Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар / Андижон ва Ҳиндистон ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон ва Ҳиндистон ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади

Бугун вилоят ҳокими - Шухратбек Абдураҳмонов Ҳиндистон давлатидан ташриф буюрган инвесторлар: Автар Синх ва Бхардваж Анупамларни ҳам қабул қилди.



Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида инвесторлар вилоятда янги меҳмонхоналар очиш, туризм соҳасини ривожлантириш, ҳўл ва қуруқ мева-сабзавотларни экспорт қилиш; фармацевтика маҳсулотлари, терини қайта ишлаш ва халқ истемоли молларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар бердилар. Ўз ўрнида вилоят ҳокими ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи бундай келушувларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдей, учрашувда Ўзбек ва ҳинд халқлари тарихи, адабиёти, мусиқаси, рассомчилик ва архитектураси, уларнинг бир-бирини бойитиши ва тўлдириши андижонлик буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар номи билан чамбарчас боғлиқлиги, уларнинг ўчмас мероси икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик савдо, фан, маданият соҳаларидаги самарали алмашинув анъанасини давом эттириш учун кучли салоҳият яратиши таъкидланди.

Учрашув якунида, анъанага мувофиқ, меҳмонларга эсталик совғалар ва Андижон вилояти ҳақидаги учта тилда ёзилган китоб тухфа этилди.


Охирги ўзгариш: 26/01/2018 19:14 Кўрилганлиги: 4877
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг