Бош саҳифа / Янгиликлар / ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ: АНДИЖОН ҲАР БИР СОҲАДА ЎЗ ҒУРУРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШИ КЕРАК
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ: АНДИЖОН ҲАР БИР СОҲАДА ЎЗ ҒУРУРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШИ КЕРАК

Бугун вилоят раҳбари соҳа мутасаддилари ва вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда 2019 йилда амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар хусусида тўхталар экан, вилоят фаолларига юзланиб, 2020 йилда икки карра кўпроқ меҳнат қилиш кераклигини алоҳида уқтириб ўтди.

- Ўтган даврда эришилган ютуқлар ўзимизники, лекин ҳали қиладиган ишларимиз талайгина, биз олдимизда турган масъулиятли вазифаларимизни ҳалол ва виждонан бажариб, халқимиз ва Муҳтарам Президентимиз билдирган ишончни оқлашимиз ва бу ишончга муносиб бўлишимиз шарт – дейди вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Вилоятда амалга оширилган ишлар ва камчиликларга тўхталар экан, аввало ҳар бир соҳа вакиллари ўзларини ўнглаб олиши шартлиги, бугун кеча эмас, балки, халқимиз қўяётган талаблар ва истаклар ортиб бораётганини ҳисобга олиб ишлашни замоннинг ўзи талаб қилаётганлигини куйинчаклик билан таъкидлаб ўтди.

Бир қатор соҳаларда, жумладан соғлиқни сақлаш, қурилиш, таълим соҳаларида ютуқлар бўлсада, камчиликлар ҳам етарли экани, янги 2020 йилда бу соҳаларда тубдан ўзгаришлар бўлиши шартлиги  айтиб ўтилди.

Вилоят раҳбари: янги 2020 йил - янги синовлар йили – деб ўз жумласини давом эттирар экан, ўтган йилга нисбатан икки карра кўпроқ ишлашимиз, кўпроқ юришимиз, янада кўпроқ халқни дардини олишимиз керак, ўтган бир соатни ҳам, бир дақиқани ҳам ҳар биримиз ғанимат деб биламиз дея, ҳар бир соҳа мутасаддилари, туман, шаҳар ҳокимларига тегишли тартибда топшириқлар берди. Шу билан бирга, берилган топшириқларни ижросини шахсан ўзи назоратга олишини билдирди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Охирги ўзгариш: 16/01/2020 21:37 Кўрилганлиги: 2614
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 97
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг