Бош саҳифа / Янгиликлар / 14 январь Ватан ҳимоячилари куни
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

14 январь Ватан ҳимоячилари куни


АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ


Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир эр йигитнинг муқаддас бурчидир. Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш. Мирзиёев томонидан соҳада чуқур ислоҳотлар ўтказилди. Буларнинг барчаси бутун Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларимизда миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда. Ислоҳотларга ҳамоҳанг вилоятимизда ҳам ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий қисмларда кенг кўламли бунёдкорлик ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Аскарларимизнинг маънавий билими ва ҳарбий маҳоратларини оширишлари учун барча шароитлар яратилди. Бу эса Ватан ҳимоясини муқаддас билган ҳарбийларимизнинг ҳаёти, садоқат билан хизмат қилишларида муҳим ўрин тутади. Жорий йилда ҳам бу борадаги амалий ишларни давом эттирамиз.

Ватанимиз ҳарбийлари ҳамда юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчага мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса янги – 2021 йил «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайман.


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов


Киритилган вақти: 14/01/2021 12:35 Кўрилганлиги: 967
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 84
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг