Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МАҲАЛЛИЙ ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2016 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2691-СОН ҚАРОРИ)

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари» сўзлари «тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 5-бандидаги «ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари» сўзлари «тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 26-27-сон, 254-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича» сўзлари «иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига иловарус тилидаги матнининг ўн биринчи хатбошидаги «заместитель Председателя Совета Министров Республики Каракалпакстан, заместители хокимов областей по вопросам экономического и социального развития, сферы услуг и предпринимательства» сўзлари «первые заместители Председателя Совета министров Республики Каракалпакстан, хокимов областей по вопросам экономики и предпринимательства» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда) 3-илованинг биринчи хатбошидаги «маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи» сўзлари «ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банддаги «маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи» сўзлари «ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари» сўзлари «ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-илованинг ўн иккинчи хатбошидаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 44-сон, 560-модда) 4-иловаси изоҳидаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошидаги «иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари» сўзлари «ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илованинг иккинчи хатбошидаги «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
изоҳдаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Охирги ўзгариш: 14/03/2017 17:28 Кўрилганлиги: 11956
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 51
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг