Бош саҳифа / Янгиликлар / Мақсадимиз халқни рози қилиш, одамлар учун фаровон ва саодатли турмуш тарзини қарор топтириш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мақсадимиз халқни рози қилиш, одамлар учун фаровон ва саодатли турмуш тарзини қарор топтириш

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Асака туманида бўлди.

Тумандаги Абу Али ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидан ўтган автомобиль йўли капитал таъмирланмоқда. Жами ҳисобда 4 километр йўлнинг ҳолати яхшиланиб, ҳудуд инфратузилмаси ҳам мақбул ҳолга келтириш кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари таъмирлаш ишлари билан бирга аҳолини электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни шағаллаш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Хонадонларга об-ҳаётни етказиб бериш мақсадида “Сувоқава” давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 6 километр масофадаги магистрал қувурлар тортиляпти. Бу ҳам юртдошларимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.




Айни чоғда вилоят раҳбари мутасадди ташкилот вакиллари билан мулоқоти чоғида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга эътибор билан муносабатда бўлиш, ҳудудларда учраётган муаммоларни тезлик ва самарадорлик билан бартараф этиш бўйича зарур топшириқларни берди. 

Шундан сўнг вилоят ҳокими Асака туманидаги 56-умумтаълим мактабида бўлди. Айтиш жоизки, таълим даргоҳининг педагоглар жамоаси ўқувчилар учун қўшимча тарзда спорт жиҳозлари, янги мини футбол стадиони қуриб бериш, 2 та бошланғич синфини парта, стул ҳамда шкафлар билан таъминлаш бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилишганди. Жами ҳисобда 694 нафар ўқувчига 40 нафар устоз-муаллимлар сабоқ берадиган таълим даргоҳида айни пайтда стадион қуриш ишлари жадал суръатлар билан давом этмоқда.




Бошланғич синфларга эса янги жиҳозлар келтириб берилган. Айни чоғда синф хоналари ташқи кузатув камералари билан жиҳозланди. Шу билан бирга психология ўқитувчисига компьютер жамланмаси тақдим этилганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Бу муаллимнинг иш фаолиятини янада самарали тарзда ташкил этишга кўмак бериши шубҳасиздир.

Шунингдек, мактабга замонавий тикув машиналари ҳам келтирилган бўлиб, бу ҳам ўқувчи қизларнинг нафақат билимли, балки зарур касб эгаси сифатида ўқув даргоҳини тамомлашига замин яратмоқда. Бундай имкониятлардан руҳланган ўқитувчилар эса айни пайтда фарзандларимизга бор билимини бериб, уларни баркамол инсон сифатида вояга етказишга астойдил бел боғлашган.





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 09/11/2019 19:32 Кўрилганлиги: 1267
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 104
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг