Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси

Ғазначиликнингасосий вазифалари ва функциялари.

 Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат бюджетинининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;

Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш;

бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари деб аталади) харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш;

бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш; (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ олтинчи-саккизинчи хатбошилар еттинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин

харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ғазначиликнинг функциялари

 Ғазначилик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади;

Давлат бюджетида улар учун маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар кунлик асосида ягона ғазначилик ҳисоб рақамида ва ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларида маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади;

бюджетдан маблағ олувчиларга улар учун Ғазначиликда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади;

манбалар бўйича тегишли бюджетлар даромадлари тушуми ҳисобини юритади;

Давлат бюджети ижроси жараёнида республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади;

молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган режали дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади;

бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади;

бюджетдан маблағ олувчилар номидан рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади;

бюджет ташкилотларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб боради, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечишни назарда тутади;

счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджетдан маблағ олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади;

бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади;

Давлат бюджетининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этади;

ўзининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан, Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;

кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш; (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)


Киритилган вақти: 15/02/2017 12:01 Кўрилганлиги: 6824
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 155
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг