Бош саҳифа / Янгиликлар / НАВБАТДАГИ “ҚУРИЛИШ КУНИ” ХОНОБОДДА ЎТКАЗИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

НАВБАТДАГИ “ҚУРИЛИШ КУНИ” ХОНОБОДДА ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги “Қурилиш куни” да вилоятимиздаги амалга оширилаётган бунёдкорлик ва қурилиш объектларининг қурилиш-монтаж ишлари, сифати ва муддати ҳақида шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, архитекторлар, “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ қурилаётган ва таъмирланаётган инфратузилма объектларининг тадбиркорлари ва барча дастурларга тушган ижтимоий соҳа объектларидан фойдаланувчи раҳбарлар ҳамда тегишли корхона-ташкилот вакиллари билан учрашди. 

Жорий йилда дастурларга асосан аҳоли учун 224 та 2 сотихли 3 хонадон иборат арзон уй-жойлар ҳамда 49 та кўп қаватли ( ҳар бир уйда 24 тадан хонадон жами 1176 та) уйлар қурилиши белгиланган. Вилоятимиздаги демографик жараённинг ўзгариб бориши, айниқса аҳолининг ўсиш кўрсаткичлари ҳамда вилоятдаги мавжуд ер майдонини ҳисобга олиб, кейинги йиллларда кўп қаватли уйлар кўпайиб бораверади. 




Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барча қурилиш-монтаж ишлари пудратчиларнинг ҳар бирлари билан бирма-бир суҳбатлашиб, қурилиш объектларида амалга оширилаётган ишларнинг сифатига алоҳида эътибор бериш ва ўз муддатида якунлашлари бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.


Охирги ўзгариш: 25/06/2019 08:51 Кўрилганлиги: 391
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 77
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг