Бош саҳифа / Янгиликлар / Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига тантанали байрам ва концерт дастури ташкил этилди.

Байрам аввалида барчани Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрами муносабати билан қизғин муборакбод этди.

Вилоятда Ҳурматли Юртбошимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар сабабли қишлоқ хўжалиги йўналиши ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда.



Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки вилоятда ҳар йилгидек, 2020 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришилди. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шартнома бўйича пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда озиқ-овқат дастурларида белгиланган режалар ортиғи билан бажарилди.



Энг муҳими, жорий йилда бутун дунёда бўлгани каби вилоятимизда пандемия шароити бўлган мураккаб вазиятда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши таъминланди.

Жумладан, жорий йилда вилоятда қарийб 80 минг гектар майдонда пахта етиштирилиб, шартномадаги 252 минг тонна ўрнига амалда 268 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди.



Бу эса шартномага нисбатан қарийб 17 минг тонна кўп демакдир. Яна бир муҳим жиҳати шуки, жорий йилда ўтган 2019 йилдагига нисбатан 9 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етказиб берилди.

Пахтачиликда жорий йилда об-ҳавонинг барча инжиқликларига қарамасдан ҳосилдорликнинг ошишига эришилди. Вилоят бўйича ўтган 2019 йилда ҳар гектар ердан олинган ўртача ҳосилдорлик 32,6 центнерни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 33,8 центнерга ошди ёки ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик 1,2 центнерга кўтарилди.



Бунда, албатта пахтачиликда янги тизим, яъни кластер тизимига ўтилганлиги, кластер корхонаси билан фермер ўртасидаги шартномага асосан, пахта етиштириш вегетация даврида моддий ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилганлиги, энг асосийси вилоятимизнинг мардонавор меҳнаткашларининг самарали меҳнатлари бор.

Тизимли иш ташкил қилган ҳолда бажарилган меҳнатлар сабабли деҳқонларимиз матонат намуналарини кўрсатиб, барча майдонларда кўзланган ҳосилни олишга эришдилар.



Вилоятга жорий йилда кластер корхоналари ва фермерлар томонидан 530 дан зиёд янги замонавий ва юқори унумли техника ва механизмлар олиб келинган бўлса, 2021 йилда қарийб 700 тага яқин янги техникалар олиб келиш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятда 2020 йилда 76 минг гектардан зиёд майдонларда деҳқончилик қилиниб, жами 517 минг тонна ялпи ҳосил етиштирилди, гектаридан олинган ҳосилдорлик 2019 йилга нисбатан вилоят бўйича ўртача 2,5 центнерга кўтарилди.

2020 йилда етиштирилган ғалла майдони 2019 йилдагига нисбатан 800 гектарга қисқарганини инобатга оладиган бўлсак, ҳосилдорлик янада кўпроқ ошганлигини кўришимиз мумкин.

Давлат омборларига жорий йилда олиб кирилиши режалаштирилган дон 261 минг тонна белгилангани ҳолда, амалда 293 минг тоннадан зиёд ёки 112 фоиздан ортиқ дон олиб кирилди. Фермерларнинг ўз ҳисобида қолган донлари ҳар йилгига нисбатан кўпроқ бўлиб, манфаатдорлик даражаси ошди.



Вилоятда 2020 йилда тўрт босқичда ипак қурти парвариш қилиниб, жами 2 минг 718 тонна пилла етиштирилиб, шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Ҳар қути ипак қуртидан олинган пилла ўртача ҳосилдорлик 55 кг. данни ташкил қилди. Пиллачиликда қарийб 10 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг баҳор ва куз фаслларида 5 млн. 665 минг тупдан ортиқ кўчатлар экилиб, тармоқда мустаҳкам озуқа базаси яратиш чоралари кўрилди.

2020 йилда пиллачилик йўналишида вилоятга жами 10 млн. 547 минг АҚШ доллари қийматидаги инвестициялар олиб кирилиб, Марҳамат туманида пилла хомашёсидан олинган калава иплардан гилам тўқиш цехи ишга туширилиб, 100 нафар янги ишчи ўринлари яратилди.




Вилоятимизда жорий йилнинг 11 ойлик якуни билан жами 1 млн. 936 минг тонна маҳсулотлар етиштирилди, жумладан, 388 минг тоннадан ортиқ мева, 57 минг тоннадан ортиқ узум, 1 млн. 107 минг тонна сабзавот, 143 минг тонна полиз, 241 минг тонна картошка етиштирилди.

Жорий йилда мева-сабзавотчилик кластер корхоналари томонидан шу кунга қадар 28 минг тонна ёки қарийб 23 млн. АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 141 фоизга кўп демакдир, бундан ташқари, кластерлар томонидан 975 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилди.



Андижон вилоятида чорвачиликни ривожлантириш, соҳага замонавий технологиялар жалб қилиш, чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йил якуни билан қорамоллар бош сони 1 млн. 109 минг бошга етказилиб, ўтган шу даврга нисбатан 105 фоизга, паррандалар эса умумий бош сони 8 млн. 617 минг бошга етказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108 фоизга кўпайтирилди.

Бунинг ҳисобига жорий йил якунига қадар вилоятда 158 минг тонна гўшт, қарийб 1 млн. тонна сут, 696 млн. дона тухум ишлаб чиқаришга эришилади. Тармоқда жорий йилда 256 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1 минг 844 та янги иш ўринлари яратилди.



Лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 2020 йил якуни билан 6 минг тоннадан ортиқ гўшт, 47 минг тонна сут, 13 млн. дона тухум, 4 минг тонна парранда гўшти ва қарийб 8 минг тонна қўшимча балиқ етиштирилади.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 21-22 май кунлари вилоятга қилган ташрифида берган топшириғига асосан 35 та эчкичилик, 43 та паррандачилик, 47 та қуёнчилик кластерлари ташкил этилиб, улар томонидан 17 минг

40 бош эчкилар, қарийб 5 млн. бош парранда, 66 минг бошга яқин қуёнлар аҳоли хонадонларига тарқатилди. Балиқчиликда 108 та лойиҳаларда қарийб 143 гектар, шундан Улуғнор туманида 60 та лойиҳаларда 84 гектар интенсив балиқ ҳовузлари ташкил этилди.

Юқоридаги кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, бугунги байрам муносабати билан соҳа вакилларига ҳар қанча мақтов, ҳар қанча ижобий фикрлар айтсак ярашади.

Жорий йил мавсуми охирлаб, йил якунлари сарҳисоб қилинаётган мана шу айёмда сизларга, барча қишлоқ аҳлига олийжаноб меҳнатингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман – дейди вилоят ҳокими.

Шундан сўнг тадбир қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият бахш этувчи куй қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари тақдим этилди.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Охирги ўзгариш: 13/12/2020 17:40 Кўрилганлиги: 2461
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 102
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг