Бош саҳифа / Янгиликлар / ҲАЗРАТ НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҲАЗРАТ НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

Андижонда буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навиой таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Хазрат Навоийга эҳтиром” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. 



Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида ўтказилган тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди. 




Истиқлол йилларида жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг бебаҳо адабий мероси, инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларини ўрганиш, кенг тарғиб этиш борасида муайян ишлар олиб борилаётганлиги, бу аҳоли, айниқса, ёшларда адабиётга қизиқишни, қалбларида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. 

 

Тадбирда Андижон давлат университети талабалари, Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиётига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари томонидан Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди. 

З.М. Бобур номидаги вилоят театри санъаткорлари томонидан Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган сахна кўринишлари намойиш этилди, унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

 

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

 

Тадбир Андижон давлат университетида Навоий ижодига бағишланган адабий-бадиий кеча, ижодкор ёшлар мушоираси доирасида давом этди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари, таълим муассасаларида бўлиб ўтмоқда. 

 

 

Ф.Ибайдуллаев



Киритилган вақти: 09/02/2019 16:01 Кўрилганлиги: 3067
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 117
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг