Бош саҳифа / Янгиликлар / “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди

Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қонунга кўра, Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:

  • ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
  • банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш; 
  • ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.

Қонунга мувофиқ, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва Қонунда белгиланган бошқа субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 12/11/2019 20:06 Кўрилганлиги: 1130
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 112
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг