Бош саҳифа / Янгиликлар / ИККИТА БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ИККИТА БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Андижон шаҳридаги Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Уни “Андижон капитал қурилиш инвест” МЧЖнинг қурувчилари барпо этишди. 200 ўринга мўлжалланган муассаса қурилишига 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Кичкинтойларга 8 гуруҳда рус, инглиз, корейс тиллари ҳамда менталь арифметика ўргатилади. Алоҳида турк гуруҳи ташкил қилинган. Каратэ, бадиий гимнастика, хореография тўгараклари йўлга қўйилган.

-Бир йил давомида 117 та давлат ва нодавлат-шерикчилик мактабгача таълим муассасаси ташкил қилинди, - деди вилоятимиз раҳбари Ш. Абдураҳмонов. - Бу эса келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни камол топишлари учун кенг имкониятлар, демакдир.


Фаробий маҳалласида ҳам “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими ўтказилди. Қисқа муддат ичида “Юсуфжон мебел қурилиш” ташкилоти бунёдкорлари меҳнати билан Халқ банки томонидан ажратилган 2 миллиард 600 минг сўмдан ортиқ кредит эвазига 100 ўринга мўлжалланган боғча қад кўтарди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар мазкур соҳада тадбиркорлик фаолиятини юритишни мақсад қилган ишбилармонлар сафи кенгайишини таъминламоқда. Натижада соҳада соғлом рақобат муҳити шаклланиб, таълим-тарбия сифати ошишига замин яратилмоқда.


Киритилган вақти: 04/04/2019 19:37 Кўрилганлиги: 469
 
Жами мурожаатлар: 1345 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 253 (19%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 87
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг