Бош саҳифа / Янгиликлар / ИТАЛИЯ ПОЙАФЗАЛЛАРИ ЭНДИ АНДИЖОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ИТАЛИЯ ПОЙАФЗАЛЛАРИ ЭНДИ АНДИЖОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

АНДИЖОН (Аuz.uz). 26 июнь, чоршанба куни, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Италиянинг Мачевата провинциясининг Чивитанова-Марке иқтисодий зонасида жойлашган “FAC GB” компанияси директори Дон Фабрикио Беллагамба, Савдо ва ташқи иқтисодий фаолият бўйича ўринбосари Чиара Маталони ҳамда технолог Ангела Феррариларни қабул қилди. Бу ҳақда унда иштирок этган auz.uz сайти мухбирлари хабар бермоқда.

Учрашув мобайнида юртимизда инвестицион муҳитни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, хорижлик сармоядорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

- Ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар замонавий стандартларга тўлақонли жавоб беради, - дейди Андижон шаҳридаги "Саuus shoes" МЧЖ раҳбари Алишер Сотволдиев. – Корхонамиз улар билан бир йилдан буён тўғридан тўғри бизнес ҳамкорлик қилиб келади. Маҳсулотларимизни улардан олинган энг сифатли клей ва краскалар ёрдамида ишлаб чиқармоқдамиз. Иш юзасидан ўтказилган турли суҳбатлар давомида мамлакатимизда тадбиркорларга, айниқса инвесторларга яратилаётган имкониятлар ҳақида айтиб берганимизда улар томонидан компаниянинг Андижондаги филиалини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Ҳамкор сифатида қўллаб-қувватладик. Ҳозирда якуний музокаралар олиб борилмоқда.

- Компаниямиз 1956 йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг етакчи пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялардан ҳисобланади, - дейди компания раҳбари Дон Фабрикио Беллагамба.- Жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатларига уч турдаги клей, краска ва пойафзаллар (машҳур бешта бренд)ни экспорт қиламиз. Келгусида Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагидамиз. Ўйлайманки, мутасаддиларга таклиф қилаётган лойиҳамиз маъқул келади.

Учрашув сўнггида вилоят ҳокими меҳмонларга ўзининг эсдалик совғаларини топширди.

Шу куни вилоят раҳбари Туркиялик тадбиркорлар Мустафа Айдин ва Маҳмуд Инжа билан таклиф қилинаётган лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борди.


Киритилган вақти: 26/06/2019 12:58 Кўрилганлиги: 364
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 97
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг