Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси

Компаниянинг асосий вазифалари ва функциялари


Қуйидагилар Компания асосий вазифалари хисобланади:

ишлаб чиқариш қувватларини ва ижтимоий соха объектларини мулжалланган муддатларда фойддланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

лойиха ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик даражаси талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

капитал қўйилмалар, самарадорлигини ошириш, инвестиция цикли муддатларини қисқартириш.

Компаниянинг асосий функциялари

Ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ Компания қуйидаги функцияларни бажаради:

прогнозлаштириш соҳасида:

вилоят ҳокимлиги топшириғига кўра 3 йиллик даврда Республика инвестиция дастурига киритилган лойихаларнинг параметрларини аниқлаштириш ҳамда кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиет вазирлигига тақдим этиш учун унга янги лойихаларни киритиш буйича таклифлар тайерлайди;

тасдиқланган инвестиция дастурлари ва марказлаштирилган манбаларнинг ажратилган лимитлари асосида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишиш учун қурилишларнинг аниқ мўлжаллик рўйхати лойихасини тайёрлайди;

пудратчи билан келишган ҳолда қурилишнинг титул рўйхатини тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритади;

инвестиция лойиҳалари жойлаштириладиган туманларда мухандислик коммуникацияларини ривожлантириш (йуллар, канализация, иссиқлик, электр, газ, сув таъминоти, телефонлаштириш, радиолаштириш ва бошқалар) масалаларини кўриб чиқиш ва хал этишда иштирок этади.

            Лойихалаштириш сохасида:

лойихани ишлаб чиқиш учун бирламчи рухсат берувчи хужжатларни ва танлов хужжатларини тайерлайди, «Лойиха» босқичида лойихалаштириш буйича ишларни буюртма танлов асосида жойлаштиришни ташкил этади.

лойихалаштиришга топшириқ беради;

танлов савдоси ғолиби билан шартнома тузади ва хамда лойиханинг лойиха хужжатларини бериш ишларининг календар жадвалини келишади;

тегишли ташкилотлар билан экспериментал, илмий-текшириш, архиология ишлари ва бошқа ишларни бажаришга шартномалар тузади;

бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилади;

лойиха ва танлов хужжатлари экспертизадан ўтказилишини, келишишини, тасдиқланишини шунингдек экспертизанинг ваколатли органлар хулосалари ҳамда пудрат ташкилотларининг мулохазалар буйича тегишли хужжатларга тузатиш ва қушимчалар киритилишини ташкил этади.        Қурилиш майдонини тайерлаш буйича:

қурилиш учун майдон танлаш ва ажратиш буйича комиссиялар ишида иштирокэтиш;

қурилиш ишлари учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги хужжатларни расмийлаштиради ва белгиланган муддатларда, белгиланган тартибда пудратчиларга беради, тегишли органлар ва фойдаланиш хизматларининг рухсатномалари, электр узатишларнинг хаводаги линиялари ва алока линиялари худудида, темир йуллар полосасида, қурилиш майдонида жойлашган ер ости коммуникация тармоқлари (кабель, газ кувурлари, канализация ва бошкалар) утадиган жойларда ишларни бажариш;

қурилиш даврида шахарларда ва бошка алоқа пунктларида газ, сув, буғ ва электр таъминотлари ўтмаган тақдирда қурилишни ташкил этиш лойихасига мувофиқ мавжуд манбалардан олинадиган электр энергияси, газ, сув ва буғдан фойдаланиш;

-ўрмонни кесиш ва дарахтлар ўтказиш, зарур холларда эса дарахтларни кесишга пудрат қурилиш ташкилотларига рухсат бериш;

-объект қурилиши худудидаги бузилиши, бошқа жойга кўчирилиши ёки реконструкция қилиниши керак бўлган уйларда яшовчи фуқароларни кўчириши;



Киритилган вақти: 15/02/2017 12:27 Кўрилганлиги: 7352
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 98
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг