Бош саҳифа / Янгиликлар / УРУҒЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ОЛИБ КИРИЛМОҚДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

УРУҒЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ОЛИБ КИРИЛМОҚДА

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳиндистонлик инвесторларни қабул қилди. 










            Ҳиндистоннинг уруғчилик соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлмиш Kalash Seeds компанияси вакиллари вилоятимизга ташриф буюрдилар. Акшай Дашпут, Деви Такун, Нанкумар Кунх бошчилигидаги делегация вакиллари  билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари, келажакдаги режалар ва амалга оширилган ишлар ҳақида суҳбатлашдилар. Жумладан, Андижон вилоятига инвестицияларни жалб қилиш ва уруғчилик кластерларини ташкил қилиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.

            Маълумот ўрнида, Kalash Seeds Pvt. Ltd  Ҳиндистоннинг етакчи уруғчилик компанияси бўлиб, “Beejsetal” шўъба корхонаси 30 йилдан ортиқ  илмий-тадқиқот ишлари ишлари билан шуғулланиб келади. Асосан тропик ва турли хилдаги сабзавот уруғчилиги бўйича тадқиқот ўтказувчи ушуб компания Ҳиндистонни энг кучли беш корхоналаридан бири ҳиобланади. Таъкидлаш жоизки, тадқиқот қилинган маҳсулотлардан эришилган натижаларга кўра барқарор иқтисодий ўсишлар кузатилмоқда. Компания  асосан қалампир, бақлажон, тарвуз, пиёз, помидор, ошқовоқ каби қишлоқ хўжалиги эканларини ҳам етиштириб келади. Компания ихтиёрида Di Haploid lab тадқиқот маркази, маркетинг технологиялари бўйича ҳамда молекульяр биология лабораториялари, ISTA лабораторияга мавжуд.

            Учрашувдан сўнгида  делегация вакилларига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати




Киритилган вақти: 27/06/2019 17:47 Кўрилганлиги: 2702
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 120
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг