Бош саҳифа / Янгиликлар / Замонамиз қаҳрамони ҳақида китоб
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Замонамиз қаҳрамони ҳақида китоб

Андижон вилояти ҳокимлигида XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби, бокс бўйича олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовга бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.


“Замонамиз қаҳрамонлари” рукни остида чоп этилган нашрда сўлим Булоқбоши тумани Кулла қишлоғида деҳқон оиласида камол топган оддий ўзбек ўғлони тимсолида мустақил Ўзбекистонимизнинг спорт борасидаги улкан салоҳияти ифода этилган.

Биринчи Президентимиз эътибори ва ғамҳўрлиги, яратилган шароитлар, мураббийлар меҳнати, чарм қўлқоп устасининг матонати ва шижоати, қолаверса, халқимизнинг қўллаб-қувватлаши уйғунлашиб кетган бу ғалаба китоб орқали тарих зарварақларига муҳрланди.




Тақдимот маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Олимпиада чемпионлари Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, китоб муаллифлари Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Иқбол Мирзо, таниқли ижодкор Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.



Киритилган вақти: 10/03/2017 11:35 Кўрилганлиги: 4665
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 188
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг