Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси

Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

Бошқарма вилоятда аграр сиёсат ўтказилиши учун масъул хисобланади.

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари хисобланади:

-минтақада қишлоқ хўжалиги махсулотларининг мухим турларини барқарор етиштиришни таъминловчи дехқончилик, агротехнологиялар ва сувдан фойдаланишнинг илғор тизимларини жорий этишга қаратилган аграр сиёсатни амалга ошириш;

-ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан тавсияларга хўжаликлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;

-қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг рўёбга чиқарилиши ва худудда мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шакллари ривожлантирилиши мониторингини олиб бориш;

-ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини, тупроқ унумдорлигини оширишни таъминлаш;

-контрактация шартномаларини тузилиши ва бажарилиши мониторингини олиб бориш, тузилган шартномаларни умумлаштириш асосида пахта хом-ашёси ва бошоқли экинлар дони хариди хажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;

-чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустахкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

-қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги илғор агротехнологиялари жорий этилишини ташкил этиш;

-селекция, уруғчилик наслчилик ишлари сохасидаги илмий тадқиқотлар ютуқларини, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш;

-инвестицияларни жалб этиш, инвестиция лойихаларини  оширилиши мониторингида қатнашиш;

-қишлоқда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларининг ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

-қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишда қатнашиш;

-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, уларнинг самарадорлигини оширишга, сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишга, сувдан фойдаланувчилар томонидан сувнинг хисобга олинишини ташкил этишга кўмаклашиш;

-лимитланган сувдан тежаб фойдаланиш учун вилоят сувдан фойдаланувчиларини рағбатлантирилишини ташкил этиш;

-хўжаликлар ичидаги гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш ишларини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, шунингдек, сувдан фойдаланишни хисобга олишни ташкил этиш ва уни ривожлантириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

-вилоятда сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ташкил этилиши, фаолият кўрсатиш ва ривожланишида кўмаклашиш;

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган вилоят инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

-Кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 Юкланган вазифаларга мувофиқ Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

-қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни ташкил этишда методик ёрдам беради;

-фермерликни ривожлантиришга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор коньюктураси тўғрисидаги ахборот хамда илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси хақидаги бошқа илмий техника ва ахборот материаллари билан таъминлайди;

-контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини юритади, тузилган шартномалар асосида қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий турларини етиштириш хажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларни бажарилишини назорат қилади;

-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер-сув ресурсларидан фойдаланишдаги илғор технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этади;

-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;

-мехнатни ташкил этиш ва ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширади;

-алмашлаб экишни жорий этишни ташкил қилиш, экин майдонлари таркибини, навларни алмаштиришни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлари бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, тупроқни химоя қилувчи ва сувни тежовчи самарали технологияларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;

-чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустахкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ташкил этади;

-селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, сунъий қочириш тадбирларини амалга оширади, уларнинг мониторингини олиб боради;

-хавза ирригация тизимларининг сув хўжалиги Кенгашлари ишида қатнашади;

-қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан Ирригация тизимлари хавза бошқармаларига таклифлар киритади;

-умуман вилоят бЎйича сувдан фойдаланиш учун шартномалар тузиш ишларига кЎмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

-таклифларни ишлаб чиқишда хамда сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмлари жорий этишни ташкил этади;

-сув ресурсларидан фойдаланишни тахлил қилади ва сув хЎжалиги бош бошқармасига лимитдаги сувдан тежаб фойдаланилганлик учун сувдан фойдаланувчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;

-сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни ривожлантириш бЎйича қабул қилинган дастурлар таъминланишида кўмаклашади, уларни ташкил этиш ва уларни фаолият кўрсатиши бЎйича методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

-сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти ички хўжалик гидромелиорация ишлари Ўтказилиши ва сувни тежовчи технологиялар жорий этилиш мониторингини юритади;

-хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сув ўлчаш қурилмалари билан жихозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

-суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва уларни реконструкция қилиш хамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

-корхоналарнинг қишлоқ ва сув хўжалиги кадрларига бўлган эхтиёжини ўрганади, қишлоқ ёшларини ўқишга юбориш учун танлашда, шунингдек, уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Хайъатининг Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган қишлоқ хЎжалиги салохиятидан самарали фойдаланиш бЎйича қарорларини амалга ошириш ишларини ташкил этади;

-қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари рахбар ходимлари ва мутахассисларининг, шунингдек, фермер хўжаликлари рахбарининг малакасини оширишини ташкил этади;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштиришда ва уларнинг малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатади.


Киритилган вақти: 15/02/2017 12:02 Кўрилганлиги: 6993
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 144
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг