Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар / Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташрифи
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташрифи

Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

Кеча Андижонга Қирғизистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигида Ўш вилояти ҳокимият органлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар кутиб олдилар.  

Меҳмонлар билан “Боғи Бобур” мажмуаси, Андижон Давлат Университети, темир йўл вокзали, “Дўстлик уйи”да учрашувлар ўтказилди.  Янги бунёд этилган қиличбозлик мажмуасидаги  Рио -2016 совриндорлари билан бўлган учрашув қўшниларимизда катта таассурот қолдиргани аниқ.  Улар вилоятда олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Қардошларимиз Олтинкўл тумани Далварзин маҳалласидаги замонавий русумда қурилган аҳоли тураржойларини кўздан кечириб, Асакадаги “GM Uzbekistan” автомобиль заводига ташриф буюришди.

Жойлардаги дўстона, самимий руҳда кечган учрашувлар давомида мана шундай тадбирларни ташкил этилиши ўзбек ва қирғиз халқи ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини янада равнақ топишига хизмат қилиши тўғрисида гапирилди.

 “GM Uzbekistan” автомобиль заводининг мажлислар залида Ўш вилояти ҳокимият органлари вакиллари ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимлари биргаликда чегарадош вилоятларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва дўстона алоқаларни янада кучайтириш бўйича меморандум имзоладилар.         

Кун якунидаги бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон санъат усталари ҳамда  Қирғизистондан келган санъаткорлар томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.

Манба: Матбуот ҳимати


Охирги ўзгариш: 22/12/2016 16:53 Кўрилганлиги: 5558
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 102
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг