Бош саҳифа / Янгиликлар / Шиндлер иштирокидаги операциялар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Шиндлер иштирокидаги операциялар

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Эренфрид Шиндлер Германия Федератив Республикасининг етакчи шифокорларидан бири ҳисобланади. Касалликларни олдини олиш ва ўз вақтида даволаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Шунинг учун ҳам унинг кўригига ташриф буюрувчиларнинг кети узилмайди.


Профессор Шиндлер бир вақтнинг ўзида Германиядаги йирик “Аскелепиос Санкт Августин” педиатрия клиникасининг тиббиёт директори вазифасида ҳам фаолият юритади.

Куни кеча, доктор Шиндлер вилоятимизга ташриф буюриб, вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникасининг урология бўлими фаолияти ва бу ерда даволанаётган беморларнинг аҳволи билан яқиндан танишди. Керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.

- Юртингиз менга жуда ҳам ёқди, ҳеч қаерда учратмаган ўзига хос табиатни, инсонларни учратдим, - дейди доктор Шиндлер. – Фуқароларни қабул қилишдан ташқари мамлакатингизнинг диққатга сазовор жойларида ҳам бўлиб, янада яқиндан танишмоқчиман.

Меҳмон 14-19 март кунлари беморларни тиббий кўрикдан ўтказади ва жарроҳлик операцияларида иштирок этади. Бунда кам таъминланган, эҳтиёжманд оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилади.


Киритилган вақти: 14/03/2018 19:17 Кўрилганлиги: 3141
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 167
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг