Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁШ ФЕРМЕРЛАР УЧУН АГРОСАЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁШ ФЕРМЕРЛАР УЧУН АГРОСАЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

ЖАЛАҚУДУҚ (Аuz.uz). “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими томонидан Жалақудуқ туманида агросаёҳат ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими Нодирбек қаҳҳоров ҳамда вилоят журналистика маҳорат маркази тингловчиси Мафтуна Маҳкамова хабар бермоқда.


Унда иштирок этган қирқ нафарга яқин ёш фермер ва соҳага қизиқувчи уюшмаган ёшлар агросаёҳат давомида тумандаги “Нурли қуёш” фермер хўжалигида бўлишди. Хўжалик раҳбари А. Маҳмудов иштирокчиларга фермер хўжалигини ташкил этиш ва аграр соҳани қандай қилиб ривожлантириш бўйича тушунчалар тақдим этди.

Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши ҳудудий бўлими бошлиғи А.Тангирқулов ёшларга берилаётган имтиёзлар, туманда амалга оширилаётган “Ўсимликлар клиникаси” лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Агросаёҳат қатнашчилари намунали фермер хўжаликлари қошида ташкил этилган боғ ҳамда иссиқхоналар фаолиятини ҳам кузатдилар, мазкур соҳа бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишдилар.


Киритилган вақти: 21/06/2019 13:53 Кўрилганлиги: 318
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 74
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг