Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хорижлик инвесторларни қабул қилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хорижлик инвесторларни қабул қилди


Учрашув давомида Туркиянинг “МN grooup” компанияси вакиллари вилоят раҳбарига Андижон аэропортини қайтадан таъмирлаш бўйича ўз таклифлари билдирдилар.

Айтиш жоизки, чет эллик компания вакиллари вилоят ҳокими билан бунга қадар ҳам бир неча маротаба учрашишганди. Айни пайтда лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўз якунига етмоқда. Андижон аэропортини халқаро меъёрларга жавоб берадиган кўринишга келтириш учун сармоядорлар томонидан 120 миллион еврони йўналтириш кўзда тутилган.




Вилоят раҳбари тадбир давомида хорижлик ишбилармонларни қўллаб-қувватлашини ва ҳаво йўллари орқали йўловчи ҳамда юк ташиш ҳажмларини оширишни режалаштираётган компаниянинг лойиҳаларини маъқуллашини айтиб ўтди. Албатта, ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳа ишга туширилиб, халқаро рейслар йўлга қўйилса бу нафақат водий вилоятлари балки, қўшни Қирғизистон Республикаси аҳолисига ҳам ҳаво хизмати кўрсатилади. 




Шу боис вилоят раҳбари тадбиркорлар билан учрашув давомида лойиҳани ҳар жиҳатдан пухта ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. 







Вилоят раҳбари Ҳиндистонлик ишбилармонлар билан учрашди


Вилоят раҳбари Aндижон фармацевтика зонасида 50 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан интеграциялашган фармацевтика ишлаб чиқаришни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисида битим имзолаган Ҳиндистоннинг  йирик дори-дармон ишлаб чиқарувчи "Cadila Pharmaceuticals" LTD компанияси вакилларини қабул қилди.

Компания вакиллари компания фаолиятини ишга тушириш жараёни жадаллашгани учун вилоят раҳбарига ташаккур билдиришди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Гуджарат штати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари юксак босқичга кўтарилаётганини эътироф этишди.

Ўз навбатида вилоят раҳбари тарихий ришталар ва иқтисодий алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш учун бевосита ёрдам кўрсатишга ҳамиша тайёрлигини билдирди.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram




Охирги ўзгариш: 15/11/2019 21:54 Кўрилганлиги: 1361
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 98
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг