Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоят сайлов комиссиясида: СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ҲОЗИРЛИК
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят сайлов комиссиясида: СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ҲОЗИРЛИК

Вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи комиссиялар фаолиятида сайлов қонунчилиги меъёрлари, уларни таъминлашда амалий ва услубий ёрдам, тизимга киритилган ўзгаришлар юзасидан амалий давра суҳбати ташкил этилди.


Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Султонов сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи котиблари лавозими жорий этилиши муносабати билан уларнинг асосий вазифалари ҳамда фаолиятини ташкил этиш хусусида тўхталди.





Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласи кун тартибига қўйилган. 2019 йилда ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастури тайёрланмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 27 апрелда бўлиб ўтган йиғилишида МСК қарори билан Сайлов кодекси лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.Кодекс комплекс қонун даражасидаги ҳужжат ҳисобланади.

Вилоят сайлов комиссиясида жорий этилган янги лавозимда доимий асосда ишловчи котиб Ш.Ризаев, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси Б.Юнусов, вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Л.Усмоновсайлов комиссиялари иш фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизимини қўллаш, сайловчилар ҳуқуқлари кафолотлари ҳамда очиқлик ва ошкораликнинг таъминланиши, комиссияларга услубий, моддий-техник ва молиявий таъминот билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш тўғрисида атрофлича фикр юритдилар.



Охирги ўзгариш: 15/05/2018 11:05 Кўрилганлиги: 3496
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг