Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
Лизинг хизматлари
"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга берилаётган техникалар тўғрисида маълумот
Лизинг фаолияти тўғрисида умумий маълумотлар
Компаниянинг асосий мижозлари
- Фермер хўжаликлари;
- Ширкат (кооператив) хўжаликлари;
- Машина трактор парклари АЖ;
- Муқобил машина трактор парклари;
- Вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ.
Имтиёзли лизинг хизматини кўрсатиш шартлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йил 424-сонли “Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ширкат (кооператив), фермер хўжаликлари ва машина-трактор парклари республика машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаларини лизингга олишда қуйидаги имтиёзларга эгадирлар:
- аванс сифатида техниканинг фақат 15 фоизлик қисмигина тўланади;
- техника 7-10 йилгача бўлган муддатга лизингга берилади;
- лизинг маржаси фоизи миқдори Марказий Банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи даражасидан юқори бўлмайди;
- лизинг олувчи томонидан лизинг объекти аввалдан суғурталаниб, суғурта полиси лизинг берувчига тақдим этилади.
Умумий асосларда лизинг хизматини кўрсатиш шартлари:
Бунда, лизинг бозоридаги таклиф ва талабдан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида:аванс сифатида техниканинг 40 фоизгача бўлган қисми тўланади;
- техника 1,5 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга лизингга берилади;
- лизинг маржаси фоизи миқдори йиллик 16 фоизгача белгиланиши мумкин;
- лизинг объекти ва унинг сотувчиси лизинг олувчи томонидан танланади.
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси;
- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
- 2002 йил 28 августдаги “Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
- 2007 йил 5 ноябрдаги “Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-725-сон қарори; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
-1999 йил 30 октябрда қабул қилинган 486-сонли “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;
- 2000 йил 2 ноябрда қабул қилинган 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
- 2004 йил 23 январдаги 33-сонли “Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
- 2007 йил 18 июндаги 123-сонли “Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
- 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори; - Компания фаолиятига тегишли бўлган Фармойишлари, Мажлис баёнлари ва кўрсатмалари;
- Компания Устави.
"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан бериладиган техникаларни лизингга олиш учун зарурий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
- Расмий буюртма хати (намуна)
- Юридик шахснинг давлат статистика органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги Гувоҳномаси нусхаси
- Лизингни бутун муддати учун лизинг тўловларининг қопланиши прогнозини кўрсатувчи “Бизнес режа” (намуна)
- Гаров (банк ёки суғурта кафолати шартномаси ёхуд учинчи шахс кафиллиги) шартномаси (намуна)
- Лизингни бутун муддати учун суғурта полиси
"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга берилаётган техникалар тўғрисида маълумот
Т/р | тури | русуми |
I. Трактор ва комбайнлар |
1 | Транспорт трактори (424 билан) | ТТЗ-80.10 |
2 | Чопиқ трактори (пахта териш машинаси учун) | ТТЗ-811 |
3 | Пахта териш машинаси (тракторсиз) | МХ-1,8 |
4 | Ҳайдов трактори (424 билан) | ТS-135 ($) |
5 | Ҳайдов трактори (424 билан) | ТL-100 ($) |
6 | Ҳайдов трактори | Т-7060 ($) |
7 | Ҳайдов трактори | ТТ-40 ($) |
8 | Ҳайдов трактори (424 билан) | Arion-630c (€) (72600) |
II. Қишлоқ хўжалик техникалари |
9 | Трактор тиркамаси (через автопром) | 2ПТС-4-793-03А |
10 | Культиватор (Чирчик) | КХУ-4Б |
11 | Культиватор (Ургенч) | КУ-4ВМ |
12 | Чизелькультиватор | ЧКУ-4М |
13 | Корчеватель | КЧУ-3,6 |
14 | Ўт ўргич мойдалагич | КИР-1,5 (Ургенч) |
15 | Ўт ўргич мойдалагич | КИР-1,5 (Агрегат) |
16 | Омоч | ПОН-4х40 |
17 | Омоч | ПН-4-40 |
18 | Омоч | ПОН-4+1х40 (Пума учун) |
19 | Чигит экиш сеялкаси | СЧХ-4Б (Оддий) Агрегат заводи |
20 | Чигит экиш сеялкаси | СЧХ-4Б (6 қаторли) Агрегат заводи |
21 | Чигит экиш сеялкаси | СЧХ-4Б (Қўш қатор) Агрегат заводи |
23 | Чигит экиш сеялкаси | СЧХ-4Б (Қўш қатор) Ургенч |
24 | Минерал ўғит сочгич | РМУ-0,5 (Агрегат заводи) |
25 | Минерал ўғит сочгич | НРУ-0,5 (Наманган Мехмаш) |
26 | Пуркагич | VP-1 (Агрихим ққ) |
27 | Пуркагич | VP-1МВ-300 (Агрихим ққ) |
28 | Пуркагич | ОВХ-600 |
29 | Пуркагич | ОРПД-12 |
30 | Пуркагич | Аида ОГ-101 |
31 | Пуркагич | Кариола ОДК |
32 | Пуркагич | ОШХ-12-1А-02 |
33 | Чанглатгич | ОШУ-200 |
34 | Чанглатгич | ОШУ- ДКМ 2000 |
Охирги ўзгариш: 20/12/2016 08:04 Кўрилганлиги: 7910