Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўқувчининг ўз формаси бўлсин
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўқувчининг ўз формаси бўлсин

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 16 август куни таълим тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини тинглаш мақсадида ўтказган мажлисдаги фикрлари кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбари ўқувчилар формаси масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Мактаб ва коллежларда бир хил форма бўлмоғи лозимлиги, бу жамиятда маърифатли, адолатли ва тенг ҳуқуқли муҳит яратишга ёрдам беришини билдирди.

Таъкидланганидек, янги ўқув йили олдидан ота-она фарзанди учун форма олади, Бироқ барча ҳам сифатли, талаб даражасидаги кийим харид қилмоқда, деб айтиш қийин. Энг оғриқлиси, бир хилда эмаслиги.




Президентимиз айтганларидек. форма кийган боланинг маънавияти, маърифати ўзгаради. Масъулияти ва жавобгарлик хисси ортади. Юқоридагилар биз адолатчиларнинг кўнглимиздаги гап бўлди. Чунки Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик масалалари” лойихасида ёшлар тарбияси билан боғлиқ долзарб вазифалар қаторида, 2015 йилда айнан ўқувчиларни ягона мактаб формасига ўтказиш ташаббуси билан чиққанмиз.

Ўтган давр мобайнида таълим муассасалари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилди. Лойиха доирасида партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг вакилларидан тузилган ишчи гуруҳи таълим муассасалари ва маҳаллаларда жамоатчилик назорати тартибида иш юритмоқда. Ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада кўплаб мактаблар ўз формасига эга бўлди. Бу борада Андижон шаҳри, Андижон. Мархамат, Жалақудуқ ва Олтикўл туманларида эришилган ютуқлар қувонарли. Андижон шаҳридаги №30, №3, №21 ва №7—умумтаълим мактабларида “Кийиниш маданияти ва ўқувчи формаси” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. Унга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, сухбат якунида ижтимоий сўров ўтказилди. Қувонарлиси, кўпчилик таклифимизни қўллаб-қувватламоқда.

Мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, бу ишга кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Давлатимиз раҳбарининг куюнчаклик билан билдирган фикрлари зиммамиздаги масъулиятни янада ошириб, янги ўқув йили олдида аниқ режа асосида иш олиб боришга бошламоқда.




Охирги ўзгариш: 22/08/2017 15:03 Кўрилганлиги: 4903
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 130
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг