Бош саҳифа / Янгиликлар / Руслан Чагаев учкураш ғолиблари даврасида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Руслан Чагаев учкураш ғолиблари даврасида

Бир неча кун давомида 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан вилоятимиздаги ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари махсус бўлимларидан иборат жамоалар ўртасида хизмат учкураши вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Унда спортнинг сузиш, югуриш, ўқ отиш турлари бўйича спортчилар биринчилик учун ўзаро кураш олиб бордилар.

Мусобақалар якунига кўра 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича Расулжон Абдураимов, 1000 метрга югуриш бўйича Ёқибжон Қобилов, 3000 метрга югуриш бўйича Шоҳруҳ Султонов, ўқ отиш бўйича Комилжон Аҳмедов ҳамда жамоалар ўртасида арқон тортиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди биринчи ўринни, хизмат учкураши мусобақаларининг якуни бўйича шахсий биринчиликни Абдувоҳид Алибоев қўлга киритдилар.

Бугун олимпия заҳиралари коллежида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар томонидан тантанали тарзда топширилди.

Тақдирлаш маросими якунида сўзга чиққан вилоят ҳокими мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, спортчиларнинг эришаётган муваффақиятлари ҳақида гапириб, келгусида янада улкан марраларни забт этишларида омад тилади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов тадбирда иштирок этган Андижон фарзанди, бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаевга миллий тўн ва дўппи кийдирди.

Тадбирда сўзга чиққан Р. Чагаев мусобақа ғолибларини муборакбод этди ва барча иштирокчиларни 9 май Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклади.

-Мен мана шу юртда униб-ўсиб, муваффақиятларга эришганимдан доимо фахрланаман, - деди биз билан суҳбатда Руслан Чагаев. - Мени жаҳонга танитган она юртимга ва халқимга доимо таъзимдаман.

Тадбир якунида Руслан Чагаевнинг ёш спортчилар ҳамда бокс мухлислари билан жонли суҳбати бўлиб ўтди.





Киритилган вақти: 06/05/2017 10:03 Кўрилганлиги: 5578
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 179
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг