Бош саҳифа / Янгиликлар / Муносиблар тақдирландилар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Муносиблар тақдирландилар

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат муҳофазаси ёш ходимларни қўллаб-қувватлайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда аҳолига муносиб меҳнат шароити яратиш, иш жойида ходимларнинг руҳиятига таъсир этувчи салбий омиллар ва уларни бошқариш йўллари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш механизмлари ва ишчиларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.





Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) юзасидан амалга оширилаётган ишлар, корхона ва ташкилотларда фойдаланилаётган асбоб-ускуналарни жароҳатлаш хавфсизлиги бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш, содир бўлган бахтсиз ходисалар, касб касалликлари таҳлили, соҳадаги ёш мутахассислар ва вакилларнинг фаолиятлари кенг муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирландилар.



Охирги ўзгариш: 16/06/2018 09:23 Кўрилганлиги: 3312
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг