Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Биографиялар / Саматова Дилдора Яқуббековна
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Саматова Дилдора Яқуббековна

1956 йилда Андижон шаҳрида туғилган.


Маълумоти олий, 1970 йилда Андижон шаҳридаги 30 – сонли ўрта мактабни имтиёзли тамомлаган. 1976 йилда Андижон Давлат Тиббиёт Институтининг  даволаш ишлари бўйича мутахасислигини тамомлаган. 1976 – 1977 йиллар вилоят шифохонасида 1 йиллик врач –  интернатура курсини ўтаган. 1977 – 1992 йиллар Андижон Давлат Тиббиёт Институтининг “Кордиология” бўлимида врач – ординатор  лавозимида фаолият  кўрсатганман. 1992 – 1995 йиллар И. Сеченев номидаги Москва Медицина Академияси аспирантурасида “Гипертония касаллигини олдини олишда  нитрендипин  препаратини қўллаш” мавзусида  илмий иш олиб борган. 1995 – 1998 йилларда Андижон ип – газлама ишлаб  чиқариш комбинатига қарашли  “Тиббий  Санитария  Қисмида” бош  врачнинг даволаш ишлари  бўйича   ўринбосари  лавозимида фаолият олиб борган. 1998 – йилдан шу кунгача “Оила” илмий – амалий маркази вилоят бўлимида  директор лавозимида ишлаб келмоқда.  Биринчилардан бўлиб вилоят “Оила” илмий – амалий марказини ташкил этишда  алоҳида ибратли  ишларни амалга оширган.

     Ўтган 18 йил давомида аҳоли ўртасида сиёсий, маънавий, ҳуқуқий, тиббий саводхонликни ошириш бўйича  юзлаб конференциялар,  давра суҳбатлари  ташкил  этган.

     Шунингдек, “Оила  дорилфунуни”,  “Ёш оналар  мактаби”, “Оилавий хаётга тайёрмисиз?”  каби мавзулардаги қўлланмалари ёшларни оилавий  ҳаётга тайёрлашда, оилалар  мустаҳкамлигида алоҳида аҳамият касб этади.

     Оилавий ажримларнинг, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича МФЙ маслаҳатчилари учун тавсиялар ишлаб чиққан.

  Жамоат ишларида мунтазам фаол қатнашиб келади. 


Охирги ўзгариш: 06/02/2017 10:39 Кўрилганлиги: 5293
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 136
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг