Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессияга 11-“Гулистон” сайлов округидан депутат Зияев Рахим Сабирович раислик қилди. Сессия кун тартиби бўйича аввало 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.



Сўнг, Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида, Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссияларини тузиш, Андижон вилояти ҳокими томонидан Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди. 



  Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган Ҳайдаров Баҳромжон Насырбаевич номзоди Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинниг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланди. 



Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси ва Сайлов Кодексининг 79-моддасига асосан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг қарорига асосан туман Кенгашидан 14-"Кенгаш" сайлов округи депутати Ҳайдаров Шаҳобиддин Сирожиддинович номзоди тасдиқланди. Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Ҳайъатига тақдим этилди.

Сессия ишида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram



Охирги ўзгариш: 15/01/2020 16:23 Кўрилганлиги: 1033
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 93
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг