Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

Бошқарманинг  асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш;

 - ҳуқуқлари доирасида пенсиялар ҳамда бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;

- ҳуқуқлари доирасида  тизимли равишда пенсияларни тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

- Тиббий- меҳнат эксперт комиссия (ТМЭК) лари билан ҳамкорлик қилиш.

  Ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳилда бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкиллаштириш бўйича:

-Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимлари иш фаолиятларига ташкилий –методологик раҳбарликни  амалга ошириш;

-пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлашни, шунингдек бошқа тўловларни ташкиллаштиришда Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларига кўмаклашиш;

-Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларини моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш масалаларида амалий ёрдам бериш;

- Ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти масалаларида ҳамкорлик қилиш;

-жойлардаги давлат ҳокимят органлари билан биргаликда бошқарма инфраструктурасини ҳамда Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларини қуриш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

-фуқароларнинг давлат Пенсия таъминотини такомиллаштиришда қатнашиш;

б) Пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш  бўйича:

- Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қонунчиликда белгиланган миқдорларда харажатларини молиялаштиришни таъминлаш;

-Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар учун харажатлар сметаларини тузади ва унинг ижросини таъминлайди;

-Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратига тақдим этиш учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни амалга оширишга мўлжалланган маблағга талаб миқдорини белгилайди;

-Харажатларни молиялаштиришнинг умумий режасини тузишни таъминлайди ва бу масалада жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларига назарий ва амалий ёрдам беради;

- жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларининг бухгалтерия баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқади ва аниқланган хатоларни олдини олиш чораларини кўради.

в) Тизимли равишда пенсияларни тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

-Жамғарманинг Ижро этувчи аппарати билан бирга,  тизимли равишда фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтирилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш асосида амалга оширади;

-қонунчиликда белгиланган тартибда жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибларига риоя этишини назорат қилади;

-Жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг бузилишини ва аниқланган хатоликларнинг олидини олиш чораларини кўради;

- Жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннига риоя этилиши ҳолатларини текшириш ва таҳлил қилиш якунлари асосида ахборотнома тайёрлайди ва Ижро этувчи аппаратга белгиланган тартибда тақдим этади;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вилоят назорат-тафтиш бошқармаси билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти учун йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш масаласида ҳамкорлик қилади;

г)  Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича:

-Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) билан бирга  ногиронларнинг қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида қайта тиббий кўрикдан ўтишларини доимий мониторингини амалга оширади;

- Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари(ТМЭК) билан биргаликда ногиронларни тиббий меҳнат экспертизаси ва реоблитацияси масалалари бўйича семинарлар, конфренциялар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиради;

-Жамғармага, Тиббий-меҳнат эксперт комиссия(ТМЭК) ларининг фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

д) фуқароларнинг пенсия таъминотига боғлиқ бошқа масалалар бўйича:

- оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини пенсия таъминоти тўғрисидаги  масалалари бўйича хабардор қилади;

-фуқароларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва фуқаролар қабулини ташкил этади;

-фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти масалаларида норматив –ҳуқуқий актлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминотига оид ҳозирги замон назарий тадқиқотлар ва хориж тажрибасини ўрганади;

-Бошқарма ва туман(шаҳар) бўлимлари ходимларининг малакаларини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилада ва амалга оширади;

-Бошқарма ваколати доирасида бошқа тадбирларни ўтказади.

  Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функциялардан келиб чиқан ҳолда ва ваколати доирасида тегишли ташкилотлардан ахборот талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

 Бошқарма қонунчиликда белгиланган тартибда  бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


Киритилган вақти: 15/02/2017 12:15 Кўрилганлиги: 7331
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 151
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг