Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар

Шаҳар ва туманлар

Избоскан тумани

ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятининг шимолида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Андижон вилоятининг Пахтаобод, Андижон, Балиқчи, Олтинкўл туманлари, Наманган вилояти, Ўирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,28 минг км2. Ахолиси 186,2 минг киши. Избоскан туманида 1 шахар (Пойтуг) ва 9 қишлоқ фуқаролари йиғини(Избоскан, Намуна, Шерматобод, Эркин, Яккатут, Янги-замон, Янгиқишлоқ, Ўртоқлар, Ўизил Юлдуз) бор. Маркази — Пойтуг шахар. 
Табиати: Избоскан тумани релефи асосан пасттекислик бўлиб, жанубий-ғарбгатомон пасайиб боради. Шимолий қисми Майлисой адирларидан иборат. Иқлими мўътадил. Июлнинг ўртача харорати 27 даража, январники минус 3 даража. Вегетация даври 240-255 кун. Йилига ўртача 300-500 мм ёғин тушади. Туман худудидан Катта Фарғона канали, Ўорадарё, Майлисой, Тентаксой оқиб ўтади. Асосан, бўз тупроқ, тўқ ва оч тусли ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан юлғун, қамиш, янтоқ, шўра ва бошқалар ўсади. Ёввойи хайвонлардан чиябўри, тулки, бўри, тўнғиз, ёввойи эчки, кемирувчилардан сув каламуши, қушлардан кабутар, тустовуқ, ўрдак, ғоз, лайлак, каклик, бедана, қорабовур, бургут, бойўғли, қалдирғоч, чумчуқ, булбул, зоғча, қарға, хакка ва бошқалар яшайди. Ахолисининг аксар қисми ўзбеклар (99,7%). 1 км2 га ўртача 670 киши тўғри келади.


Мархамат тумани

МАРХАМАТ ТУМАНИ ҲАҚИДА 

Вилоятнинг жанубий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1963 йилда Мархамат тумани ёндош туман билан бирлаштирилиб, туман маркази Мархамат туманидаги Русское село поселкасига кўчирилган. 1965 йил 15 февралда туман номи ўзгартирилиб, маркази хозирги Асака шахрига кўчирилган. 1970 йил 7 декабрда Мархамат тумани билан қайта ташкил этилган. Мархамат тумани шимолда вилоятнинг Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари, шарқ ва жанубда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятнинг Аравон тумани, ғарбда Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,32 минг кв.км. Ахолиси, 133,4 минг киши. Мархамат туманида 1 та шахар (Мархамат), 1 та шахарча (Полвонтош), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мархамат, Қорабағиш, Шукурмерган, Қорақўрғон, Кўтарма) бор. Маркази – Мархамат шахри. Табиати: Туманнинг шимол ва шимолий-шарқи текислик, қолган қисми тоғ этаклари ва ён бағирларидан иборат. Олай тизмасининг этакларидаги тоғлар, Улуғтоғ (баландлиги 1,5 минг метр), Туямўйин адирлари (920 м) биргаликда Ойим-Мархамат-Хўжаобод ботиғини ташкил этади. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,1, январники минус 2,9 даража. Йилига ўртача 218 — 320 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220 кун. Кўпроқ шарқий шамоллар эсади. Вақтинча шамоллар жанубий-ғарбдан эсади. Туман худудидан Ўорадарёнинг қуйи ирмоқлари: Шахрихонсой, Жанубий Фарғона ва Каркидон каналлари оқиб ўтади. Туман ерлари Жанубий Фарғорна канали ва Аравонсойдан суғорилади. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ, адирлар арзиқ, этаклари ўтлоқи бўз, ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, шўра ва бошоқлилар, эфемер ва эфемероидлар, сой бўйларида ва ер ости сувлари юзароқ жойларида тол, терак, турли хил буталар ўсади. Ёввойи хайвонлардан тулки, бўри, чиябўри, қуён яшайди. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс, уйғур, қозоқ, украин ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 437 киши тўғри келади.

Олтинкўл тумани

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятидаги туман. 1939 йилда ташкил этилиб, 1963 йилда Андижон туманига қўшилган. 1978 йилдаэса қайтадан ташкил қилинган. Андижон, Асака, Шахрихон ва Балиқчи туманлари билан чегарадош. Майдони 0,21 минг км2. Ахолиси 134,5 минг киши. Олтинкўл туманида 8 қишлоқ фуқаролар йиғини (Жалабек, Кўмакай, Маслахат, Олтинкўл, Оразий, Охунбобоев, Сувюлдуз, Ўўштепасарой) бор. Маркази — Олтинкўлкишлоги. 
Табиати: Олтинкўл тумани релефи пасттекислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати25—28°, январники минус 5 – 7 даража атрофида. Айрим холларда ёз ойларида харорат 42—43 даражани, январда эса минус 15 – 18 даража совуқ бўлиши кузатилади. Вегетация даври 160—180 кун. Йилига ўртача 225 мм ёғин тушади. Олтинкўл туманижанубида Катта Фарғона канали, шимолтомонидан Ўорадарё, булардан ташқари туман худудидан туманлараро Коллектор - Асака ташламаси, Улуғнор канали оқиб ўтади. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ,қолган ерларда бўз тупроқ. Бахорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ,шўра ўсади. Ёввойи хайвонлар кам учрайди, судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор.
Ахолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, татар ва бошқа миллат вакиллари хам бор. 1 км2 га 607 киши тўғри келади.


Пахтаобод тумани

ПАХТАОБОД ТУМАНИ

1926 йил 29 сентябрда ташкил қилинган. 1962 йил 24 декабрда Избоскан тумани билан бирлаштирилган. 1970 йил 7 декабрда яна янгидан ташкил қилинган. Шимол ва шимолий-шарқдан Ўирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, ғарбдан Избоскан, жанубдан Андижон, шарқда (52км масофада)  Ўирғизистон Республикаси ва Жалақудуд тумани билан чегарадош. Майдони 0,29 минг км2. Ахолиси 147,3 минг киши. Туманда 1 та шахар (Пахтаобод), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўстон, Иттифоқ, Маданият, Пахтакор, Уйғур) бор. Маркази – Пахтаобод шахри.
Табиати: Туман худуди вилоятнинг шимолида Норин ва Қорадарё вохасидаги ясси теккисликда жойлашган. Релефи ғарбдан шарққа баландлаша боради. Ўртача баландлиги 260 м. Тупроқлари асосан бўз тупроқ. Дарё бўйларида ўтлоқи бўз тупроқ, ботқоқ-ўтлоқи ва ботқоқ тупроқлар тарқалган. Адирлар эфемер ва эфемероидлар, захкаш ерларда қамиш, қўға, қиёқ ўсади. Ёввоий хайвонлардан қизилқуйруқ, қумсичқон, жайра, қўшоёқ, қўрсичқон, қуён, бўри,тулки, тўнғиз, бўрсиқ, калтакесак, илон ва бошқалар, қушлардан чумчуқ, чуғурчуқ, сўфитўрғайлар бор. Туман худуди орқали Ўорадарё, Тентаксой, Майлисой оқиб ўтади. Дарё ва сой қирғоқларининг айрим жойлари харсанг тошлар билан мустахкамлашган. Ўишлоқ хўжалик экинлари Ўорадарё, Майлисойдан суғорилади. “Дўстлик” ва “Олмайдон” насос станциялари қурилгандан кейин Норин дарёсидан хам олинадиган бўлди. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,7 даража, январники минус 3,5 даража. Энг паст харорат минус 26 даража, энг юқори харорат 42 даража. Йилига ўртача 300-400 мм ёғин тушади. Ёмғир асосан қишда ва бахорда ёғади. Вегетация даври 217 кун. 
Ахолиси: асосан, ўзбеклар, шунингдек, уйғур, қирғиз, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 567 киши.   


Улуғнор тумани

УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲАҚИДА

1973 йил 26 декабрда ташкил этилган. Шимолдан Балиқчи, жанубий-шарқдан Бўз, ғарб ва шимолий-ғарбдан Наманган вилоятининг Наманган, Мингбулоқ туманлари, жанубдан Фарғона вилоятлари билан чегарадош. Майдони 0,44 минг кв. км. Ахолиси 47,3 минг киши. Улуғнор туманида 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мингбулоқ, Мингчинор, Навоий, Оқолтин) бор. Маркази Оқолтин қишлоғи. Табиати. Туман худуди текисликдан иборат. Кўчма қум тепалари кўп. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники 24-28 даража. Йилига ўртача 195-200 мм. ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман хўжаликлари Катта Андижон каналида сув олади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Ёввойи хайвонлардан эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди. Ахолиси асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 133 киши тўғри келади.


Хўжаобод туман

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲАҚИДА

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1973 йилда туман таркибидан Жалақудуқ тумани, 1992 йилда Булоқбоши тумани ажралиб  чиққан. Хўжаобод тумани шимолий-шарқдан Жалуқудуқ, шимолий-ғарбдан Андижон, ғарбдан Булоқбоши туманлари, шарқ, жануб ва жанубий-ғарбдан Ўирғизистон билан чегароадош. Майдони 0,23 минг кв. км. Ахолиси 86,6 минг кишидан зиёд. Туманда 1 та шахар (Хўжаобод), 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бирлашган, Манак, Олтин водий, Хўжаобод) бор. Маркази - Хўжаобод шахри. 
Табиати: Туман худуди Фарғона водийсининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Жанубда Помир-Олой тизмаларининг Чилустун ва Ўиртоштоғ тоғлари бор (энг баланд жойи 1457 м). Шимолий-ғарбий қисми адирлардан иборат. Ўолган қисми пасттеккислик.  Фойдали қазилмалардан нефт ва газ, охактош, шағал, харсангтошлар бор. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача харорат 13,1 даража. Июлда ўртача 26,7, энг юқори харорат 45 даража. Январнинг ўртача харорати эса  минус 3,5, энг паст харорат минус 26  даража. Йилига 300-330 мм ёғин тушади. Экинзорлар Шахрихонсой, Оқбурасой, Аравонсой, Савой ва Жанубий Фарғона каналларидан суғорилади. 5 та сув чиқариш иншооти бор. Тупроқлари, асосан, маданий воха тупроғи бўлиб, қадимда дехқончилик билан шуғулланилган. Адир этакларида оч ёки типик бўз тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қўнғирбош, шайтонкавуш, оқкурай, оқшувоқ, мингбош, қизил биюрғун, қамиш ва бошқалар ўсади. Ёввойи хайвонлардан қуён, тулки, ёвойи мушук, бўрсиқ, бўри, жайра, қўшоёқ, кўрсичқон, каламуш; қушлардан каклик, бедана, какку, чуғурчиқ, зағизғон, майна, зарғалдоқ, сўфитўрғай, жиблажибон, каптар, читтак, ўрдак, зоғча, кўкқарға, сассиқпопишак, қизилиштон, қарқуноқ, бургут, итолғи, буктарги ва бошқалар; судралувчилардан калтакесак, илон кўп. Сув хавзаларида хар хил балиқлар (лаққа, дўнгпешона, карп, қора балиқ, сазан ва бошқалар) бор.  Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек тожик, рус, татар, қирғиз, уйғур, турк, озарбайжон, корейс ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км.га 378 киши. 


Шахрихон тумани

ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲАҚИДА

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Ўарбдан Бўз, шимолдан Балиқчи, Олтинкўл, шарқдан Асака, жанубдан Фарғона вилоятининг Ўува туманлари билан чегарадош. Майдони 0,33 минг км2. Ахолиси 227,5 минг киши. Туманда 1 шахар (Шахрихон), 12 қишлоқ, фуқаролари йиғини (Абдубий, Гулистон, Назармахрам, Найнаво, Пахтаобод, Тоштепа, Чўжа, Юқори Шахрихон, Янгийўл, Ўзбекистон, Ўрта Шахрихон, Хақиқат) бор. Маркази – Шахрихон шахри.
Табиати: Туман худуди Шахрихонсойнинг кенг ёйилмасида, Ўува-Андижон адирлари билан Ўорадарё ўртасидаги текисликда жойлашган. Ўртача баландлиги 400—680 м. Текисликнинг устки қисми тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Марказий Фарғонанинг ички қисмига кириб боради. Иқлими континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январ ойининг ўртача харорати минус 2,5 даражадан минус 3,2даражагача, июлники   27°-29°. Йилига 300—350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 212-216 кун. Тупроқлари бўз, ўтлоқи ботқоқ,  ўтлоқи бўз, баъзи жойларда қумлоқ тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан ажриқ, қамиш, қиёқ, янтоқ, оқбош, итузум, семизўт, шўра, ялпиз, қирқбўғим ва ғумай ўсади. Ёввойи хайвонлардан фақат тулки, қуён учрайди холос; қушлардан олақанот, чумчуқ, қалдирғоч, бедана, қарга, лайлак, хакка, зағизғон, мусича учрайди.
Ахолиси асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, татар, қирғиз, тожик, уйғур, қорзоқ, ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 680 киши. 
Шахрихонсой - Андижон ва Фарғона вилоятларидаги магистрал канал. Кампирравот гидроузелидан бошланади. 1887 йилда қурилган.


 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 88
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг