Бош саҳифа / Янгиликлар / #online #yoshlarforumi #andijon2021
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

#online #yoshlarforumi #andijon2021

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ АНДИЖОНДА...

Мамлакатимизда ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Сабаби бугун ишонч билдирилаётган ёшлар Ўзбекистоннинг келажаги ҳамда куч-қудратидир. Жараёнда буюк авлодларнинг ворислари- мард ва жасур ёшларнинг ҳамфикр ҳамда ҳамжиҳат бўлиши кўнгилларга таскин ва қувонч бағишлайди.



Шу жиҳатдан Андижон вилоятида ўтказилаётган Ёшлар форуми муҳим аҳамият касб этади. Андижонлик ёшлар 20-22 май кунлари ўтказилаётган тадбирлар давомида Юртбошимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлардан қанчалик самарали фойдаланаётганлигини тенгдошларига намойиш этадилар. Улар билан фикр алмашиб, янги ғоялари билан ўртоқлашадилар.



Андижон шаҳар марказидаги темир йўл вокзалида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган ёшларни Бобур сиймоси ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари катта тантана билан кутиб олдилар. Ижро этилган куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.



Адижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 20/05/2021 16:07 Кўрилганлиги: 2555
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 102
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг