширилди, шунингдек, 51 нафар устозларимиз тармоқ мукофотлари билан тақдирландилар.

Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини янада кўтариш мақсадида 2019-2020 йилда вилоятдаги 182 нафар ўқитувчилар имтиёзли автокредит асосида енгил автотранспорт воситасини сотиб олиш имкониятига эга бўлишди.

2020 йил якуни бўйича ўтказилган рейтингда Республикамизда танлаб олинган жами 992 та, Андижон вилоятидан 75 та умумтаълим мактаблари иштирок этди.

Умумий рейтинг натижаларига кўра Андижон вилояти Республикада 4-ўринни эгаллади (2019 йилда 5-ўринни эгаллаган).

Жумладан, рейтингда қатнашган 200 та шаҳар ва туманлар ичида Марҳамат тумани 45,5 балл тўплаб 6-ўринни эгаллади.

Шунингдек, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши ҳамда олинган ижтимоий сўров натижаларига кўра Андижон вилояти 2 ўринни эгаллаб ижобий натижани кўрсатди.

Ўтган йили битирувчиларнинг 9 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган бўлиб, 141 та мактабларнинг бирорта ҳам ўқувчиси олий таълимга қамраб олинмаганлиги сабабли, мактаб директорлари билан учрашувларда 2020 йилдан бошлаб, шу ҳолат такрорланадиган бўлса, улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш бўйича келишиб олган эдик.

Жорий йилда битирувчиларнинг 15 фоизи ёки
5 минг 943 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирдилар.

Шу билан бирга 17 та мактабларнинг ўқувчилари олий таълимга кира олмади. Ўтган йили келишганимиздек, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Вилоятимизда жорий йилда 4 та математикага ҳамда
7 та
кимё-биология фанига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Ушбу мактабларга 360 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори тамойили асосида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги 5 та олий таълим муассасалари томонидан
34 та умумтаълим мактаблари оталиққа олинди.

Мазкур олий таълим муассасалари томонидан умумтаълим мактабларида физика, математика, кимё, биология ва бошқа фанларни ўқитиш, педагог кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш борасида амалий ёрдам бериб бориш механизми яратилди.

Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида “Таълим кластери”ни жорий этиш бўйича барча шаҳар, туманларнинг ҳар бир секторидан биттадан жами
64 та мактабга ушбу ҳудудда жойлашган мактабгача таълим муассасалари тажриба синов тариқасида бириктирилди.

Бундан ташқари, 0,7 коэффицентдан кам қувватда фаолият олиб бораётган 24 та умумтаълим мактаблари Давлат хусусий шериклик асосида тадбиркорларга ишончли бошқарувга бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Халқ таълими тизимида келгуси йилда қуйидаги асосий ишлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
20 февралдаги қарорига асосан, 2021 йилда Андижон вилоятида Президент мактаби ташкил этилади.

Халқ таълими балансидаги бўш турган биноларда 5 та давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар, шунингдек, 4 та математика, 6 та информатика ҳамда  4 та кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини халқаро тадқиқотларда (PISA, TIMSS, PIRLS халқаро баҳолаш дастури) иштирок этишига тайёргарлик кўрилади.

Битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиш кўрсаткичини 15 фоиздан 20 фоизгача ошириш чоралари кўрилади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Олий таълим тизимида ҳам қатор ижобий натижаларга эришилди.

Бугунги кунда, вилоятда 5 та давлат ва 1 та нодавлат (Шарда) олий таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда
36 мингдан зиёд талабалар таҳсил олишмоқда.

Ҳозирги пандемия шароитда ушбу таълим муассасаларимизда ўқиш жараёнлари гибрид яъни, ҳам анъанавий ҳам онлайн тартибда олиб борилмоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқларига асосан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилиб, 375 нафар талабалар ўқишга қабул қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига айлантирилди.

Олий таълим муассасаларимизда 2090 нафар профессор-ўқитувчилар, шундан 102 нафари фан доктори, 526 нафари фан номзоди иш олиб бормоқда.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларининг профессор – ўқитувчилари томонидан илмий даража олиш (DSc, PhD) кўрсаткичи 2018 йилда 48 та, 2019 йилда 65 тани ташкил этган бўлса,
2020 йилда 80 тага етказилди.

Вилоятимизнинг илмий – инновацион фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда (53 млрд. сўмлик) 5 та катта лойиҳани амалга оширмоқда.

Марҳамат туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 19,4 млрд. сўм бўлган “Андижон тажриба кўргазма майдони”да қурилиш ишлари якунланмоқда.

Андижон давлат университетида қиймати 9,7 млрд. сўм бўлган “Таржимашусонлик ва луғатшунослик” инновацион маркази барпо этилмоқда. 

Андижон машинасозлик институтида эса 6,5 млрд.сўм бўлган “Ёшлар технопарки” инновацион марказ қурилмоқда.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида  Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фондининг 500 минг АҚШ доллар маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш маркази тизимида лаборатория ташкил қилинмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ҳудудида Германиянинг ГИЗ халқаро ташкилотининг 1 млн Евро грант маблағлари ҳисобига эндоурология инновацион маркази қуриб битказилди. Мазкур марказни келгуси йил январь ойи бошидан ишга туширишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари, вилоятдаги олий таълим муассасалари томонидан 1 млн. 895 минг доллар қийматдаги 24 та хорижий грант лойиҳалар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

2021 йилда Польшанинг Варшава институтининг Андижон филиали ташкил этилади.

Бундан ташқари, Хиндистон давлатининг “Ишан Гроуп” компанияси билан умумий қиймати 20 млн. доллар бўлган кардиология йўналишида клиника ва институт очиш бўйича келишув шартномалари имзоланди.

Андижон вилоятида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган             4,3 млрд. сўмлик 11 та тайёр илмий ишланмаларни илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Вилоятнинг илмий салоҳиятини ошириш, илмий ишланмаларни ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида вилоятдаги нуфузли олимлардан иборат “Олимлар Кенгаши” ташкил қилинади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз кераклигини чуқур англаган ҳолда олдимизга алоҳида чора-тадбирларни белгилаб олиб, ишларни олиб боряпмиз.

Дастур доирасида вилоятда 2021 йилда АйТи-Парк ташкил этилиши кўзда тутилган эди.

Жорий йил январь ойида АйТи-Парк қурилишини бошлаб, май ойида фойдаланишга топширдик.

“Андижон  вилоятида  ахборот технологияларига ихтисослашган технологик паркни ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукуматнинг алоҳида қарори қабул қилиниб, АйТи-Паркнинг ҳуқуқий мақоми тикланди.

Андижон ахборот технологиялари касб-хунар коллежининг бино ва иншоотлари тўлиқ вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди.

Албатта бу келгусида вилоятда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қўйилган энг катта қадам бўлди.

Ҳозирда ташкил этилган АйТи-Парк ўзининг самарасини беришни бошлади.

Хусусан айти парк томонидан Робототехника, Веб ва мобил дастурлаш, 3Д-дизайн, График дизайн ва Киберспорт йўналишларида шу кунга қадар 120 нафар ёшлар ахборот технологиялари соҳасида ўқиб ўргатилди ва малакаси оширилди.

Шунингдек, ташкил этилган барча тадбирлар Ўқуворомгох, Киберспорт, Хакатон, Монтерра, Юникорнс, Айти академия, Рободей ташкил этилди ва 3 минг 200 дан зиёд ёшларни қамраб олишга эришилди.

Айти парк мутахассислари томонидан ҳозирги кунга келиб, 5 та янги лойиҳа, жумладан, “Маҳалла”, “Томорқа”, “Меҳнат”, “Шифохона” ва “Хонобод Тур” ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.

Ҳозирда вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманларнинг барчасида “Рақамли технологиялар ўқув марказлари” ташкил этилмоқда.

Бу борада Aндижон шаҳрида, Булоқбоши ва Асака туманларида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.

Рақамли технологиялар ўқув марказларида вилоят бўйича йилига 5 мингдан зиёд 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ахборот технологиялари соҳасида ўқитилади.

Шунингдек, йил давомида 600 нафар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, деҳқончилик экин ерларини таҳлил қилиш мақсадида вилоятда “Monterra” электрон платформасини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда “Monterra” электрон платформаси тизимига Андижон вилоятининг 7879 та фермер хўжалиги киритилган.

АйТи Паркда вилоят фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда семинар ўтказилмоқда. Фермер хўжалиги ва кластер раҳбарлари иштирокида 15 маротаба “Monterra”  электрон платформаси тизимини жорий этилиши бўйича семинар ўтказилди.

Тизимни жойларда татбиқ қилиш учун соҳа вакиллари ҳамда 25 нафар ҳорижий тилни биладиган Андижон қишлоқ ҳўжалиги институти талабаларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тизимни жорий этиш ишлари бошланди.

Ушбу тизим спутник тасвирлар орқали қишлоқ хўжалигига, ер ва сувдан фойдаланишга рақамли технологияларни кенг жорий этиш ер, сув, меҳнат ресурсларидан фойдаланишда шаффофликни, адолатни таъминлайди.

Геоахборот технологиялари асосида ерларни ишлашнинг аниқ усулларини тўлақонли жорий этиш қишлоқ хўжалигида қарор қабул қилиш учун ахборотни олиш учун сарфланадиган вақтини 5 марта қисқартириш, ҳосилдорликни ҳар гектардан 20-25% га оширишга, ерларга танлов асосида ишлов бериш ёки муаммоли ерларни қайта ишлашдан воз кечиш йўли орқали маҳсулотларнинг тан нархини 30%гача пасайтиришга имкон яратади.

Соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида “1 миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирда дастурда иштирок этган ҳудудий таълим муассасалари ўқувчилари сони 4 минг 377 нафарга етган бўлса, келаси йилда 10,5 минг нафарга олиб чиқилади.

Аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида жорий йилда 613 км оптик-толали алоқа линияларини қуриш режалаштирилган бўлиб, амалда 971 км узунликда оптик-толали алоқа линиялари қурилди.

Шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этиш ишлари олиб бормоқда.

Ҳозирги кунгача жами 1 минг 46 та соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги Интернетга уланган бўлса, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Дастури доирасида 2021 йил 1 июнга қадар яна 478 та муассаса тезкор Интернет тармоғига уланади. 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

2020 йил бошидан Андижонда ёшлар билан “Андижон намунаси” сифатида иккита йўналишда иш ташкил этилмоқда.

Биринчи йўналиш – уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича йил бошида хатлов ўтказилиб, жами 43 минг 221 нафар уюшмаган ёшлар  доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланмай келаётганлиги маълум бўлган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 41 минг 819 нафар (97%) уюшмаган ёшларнинг ўз ҳохиш ва истакларига кўра бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, ёшларнинг 1 минг 234 та лойиҳасига
60  млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди ва 5 минг 239 та янги иш ўринлари яратилди.

Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида адирлик ерлари ҳамда боғ қатор орасидан ер майдони ажратиш тизими йўлга қўйилиб, 12 минг 437 нафар ёшларга жами 1 минг 928 гектар (шу жумладан, 1 минг 172 гектари ғалладан бўшаган, 337 гектари боғ қатор орасидан, 313 гектари эса адирлик ҳудудларидан) ер майдони ажратиб берилди. 

Шунингдек, 107 гектар майдонда “Ёшлар боғи” яратилди. Деҳқончилик билан шуғалланаман деб ёниб турган ёшларга Улуғнор туманида фойдаланилмаётган қарийб 603 гектар ер майдонларини кооператив фойдаланиш ҳуқуқи асосида 112 нафар ёшларга ажратиб берилиб, бодом ва ёнғоқ боғлари ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

Иккинчи йўналиш – уюшган ёшлар билан ишлаш тизими бўйичаҲурматли Президентимиз томонидан 11-синф битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан “Андижон тажрибаси”ни жорий этиш тўғрисида топшириқ берилган эди.

2019/2020 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларини40 298 нафар 11-синф битирувчилари тамомлади.

Берилган кўрсатмаларга мувофиқ, 40 минг 298 нафар
11-синф битирувчиларининг келгусида нима иш билан шуғулланиши икки маротаба хатловдан ўтказилди.

Шу йилнинг февраль ойида (карантиндан олдин) 11-синф битирувчиларни олий таълим муассасасига киришлари учун тайёргарлик кўришларига ва ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида битирувчиларни ўқув марказларига, касб-ҳунар коллежларига ҳамда айрим ишлаб чиқариш корхоналарига бириктирилган эди.

Ҳозирда (карантинга қадар) мазкур курсларни
3 минг 250 нафар битирувчиларимиз тамомлади ва сертификат билан таъминланди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 38 минг 901 нафар (97,4%) битирувчиларнинг  бандлиги таъминланди.

Шу жумладан, 13 минг 901 нафари ишга жойлаштирилди, 4 минг 30 нафар битирувчиларга ҳунарини ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун Ҳурматли Президентимизнинг ёрдами билан 42,3 млрд.сўм кредит маблағлари ҳамда зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланди.

Мисол учун, ўтказилган учрашувларда Олтинкўл туманидаги
24-мактабнинг битирувчиси Ёрқинов Мухриддин дурадгорлик хунари бўлганлиги учун 20 млн. сўм кредит беришни сўраган эди.

Кредитни берганимиздан сўнг, Мухриддин ўзи билан бирга
4 нафар тенгдошларини иш билан таъминлади.

Бундан ташқари, 15 минг 27 нафарини ўз ўзини банд қилиш тартиби бўйича солиқ органлари томонидан рўйҳатга олиниб, гувоҳномалар берилди.

Шу билан бирга, жорий йилда 58 та касб-ҳунар коллежларни 11 минг 38 нафар битирувчилар тамомлади.

Коллеж битирувчиларини ҳам 11-синфларни қандай хатлов қилган бўлсак ҳудди шундай хонадонма-хонадон бориб ўрганиб чиқдик.

Амалга оширилган ишлар натижасида 9 минг 282 нафар ёки 85 фоиз коллеж битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

Коронавирус пандемияси даврида ёшлар билан учрашишни имконияти чекланиб қолганлиги сабабли, вилоятимиз ёшлари билан вилоят телевиденияси орқали 2 маротаба жонли мулоқот ташкил этиб борилди.

Карантиндан кейин ёшлар билан учрашувлар қайта тикланди.  Ёшлар билан учрашувлар графигини ишлаб чиқиб, шу асосида иш ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан, ноябрь-декабрь ойларида вилоятдаги 4 та олий ўқув юртлари талабалари билан алоҳида учрашувлар ўказилиб, ушбу учрашувларда 860 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Учрашувларда ҳар бир олий ўқув юртидан 100 га яқин таклиф ва муаммолар келиб тушди. Уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бугунги кунда, Андижон вилоятида истиқомат қилаётган ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи, ўз тенгқурларини “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштира олган иқтидорли 2 нафар ёшлар (Абдухалилов Мирзохид Вохиджон ўғли — Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси, Комилов Алишер Абдуманноб ўғли — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти илмий ходими) ʼʼМард ўғлон” давлат мукофоти ҳамда 1 нафар ёш (Якубов Абдулазиз Обиджон ўғли — Андижон шаҳридаги «Robo Code» робототехника ва дастурлаш мактаби директори) “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

 “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида жорий йилда 169 нафар ёшларга 38 млрд. сўмлик лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиб, 934 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Мисол учун, Хўжаобод туманидан 1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб ўз трикотаж фабрикасини ташкил этган тадбиркор Бурхонов Зиёдилло томонидан 150 дан ортиқ тенгдошлари ва хотин-қизлар бандлигини таъминланди.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

“Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига Андижон вилоятида умумий ёшлар сони               1 млн. 650,7 минг нафарни ташкил этмоқда.

Сўровномага кўра, ёшларнинг 34 минг 986 нафарининг бандлиги таъминланмаганлиги аниқланди.

Шундан, 16 минг 420 нафари турли сабабларга кўра ишлаш истагини рад этган (қўшимча даромади бор, оиласи ўзига тўқ, ўқишга кирмоқчи,уй бекаси,чет элга кетмоқчи ва х.к).

Қолган 18 минг 566 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, ёшларнинг 1 минг 211 нафари қурилиш соҳасида, 1 минг 518 нафари ёшлар қишлоқ ҳўжалиги соҳасида,
2 минг 306 нафари жамоат ишларига, 2 минг 871 нафари давлат идораларида, 2 минг 720 нафари хусусий секторга,
2 минг 684
нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали, 3 минг 13 нафар ёшлар  мутаҳассислиги бўйича, 797 нафар ёшлар хизмат ва сервис соҳасида, 1 минг 446 нафари эса бошқа йўналишда ишлаш истагини билдирган.

Шунингдек, 59 минг 145 нафар ёшлар ҳорижга (1 529 та ўқиш учун, 57 616 та ишлаш, саёхат, тижорат ва бошқа сабабларга кўра)чиқиб кетган.  Шундан, 37 минг 324 нафар ёшлар билан хонадонма-хонадон сўровнома ўтказилганда суҳбатлашилди.

Андижонда ёшлар билан ишлаш фаолиятини тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Андижон тажрибаси”ни амалга ошириш меҳанизми ишлаб чиқилди.

Бунда, вилоят ҳокимлиги (шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари) – 6 минг 507 нафар кам таъминланган ва 18 минг 566 нафар бандлиги таъминланмаган ёшлар билан;

вилоят прокуратураси(шаҳар ва туман прокурорлари) – 6 минг 849 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган ёшлар билан;

Ички ишлар бошқармаси(шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари)  - 3 минг 994 нафар тарбияси оғир ва жиноят содир этиш мойиллиги бўлган ёшлар билан;

вилоят давлат солиқ бошқармаси (шаҳар ва туман ДСИ), марказий банк бош бошқармаси —  14 минг 797 нафар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар билан ишлаши белгилаб олинди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлиги ва улар томонидан кўтарилган муаммоларнинг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманлардаги “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар жойларда 13 маротаба учрашувлар ўтказилиб, учрашувларда 1 минг 86 нафар (шундан бир кунда 139 нафар) ёшлар иштирок этди.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида бугунги кунга қадар вилоят бўйича 915 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, хонадонларга ташриф давомида ёшлар томонидан туман (шаҳар) миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган ижтимоий, тиббий, коммунал ва бошқа йўналишларда жами
14 минг 771 та муаммолар аниқланди.

Аниқланган муаммоларнинг 4 минг 258 та ҳал этилди. Қолган 10 минг 513 та муаммо муддат талаб этилганлиги сабабли ижрога йўналтирилди.

Бундан ташқари, 7 та бўлим, 81 банддан иборат “Андижон вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жорий йил декабрь ойининг якунига қадар вилоят бўйича 37 та секторларда 9 минг 500 нафардан зиёд ёшлар билан учрашув ва меҳнат ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу учрашувларда 1 минг 500 нафар уюшмаган ёшлар иш билан таъминланади.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Коронавирус пандемияси нафақат соғлиқни сақлаш, балки барча соҳаларга катта таъсир ўтказиб келмоқда.

Вилоятимизда касаллик юқтирган беморларни даволаш ва уларни ҳаётга қайтариш учун 7 минг 250 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан, 2 минг зиёд шифокорлар, 3,5 мингга яқин ўрта тиббиёт ходимлари жалб этилди.

Пандемия бошлангандан буён 77,4 минг нафар коронавирус ва унга гумон қилинган фуқароларимиз соғайиб, ҳаётган қайтди. Уларнинг 27 минг нафари стационар шароитда шифохоналарда, 50,5 минг нафари эса уй шароитларида даволандилар.

Касаллик авж олган вақтда вилоятдаги 9 та махсус шифохоналардан фойдаланган бўлсак, беморлар камайиши ҳисобига ҳозирда 2 та шифохона ишлаб турибди.

Бу дегани коронавирус касаллиги йўқ бўлди дегани эмас. Барчамиз карантин талабларига риоя этишимиз, жамоат жойларида маска тақиб юришимиз, қўл бериб кўришмаслик, ижтимоий масофани сақлашга жиддий эътибор қаратишимиз зарур.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш бўйича ислоҳотларни қатъият билан давом эттирмоқдамиз.

Жорий йилда вилоятдаги 5 та тиббиёт муассасалари учун
126 турдаги 376 дона 3,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тиббий асбоб-ускуналар келтирилди.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасалари коронавирус инфекциясига чалинган ва унга гумон қилинган беморларни даволаш учун 23,9 млрд. сўм миқдордаги 55 турдаги
5 минг 609 дона
тиббий асбоб-ускуна ва тиббий буюмлар етказиб берилди.

Бугунги кунда вилоятда 628 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритиб, уларнинг 439 таси амбулатор, 189 таси стационар шароитида 43 турдаги ихтисосликлар бўйича аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ, 2020 йилда Андижон вилоятида              45 та янги хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этишимиз керак эди.

Амалда йил бошидан шу кунга қадар, жами 97 та (74 та амбулатор, 23 та стационар)хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиб, ушбу мақсадларга 58 млрд. сўм маблағлар сарфланди ва 900 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Андижон туманидаги собиқ реабилитация маркази ўрнида “Макро Фарм Ал Сансар” корхонаси томонидан 5 млн. доллар инвестиция киритилиб, йилига 1,5 минг нафар бемор қабул қилиш имкониятига эга бўлган замонавий соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказга Германия, Хитой ва Япония давлатларидан тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар олиб келиниб, 10 турдаги тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

2020 йил бошида вилоятимизда жами 239 та тез тиббий ёрдам бригадалари фаолият олиб бораётган эди.

Эҳтиёждан келиб чиқиб, тез тиббий ёрдам бўлимига қўшимча равишда 25 та махсус автомашиналар олиб берилди ва тез ёрдам бригадалари сони 264 тага етказилди ҳамда эҳтиёж тўлиқ қопланди.

Тез ёрдам бригадаларининг 82 таси рация билан таъминланган эди. Бугунги кунда 2,4 млрд.сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қўшимча 155 та бригадалар рация билан таъминланди.

2021 йилда вилоятда юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва чекка худудларда 50 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилади ҳамда 14 та ҚВП фаолияти тикланади.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мутлақо янги механизмларини жорий қилиш мақсадида аҳоли тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ҳудуддаги аҳоли саломатлик кўрсаткичлари бўйича 4 та гуруҳга (таянч-соғлом, паст хавф, ўрта ҳавф ва юқори хавф гуруҳига) ажратиб олинади.

Натижада аҳолига мақсадли бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ташкил этилади.

Умумий амалиёт шифокорларини Оилавий шифокорга айлантириш мақсадида босқичма-босқич тайёрлаб бориш учун
“Бир кунда бир хонадон” тамойили асосида оила шифокорларининг бир кунда битта оила билан ишлаш тизими бўйича иш ташкил этилмоқда.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Ҳозирги кунда вилоятда жами 4 минг 257 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, унда 587 мингдан зиёд аҳоли жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб келмоқда.

Спорт иншоотларини жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), спорт клублари ҳамда бошқа спорт ташкилотларига фойдаланиш учун бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирда мактаб спорт залларининг 359 тасида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 647 нафар тренерлари томонидан спорт тўгараклари ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳусусий тадбиркорлар томонидан 46 та спорт           (11 таси спорт заллари ва 35 таси спорт майдончалари) иношоатлари барпо этилди.

Вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг биринчи раҳбарлари “Шахсий наъмуна” тамойилига асосан ҳафтанинг шанба кунлари велосипедда харакатланиш ҳамда спорт билан шуғулланиш тизими жорий этилди.

Бундан ташқари, вилоятимизда “Соғлом хаёт учун
5000 қадам”
лойихаси амалга оширилиб, шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигида пиёда юриш тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг Футбол, мини футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат-шашка, арқон тортиш турлари бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар мусобақаларнинг ҳудуд ва туман, шаҳар босқичлари якунланиб, ушбу босқичларда 60 минг нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этган бўлсалар, жорий йилнинг
12 декабрь кунидан ушбу мусобақаларнинг вилоят финал босқичларига старт берилди. 

Бундан ташқари вилоятимизда эълон қилинган декабрь “Саломатлик ойлиги доирасида аҳолининг барча қатлам вакилларини қамраб олган ҳолда 110 та спорт мусобақаларининг тақвим режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар куни вилоятда турли ёш тоифаларида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, вилоятда ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбар ва ходимлар ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказиш учун 9 та спорт тури (футбол, стол теннис, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка, оғир атлетика, белбоғли кураш, енгил атлетика ва бокс) танлаб олинди.

Ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун, маҳаллалар кесимида ўтказиладиган спорт мусобақаларда иштирок этиш истагида бўлган 70 минг 113 нафар ёш фуқаролар ҳамда вилоят ташкилотларидан 4 минг 26 нафар ёш ходимлар рўйхати шакллантирилди.

Вилоят ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган мусобақа жойлари танлаб олиниб, бошқармалар ўртасида мусобақаларни манзилли ташкил этиш учун график ишлаб чиқилиб, спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Келгуси 2021 йилда ҳам аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш ишлари давом эттирилади.

2021 йилда “Замонавий кўча” дастури асосида 19 та спорт майдончаси, 23 та болалар ўйингоҳи, 66 км пиёдалар йўлаги,
52 км велосипед йўлаклари, шунингдек, 180 та
маҳалла ҳудудларида бадминтон, стритбол, ворк-аут (кўча фитнеси) майдончалари ташкил этилади.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларимиз ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Аҳоли, хусусан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида аниқ йўналтирилган режа асосида иш ташкил этилди.

Йил бошида тасдиқланган “Хотин-қизлар” дастури доирасида 15 мингдан зиёд хотин-қизлар доимий иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 72,5 мингдан зиёд аёл ва қизларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик марказидаги қисқа ўқув курсларида ўқитилган 327 нафар хотин-қизларга 7,2 млрд. сўм кредит ажратилди. Тижорат банклари томонидан 5 минг 911 нафар тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун 310 млрд. сўм кредит ажратилди.

Жорий йилнинг бошида 2 минг 400 нафар ижтимоий қийин вазиятдаги аёлларнинг ҳар бирини, ўта қийин вазиятдаги
162 нафарини вилоят ташкилотлари ўз ҳомийлигига олиб, уларнинг маиший муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиб келмоқда.

Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 390 нафар аёлларимиз имтиёз асосида уй-жой билан таъминланди. Жумладан, 293 нафар аёлларга ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун қарийб 6 миллиард сўм бошланғич бадал тўлаб берилган бўлса, 97 нафарига маҳаллий ҳокимликларнинг ҳомийлик ёрдамлари ҳисобидан янги уйлар қуриб берилди. Шунингдек, 213 та оилаларнинг уй-жойи мукаммал таъмирланди.

Қизларимизнинг билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун кам таъминланган оилаларда камол топаётган қийин вазиятдаги хотин-қизларга тавсияномалар берилиб, 85 нафари олий ўқув юртларига қабул қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида “Менинг маҳалламда ажрим бўлмаслиги керак!” шиори остида ҳафтанинг Жума кунлари – “Оилаларни мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилинди.

Ҳудудларда 2 минг 546 та ажрим ёқасига келиб
қолган оилалар аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида
2 минг 316 тасини яраштиришга эришилди.

 Шунингдек, 1 минг 192 та ноқонуний никоҳ билан яшаётган оилаларнинг қонуний никоҳи расмийлаштирилди.

Вилоятда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилада ва жамиятдаги ролини кучайтириш масалалари асосий диққат эътиборда. Бугунги кунда вакиллик органларида 128 нафар депутат аёлларимиз фаолият олиб бормоқда.

Бу ўтган сайловлардаги аёлларнинг улушига нисбатан вилоят кенгашида 2,5 баробарга ортган бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига вилоятдан сайланган депутат аёлларимиз эса
5
баробарга ортган.

Турли даражадаги бошқарув тизимида ишлаётган хотин-қизлар 8 минг 812 нафарни, шундан биринчи раҳбар вазифасида
2 минг 600 нафарни ташкил этмоқда. Давлат бошқаруви органларида шакллантирилган кадрлар заҳирасига 45 фоиз аёллар киритилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

“Аёллар дафтар”ини шакллантириш ишлари ҳам якунига етказилмоқда.

 Вилоят бўйича 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони
694,8  минг нафарни
ташкил этиб, шундан 611,9 минг нафари
(88 фоиз) сўровнома ўтказилди.

Хатлов натижасига кўра, 56  минг 241 нафари ташқи миграцияда эканлиги, 20 минг 133 нафари ички миграцияда,
6  минг 508 нафари саломатлиги тиклаш жараёнида (муомалага лаёқатсиз, руҳий касал ва узоқ даволанувчи касалликлар билан турли шифохоналарда), 37 нафари жазони ижро этиш муассасасида эканлиги аниқланди.

Бу жараёнда 9 минг 647 нафар ишлаш, 2 минг 334 нафари “Уста-шогирд” анъанаси асосида фаолият юритиш, 1 минг
630
нафари касб-ҳунарга ўқиш, 4 минг 82 нафари чет давлатларда ишлаш истагини билдирган. Шунингдек, 11 минг 875 нафар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 223,4 млрд. сўм кредит маблағлари сўраб мурожаат қилмоқда.

Бундан ташқари, 17 минг 798 нафарини уй-жойга эҳтиёжи борлиги аниқланиб, уларни босқичма-босқич уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирда хатловдан ўтказилган ҳамда анкета маълумотлари электрон базага киритилган аёллар тўғрисидаги маълумотлар инвентаризация қилинмоқда. Хатлов ва инвентаризация ишларини 25 декабрга қадар тўлиқ якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Хонадонларга ташриф давомида аёллар томонидан туман (шаҳар) миқёсида ҳал этиладиган 28  минг 570 та муаммолар жумладан, 6 минг 304 та ижтимоий, 571 та психологик,
507 та ҳуқуқий, 2 минг 938 та тиббий, 12  минг 219 та коммунал ва 6 минг 31 та бошқа соҳа бўйича муаммолар аниқланди.

Шу кунгача, 16  минг 173 та муаммо ҳал этилди. Қолган 12 минг 397 та муаммолар ижроси таъминланмоқда.

Хатлов натижаларига кўра ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий-психологик кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини хал этиш мақсадида “Йўл хариталари” тасдиқланмоқда.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ижобий натижалар қайд этилди.

Вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида масъулиятни ошириш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари, туманлар (шаҳар) ҳокимлари сутка давомидаги рўй берган жиноят ҳамда криминоген вазияти билан шахсан танишиб, масъуллар иштирокида кунлик мухокама қилиш тизими йўлга қўйилди.

Оғир ва ўта оғир турдаги содир этилган жиноятлар юзасидан эса воқеа рўй берган ҳудудда ёки айбдор шахс истиқомат қилиб келган маҳаллада жиноят сабаблари муҳокама этиб борилмоқда.

Хусусан, содир этилган 2 минг 29 та жиноят бўйича 1 минг 714 маротаба мухокамалар ўтказилган бўлиб, шундан 1 минг 553 таси маҳаллада, 102 таси корхона ва ташкилотларда, 59 таси туман (шаҳар) кенгашларида муҳокама этилди.

“Хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш борасида маҳаллалардаги криминоген вазиятдан келиб чиққан холда, ҳар бир маҳаллага бир нафардан профилактика инспекторлари бириктирилди.

Янги тизим асосида профилактика инспекторлари сони 310 нафарга кўпайтирилиб, умумий сони 907 нафар етди.

Криминоген вазиятни жиловлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги хамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида “Наъмунали ҳудуд” тажрибаси яратилди.

Вилоятдаги 882 та маҳаллалардан 389 тасида умуман жиноят содир этилмади, 5 тасида камайишига эришилган бўлса, 350 тасида жиноят ортишига йўл қўйилмади.

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, бу соҳада олдимизда ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд.

Хусусан, ўтган 11 ойида вилоят миқёсида барча йўналишлар бўйича 3 минг 774 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан барча шаҳар ва туманларда ортган.

Айниқса, фирибгарлик, ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат бу борадаги ишлар ҳурматли депутатларимиз ҳамда сектор раҳбарларининг доимий назоратида бўлиши лозим.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Туризм йўналишида, вилоятимизда 422 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан, 91 таси зиёрат объектлари ҳисобланади.

Жорий йил бошидан ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида жойлашган 1 тадан жами 16 та зиёрат ва маданий мерос объектлари танлаб олиб, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик асосида ташриф буюрувчилар учун намунали ҳолатга келтирилди.

Жумладан, зиёратчиларнинг талабларига мос равишда Андижон туманидаги “Меҳмони Валий” зиёратгоҳи, Пахтаобод туманидаги “Хаваскон ота” ва “Хўжатақсим ота” зиёратгоҳларида қурбонлик қилиш учун алоҳида қушхона ва қассоблар хизмати, замонавий санитар-гигиеник шохобчалар, дам олиш жойлари ва бошқа шароитлар яратилди.

Андижон вилояти бўйлаб 2019 йилда 9 та туризм маршрутлари мавжуд бўлган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич
15 тага етди.

Вилоятимизнинг Хонобод шаҳри ва Хўжаобод туманларида экотуризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятларимиз мавжуд.

Хусусан, Хўжаобод тумани “Имом ота” қишлоғида бир вақтнинг ўзида ҳам зиёрат ҳам экотуризмни ривожлантириш имконияти мавжуд эканлигидан келиб чиқиб, ушбу қишлоқда “туризм қишлоғи”ни ташкил қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

“Имом ота” зиёратгоҳи алоҳида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида 2020 йил давомида тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, зарур шароитлар яратилди.

Ушбу мақсадлар учун қарийб 1,5 млрд.сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарфланди.

Бундан ташқари, Хонобод шаҳридаги “Фозилмон ота” зиёратгохи ўзининг сўлим табиати ва шифобахш суви билан мехмонларни ўзига жалб қилади.

Зиёратгохда 16-асрда таваллуд топган Саид Фозилиддин Дехлавийнинг қабри жойлашган бўлиб, зиёратгохга олиб борувчи автомобиль йўли тўлиқ янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Хонобод шаҳрининг бетакрор табиати, ҳавосининг мусаффолиги шунингдек, 88 турдан ортиқ бошқа ҳудудларда кам учрайдиган манзарали дарахтлари мавжуд бўлиб, булар Крим оққайини, япон сафураси, голубая ель, магнолия, лола дарахти каби ноёб турдаги манзарали узоқ йиллик дарахтлар мавжудлиги ҳудудда эко туризмни ривожлантиришга асос бўлади.

Бундан ташқари, Ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил
26 ноябрдаги “Хонобод шаҳрида “Лайф Хонобод” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Хонобод шаҳрида туризмни ривожлантиришда яна бир муҳим қадам бўлди.

Унга асосан, 1-босқичда (2020-2021 йиллар) — маъданли ичимлик суви ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 2-босқичда (2022-2023 йиллар) — 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси)ни қуриш ишлари амалга оширилади.

Келаётган 2021 йилда вилоятимизда туризмни ривожлантириш борасида соҳага янгича тизимда ёндашган ҳолда Хонобод шаҳрида туризмни янада ривожлантириш мақсадида “Дунё оҳанглари” номли миллий эстрада йўналишида халқаро фестивалини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Бугун сизларнинг эътиборингизга тақдим этилган ушбу Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, вилоятимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган
2021 йил биз учун осон бўлмайди.

Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак — бугун гап халқимизни эртанги ҳаётидан рози қилиш, шунингдек, вилоятимизнинг тақдири ва келажаги ҳақида бормоқда.

Бу режа ва дастурларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш учун, барчамиз биргаликда қаттиқ меҳнат қилишимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.

Бу борада мен энг аввало Андижоннинг азму шижоатли, фидоий ва жонкуяр ҳалқига, уларнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни яқинлашиб келаётган янги – 2021 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчангизга куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат. 


Киритилган вақти: 16/12/2020 20:07 Кўрилганлиги: 1327
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 96
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг