Бош саҳифа / Янгиликлар / Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Нуронийлар масканига ташриф буюрди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Нуронийлар масканига ташриф буюрди

Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди. 

Мамлакатимизда нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Жойларда фахрийларнинг вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилмоқда. Фарғонадаги Нуронийлар маскани Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилган. Бу ерда кексалар учун зарур бўладиган барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бойитилган кутубхона, замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали, тиббиёт хонаси, фитобар, чойхона нуронийлар хизматида. 

Моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, нақшинкор устунлар ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган. 

Президентимиз бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади. Нуронийларнинг ёшлар билан ишлашининг изчиллигини таъминлаш, жамиятимиз маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда уларнинг ўрнини ошириш бўйича тавсиялар билдирди. 

манбаа: uza.uz

Киритилган вақти: 23/06/2017 14:30 Кўрилганлиги: 3726
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг