Бош саҳифа / Янгиликлар / Сак-массагетлар маликаси Бобур заминида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Сак-массагетлар маликаси Бобур заминида

Андижон қўғирчоқ театрида "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошидаги "Киноактёр" театр-студиясининг "Тўмарис" спектакли намойиш этилди. Тақдимотга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, ўқувчи ва талабалар, театр мухлислари ташриф буюрдилар.



Агентлик томонидан ўтган йили ташкил этилган студиянинг фаолияти киноактёрларнинг ижодий маҳоратини ошириш ҳамда профессионал саҳна асарлари орқали томошабинларга маънавий озуқа беришдан иборат. Илк томоша – ёзувчи Ёвдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" тарихий романи асосида Сайфиддин Мелиев саҳналаштирган "Тўмарис" спектакли режиссурадаги ўзига хос ёндашув ҳамда ечими билан кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.




Асарда сак-массагетлар маликаси Тўмариснинг шарафли ҳаёт йўли, Ватан озодлиги учун Эрон шоҳи Кирёвушга қарши мардонавор кураши қизиқарли ва таъсирчан лавҳалар ёрдамида акс эттирилади. Илмира Раҳимжонова ижросидаги бош қаҳрамоннинг шаҳду шижоати, ор-номус, эл-юрт шаъни йўлидаги жасорати ёш томошабинларни она юртга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаши билан аҳамиятлидир. Саҳнадаги ҳар бир декорация, давр руҳини берувчи мусиқий фон, Карим Мирҳодиев, Фарҳод Худойбердиев, Ҳусан Рашидов, Феруза Собитова, Наргиза Салмонова сингари актёрларнинг профессионал ижроси ўзаро уйғунлашиб, спектаклнинг умумий ғоясига хизмат қилади.


– Илк гастрол сафарини Андижондан бошладик, – дейди режиссёр Сайфиддин Мелиев. – Бу борада вилоят ҳокимлиги яқиндан ёрдам берди. Қўғирчоқ театрининг замонавий шароитлари, ижро учун қулай саҳнавий имкониятлар яратилганлигини таъкидлашни истардим. Асар томошабинларга маъқул бўлади, деган умиддаман.





"Тўмарис" спектакли беш кун давомида ҳар куни икки сеансдан намойиш этилиши режалаштирилган.

манбаа: auz.uz



Киритилган вақти: 18/02/2017 12:37 Кўрилганлиги: 4437
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг