Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Япония-Ўзбекистон

2016 йил 20 июль куни соат 16:00 да Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като ва унинг рафиқаси  Маюми Като, шунингдек, дипмиссия биринчи котиби Соичиро Тоёщималар Андижон “Боғи Бобур” истироҳат боғи олдида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси 1-даражали мутахассиси О.Абдурахманова томонидан кутиб олинди.

Соат 16:00дан 16:25 га қадар Захириддин Мухаммад Бобур музейи ҳамда “Боғи Бобур” истироҳат боғига қисқа муддатли саёҳат амалга оширилди.

Меҳмонлар хизмат ташрифи юзасидан Жалақудуқ тумани Жанубий Оламушук қишлоғида жойлашган япон фуқаролари дафн қилинган қабристонига ташриф буюришди ҳамда уларни зиёрат қилиб ҳурмат бажо келтиришди (соат 1645-1720 гача).

Учрашув чоғида элчи Фумихико Като япон фуқаролари дафн этилган жойларда ободонлаштириш ишларида кўрсатаётган катта хизматлари учун Жалақудуқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Оламушук қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолига ўз ҳурматларини изҳор этиб чуқур миннатдор эканликларини билдирдилар.

Ташриф мақсадига кўра, меҳмонлар Избоскан тумани Юқори Чувама МФЙ ҳудудида жойлашган “Биродарлик” қабристонига ташриф буюришди ҳамда япон фуқаролари дафн этилган 48 қабрни зиёрат қилиб ҳурмат бажо келтиришди (соат 1825-1900 гача).

Учрашув чоғида элчи Фумихико Като ҳамда унинг рафиқаси Маюми Като япон фуқаролари дафн этилган қабрлар вилоят ҳудудида ҳозирга қадар сақланиб келаётганлигидан беҳад мамнунлигини изҳор этди.

 Соат 2000-2230га қадар Андижон шаҳрида жойлашган “Бананза” кафесида кечки овқат ташкил қилинди.

Амалга оширилган зиёрат якуни билан меҳмонлар (соат 2230да) Андижон халқаро аэропортига кузатиб қўйилди


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:14 Кўрилганлиги: 4818
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 174
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг