Бош саҳифа / Янгиликлар / Уй олмоқчиман...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Уй олмоқчиман...

Мамлакатимиз раҳбариятининг халқ фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юртдошларимиз шодлигига шодлик қўшмоқда. Бу борадаги тегишли қарор ва фармонлар ижроси жадал таъминланмоқда.




Мамлакатимиз раҳбариятининг халқ фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юртдошларимиз шодлигига шодлик қўшмоқда. Бу борадаги тегишли қарор ва фармонлар ижроси жадал таъминланмоқда.

Янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойларни барпо этиш биринчилардан бўлиб Андижон туманида бошлангани кўпчиликка маълум. Куйганёр шаҳарчаси марказида 2 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Харидорлар эса сероб.

– Ҳозиргача бизга жами 550 та ариза келиб тушди, – дейди туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган намунавий уй-жойлар қурилиши бўйича штабнинг котиби Мавлудахон Юсупова. – Кўп қаватли уйларга 200 та, иккинчи турдаги 2 сотихли уйларга 200 та, қолган 150 таси захирадаги мурожаатлар.

Демак, ҳукуматимизнинг соҳада амалда жорий этган ислоҳотлари элимиз қалбига йўл топибди.

Куйганёр ШФЙ, Ирригатор маҳалласида ижарада яшовчи Мирфозиловлар оиласининг қувончини чеки йўқ. Диёрбек Олтинкўл тумани, Маслаҳат МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи «Автотрактор» МЧЖда ҳайдовчи, умр йўлдоши Дилнозахон эса ҳисобчи бўлиб ишлайди.

– Ёш оиламиз, икки фарзандимиз бор, – дейди Дилнозахон. – Шу йилнинг октябрь ойи ўрталарида туман ҳокимлигига уй олиш учун мурожаат қилдик. Ҳужжатларни расмийлаштириш борасида ҳеч қандай қийинчиликлар бўлмади. Бош- ланғич тўловини тўладик. Худо хоҳласа, бир ойдан сўнг янги уйимизга кўчиб кирамиз.

Азизбек Аброров туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пунктида профилактика инспектори. Асли улуғнорлик. Умр йўлдоши уй бекаси, 2 нафар фарзанди бор. Ижарада яшайди. Октябрь ойининг ўрталарида 3 хонали уй олиш учун ариза берган. У ўз туй-ғуларини қуйидагича ифодалади:

– Бошқа биронта давлатда одамларга бундай ғамхўрлик бўлмаса керак. Мамлакатимизнинг Биринчи Президентига, ҳуқуматимизга раҳмат. Бу арзон ва замонавий уйлар ёш оилалар учун жуда қўл келди. Ҳар куни кўчадан ўтаётиб, қурилишнинг боришига эътибор бераман. Қурувчиларимиз сидқидилдан, жуда шитоб билан ишлашяпти. Янги йил бошида уй тўйи қилсак ҳам ажабмас.

Иккинчи тур уйларнинг (яъни 2 сотих ерда қуриладиган бир қаватли уйлар) лойиҳаси ҳам аҳолимизни қизиқтириб, кўпларга маъқул келмоқда. 2017 йилда Хакан қишлоғининг Оғуллик маҳалласи ҳудудида ана шундай уйларнинг бир қанчаси барпо этилади. Ҳозирданоқ мурожаатларнинг сони анча кўпайиб қолди.

Тоҳиржон Валиевнинг ўзи ва аёли Барчиной ҳам коллежда ўқитувчи. Уч нафар фарзандни тарбиялашмоқда. Ота-онасининг уйида 3 та оила яшашади.

– Агар мана шу қулайликлар бўлмаса, уй олишимиз қийин эди, нари борса кўп йиллар пул жамғаришимизга тўғри келарди. Чунки эр-хотин ўқитувчимиз. Ойликдан ошиниш осон эмас. Мана, энди бошланғич тўловни тўладик. Қолганини 15 йил мобайнида узамиз. Янги уйга эса, келаси йил Мустақиллик байрамигача кўчиб ўтамиз.

Олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз кайфиятини кўтариб юбораётгани рост. Қаёққа қараманг, ўз ҳаётидан мамнун, Ватан равнақи йўлида астойдил меҳнат қилаётган кишиларга кўзингиз тушади. Демак, келажагимиз янада порлоқ бўлиши шубҳасиз.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 1927
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 86
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг