Бош саҳифа / Янгиликлар / ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  вилоят Қўғирчоқ театрида сайёр қабул ўтказди.  Қабул кунида жами 239 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. 

Ушбу қабулда вилоятдаги тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Аксарият мурожаатлар жойнинг ўзидаёқ шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят ташкилотларига ижро учун йўналтирилди.       Булардан 105 таси шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, 39 та мурожаат бевосита вилоят ҳокими ўринбосарларига ҳамда қолган 95 та мурожаат юзасидан эса тегишли бошқарма ва ташкилотларга  ижросини таъминлаш учун кўрсатмалар берилди.  Хусусан, Андижон шаҳридан 72 та, Андижон туманидан 11 та, Асака туманидан 4 та, Балиқчи туманидан 3 та, Жалақудуқ туманидан 5 та, Избоскан туманидан 4 та, Шахрихон туманидан 6 та фуқароларнинг мурожаатлари ўзлари яшаб турган ҳокимликлар ихтиёрига йўналтирилди.

Шу кунги мурожаатларнинг 145 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 94 нафар фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. 


                                       

                                                                              

                                                                                                                                        Вилоят   ҳокимлиги                                   Матбуот хизмати бўлими            


Киритилган вақти: 29/01/2018 12:37 Кўрилганлиги: 2885
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 143
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг