Бош саҳифа / Янгиликлар / Қўрғонтепа тумани ҳокимининг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўрғонтепа тумани ҳокимининг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум азиз Қўрғонтепаликлар!

Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан, ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 256 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 238 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 8 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди. 

Мисол учун: Қўрғонтепа туманидаги “Khantex oil” МЧЖ томонидан Ёғ экстракти заводини ташкил этиш учун туман захирасидан 9,4 га ер майдони ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун “Landesbank Baden Wurtemberg” нинг (Германия) 4,5 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари ва ташаббускорнинг 10,5 млрд.сўм ўз маблағлари сарфланиши режалаштирилган.

 “Qo`rgon group” МЧЖ томонидан Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун туман захирасидан 0,5 га ер майдони ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жами 1,6 млрд.сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган бўлиб, шундан 120 минг доллар жамиятнинг хорижий сармоядорининг маблағлари хисобидан амалга оширилмоқда.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Республика вазирлик ва идоралар билан биргаликда туманимизда 2019-2022 йилларда умумий қиймати
1.3 трлн.сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 68 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган даври мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 492.9 млрд.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 24 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. 


Мисол учун: Қўрғонтепа туманида "Кхантекс груп" МЧЖ томонидан Текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг 1-босқичида Ип-калава ишлаб чиқаришни амалга ошириш ҳисобига 275,5 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 350 нафар янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 512.9 млрд.сўмлик 39 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, туманимизда 1 та кичик саноат зонасини ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда
11 та тадбиркорлар
томонидан умумий қиймати 3.8 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари, қўшимча яна 1 та янги кичик саноат зонасини ташкил этиш учун 1.0 гектар ер майдони ажратилмоқда. 

Азиз ҳамюртлар!

Шу ўринда, бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор вилоятимиз ҳудуд жихатдан бошқа вилоятлардан кўрра анча кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача 59 та бўш турган ерлар аукционга қўйилиб, 56 таси инвестиция киритиш шарти билан сотилиши таъминланди.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино-иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 203 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 188 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан 12 та давлат мулки объектларининг 7 таси “ноль” қийматда, 5 таси аукцион электрон савдолари орқали тадбиркорларга берилди.

 

Қадрли дўстлар!

Туманда мавжуд 334.8 гектар бўз ва 833.9 гектар яйловларнинг деҳқончилик қилиш имкони бор қисмига сув таъминотини яхшилаш ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш мумкинлиги аниқланди.

Масалан, Султонобод ҳудудида қуйидаги йўналишлар бўйича қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни амалга ошириш имкони мавжуд:

Асаларичилик бўйича: Султонобод шахарчасининг адир ҳудудлари мавжуд, ушбу адир ва тоғ ёнбағрларида асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Балиқчилик бўйича: Қорадарё кесиб ўтган Қўрғонтепа туманидаги сизот сув яқин жойлашган ер майдонларида балиқ етиштириш фермер хўжаликларини ташкил этиш.

Шоличилик бўйича: туманда сув ресурслари юқори бўлган, худудларда шоличилик фермер хўжаликларни ташкил этиш ҳисобига туман аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олиш мумкин.

Азиз юртдошлар!

Ҳомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 132.6 минг. тонна мева-сабзавот (истъемолга 114.6 минг тонна, экспортга 5.6 минг тонна) етиштирилди. Туманда мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 9.9 минг тоннани (жами етиштирилган маҳсулотларнинг 7.5 фоизини қайта ишлаш) ташкил этади.

Шунингдек, туманимизда аҳоли истеъмолидан ортиқча мева-сабзавот махсулотлари етиштирилади. Қўрғонтепа туманида 2020-2021 йилларда жами 1 минг тонна мевани қуритиш ҳамда 2,8 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш зарур.

Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, адирли ер майдонларда томчилатиб суғоришни жорий қилиб, гидропоникали иссиқхоналар ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Тумандаги сабзавотчилик фермер хўжаликларининг ер майдонларининг 50 фоизига иссиқхоналар ташкил этишимиз керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади.  

Шулар қаторида, туманда жами парандалар сони 518 минг бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадаларида
456 минг ва фермер хўжаликларда 60 минг яъни 12 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.
2018 йилда 43 минг. дона тухум етиштирилиб, истеъмол меъёрни 94 фоизга қопланмоқда. Туман аҳолиси эҳтиёжи учун бор йўғи 3 минг. дона тухум етишмайди холос.

Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида, туманимизнинг адир ҳудудларида қўшимча парандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарурлиги аниқланди. 

Қадрли дўстлар!

Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманда фаолият курсатиб келаётган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг саноат махсулотларидаги улуши 72,7 фоизни, асосий капиталга киритилган инвестицияларда 93,1 фоизни, курилиш ишларида 92,2 фоизни, чакана савдо айланмасида 85,9 фоизни, хизматларда 95 фоизни ташкил эмокда.

2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида, иқтисодиётимизда туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яъни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда, тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли давр билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яъни сектор раҳбарининг хулосасига асосан, кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида, тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда, кредит маблағи миллий валютада ажратилса, Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса, йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

 

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, бугунги кунда, давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

 

 


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:19 Кўрилганлиги: 2833
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 178
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг