Бош саҳифа / Янгиликлар / Шаҳрихон тумани ҳокимининг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга мурожаатномаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Шаҳрихон тумани ҳокимининг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга мурожаатномаси

Ҳурматлишаҳрихонликлар!

Шу йил 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида давлатимиз раҳбари“Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда  аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманимизда ҳам кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар.Шунга асосан ҳар ҳафтанинг  душанба, сешанба ва чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 185 нафар тадбиркорларнинг лойиҳаларидаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлариўрганилиб, шундан 172 та масала ижобий этилди.13 нафартадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолар амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги сабаблиулар томонидан тақдим қилинган лойиҳалар истиқболсиз деб топилган. 

Мисол учун: туманимиздаги “Помидор Агро Люкс” МЧЖ томонидан гидропоника усулида иссиқхона ташкил этиш учун туман захирасидан 7 га ер майдони ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун “Жаҳон банки” маблағлари ҳисобидан “Саноат қурилиш банк” орқали 1,2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Республика вазирлик ва идоралари билан биргаликда туманимизда 2019 - 2020 йилларда умумий қиймати
527 млрд. 239 млн.сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 84 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган даврмобайнида олиб борилган ишлар натижасида  91 млрд. 635.млн.сўмлик миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 20 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. 


Мисол учун: Шаҳрихон туманидаги "Саховат текс" хусусий корхонаси томонидан толани қайта ишлашни ишлаб чиқариш комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига             10,400 млн.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 50 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 338 млрд. 528 млн. сўмлик 30 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, туманимизнинг Янги Ваҳим массиви “Бешмаҳалла” маҳалла фуқаролар йиғиниҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда 56 нафар тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 110 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 156 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Азиз ҳамюртлар!

Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам.Туманимиз ҳудуд жиҳатдан бошқа туманларга қарагандааҳоли сони кўп. Шунинг учун туманимизда тадбиркорлар ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқдалар.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб туманимиздаги бўш ер майдонлари хам            “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача ташаббускор 52 нафар фуқаролар
аукцион орқали 1,4 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар. Мазкур аукционда яна 12 та (0,60гектар) ер майдонлари ҳам сотилиш арафасида.   

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 216 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектлар аниқланди ва шу сабабли уларнинг138 тасига таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, 216 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан 43 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, бунинг натижасида                48 млрд. 731 млн.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилинишига келишиб олинди. 

Туманимиздаги сабзавотчилик фермер хўжаликлари ер майдонларининг 30 фоизида иссиқхоналар ташкил этиш лозим. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олиш мумкин. 

Айни пайтда туманда жами 824 минг 320 бош паррандалар мавжуд.Шундан аҳолихонадонларида
528минг. 843бош ва фермер хўжаликларида 295минг.                477бош, яъни 28 фоизи фермер хўжаликларида парвариш қилинмоқда.
        2018 йилда 56 млн. 239 минг дона тухум етиштирилиб, истеъмол меъёрини 87 фоизга қопланмоқда. Туман аҳолиси эҳтиёжи учун 4 млн. 312 минг дона тухум етишмайди.

Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманнинг ялпи худудий маҳсулотдаги саноат ишлаб чиқариш улуши 2,6 фоиз, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг вилоятимизда тутган ўрни 8-ўринга тўғри келмоқда.

2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларли даражада ўсиш кутилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимизда туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
8 миллион 200 АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, муҳтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва ҳисоб рақамни электрон шаклда (яъни, банкка бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли давр билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш ҳақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яъни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса, йиллик ставкаси                    6 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга, жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Зеро, бобокалнимиз Соҳибқирон Амур Темур айтганларидек – Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан афзалдир. Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!

 

 


Киритилган вақти: 22/11/2019 15:30 Кўрилганлиги: 2478
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 126
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг