Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоят ҳокими Шахрихон туманида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокими Шахрихон туманида

Вилоят раҳбари Шахрихон тумани Бегбачча ҳамда Дўлан МФЙ аҳолиси билан учрашди. 

Ҳудуднинг энг ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларида, ижтимоий муассасаларида бўлди. Халқ билан мулоқот давомида билдирилган камчиликлар мутасадди ташкилотлар томонидан шу ернинг ўзида бартараф этилишга киришилди. Жумладан, 

Бегбачча МФЙга жами 20 дона бетон таянчлар электр тармоқлари корхонаси томонидан олиб келиниб, ўрнатилиш ишлари бошланди ҳамда 2 км сим тортиш ишлари давом эттирилмоқда. 

“Сувоқава” ДУК томонидан жами 1,5 км ичимлик сув тармоғи тортилди, шундан 1,4 км транш ковланиб, 1,2 км қисмига тармоқ тортилди. Сув минорасини ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

“Автойўл” бошқармаси томонидан маҳаллада жами 3,5 км йўлларни шағаллаш зарурлиги аниқланиб, шундан 2,9 км қисми шағалланди. 




Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳудудда яшовчи 5011 нафар аҳолининг 1854 нафари тўлиқ ўрганиб чиқилди. 65 нафарида касалликлар аниқланди. Шундан, 45 нафари амбулатор тартибда, 15 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 5 нафари имтиёзли йўлланма (ордерлар) асосида вилоят тиббиёт муассасаларига даволаниши учун юборилди. 

17 нафари тиббиёт бирлашма томонидан бепул дори-дармон билан таъминланди. Ногиронлик гуруҳига мансуб шахсларни тиббий реабилитация воситалари билан таъминлаш юзасидан 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси ва 1 нафарига қўлтиқтаёқ берилди.




Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож Хасанова Донохонга вилоят ҳокими томонидан 1 дона телевизор, 500 кг кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фуқарони 2019 йил 4 декабрь куни вилоят кўз касалликлари шифохонасига текшириш ва даволаш учун олиб борилади.

Хонадонидаги юмушлар тўлиқ охирига етказилади. 

Дўстқулова Насибахонга вилоят ҳокими томонидан 1 дона телевизор, 

1 млн. сўм моддий ёрдам, кир ювиш машинаси, 500 кг кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 




Ўғли ва қизини ногиронлик группасига чиқариш учун тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Жами 1042 хонадонларга “Худуд газ” томонидан 950 дона газ балон берилган, шунингдек 610 дона аҳолининг шахсий газ балони бўлиб, жами 1560 донани ташкил этади. Жорий йилнинг 17-25 ноябрь кунлари 33 тонна суюлтирилган газ аҳолига тарқатилган.

Маҳалладаги 46 та хонадонга кирилди. Кундалик муаммолари ва эҳтиёжлари ҳал қилинди. Шундан, 5 та хонадон эгалари томонидан кредит олиш (3 таси чорва ва 2 таси тикувчилик) истагини билдирди. 




Дўлан МФЙга ҳам электр тармоқлари корхонаси томонидан жами 28 дона бетон таянчлар ўрнатиш кераклиги аниқланиб, шундан 18 донаси оборилди. Шунингдек, 2 км масофага сим тортиш ишлари амалга оширилади. Бундан ташқари маҳаллага 1 дона трансформатор олиб келинди. 

“Сувоқава” ДУК томонидан жами 8,5 км ичимлик сув тармоғи ётқизилди, шундан, 7,9 км транш ковланди ва 7,7 кмга тармоқ ётқизилди. 

 “Автойўл” бошқармаси томонидан 5 км ички кўчаларни  шағаллаш кераклиги режалаштирилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси 4 декабрь куни вилоятдан малакали шифокорларни жалб этиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказадиган бўлди.  

Жами 1048 хонадонларга “Худуд газ” томонидан 1062 дона газ балон берилган шунингдек, 160 дона аҳолининг шахсий газ балони бўлиб, жами 1222 донани ташкил этади. 

3 декабрь куни 6 тонна суюлтирилган газ аҳолига тарқатилди.

Туман аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ишлари давом этади.







Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Охирги ўзгариш: 03/12/2019 23:05 Кўрилганлиги: 3450
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 143
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг