Бош саҳифа / Янгиликлар / ҲАР БИР СОҲА ВАКИЛЛАРИ ЭЪТИБОРДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҲАР БИР СОҲА ВАКИЛЛАРИ ЭЪТИБОРДА








Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва 2020 йил якунлари бўйича “Ҳосил байрами” муносабати билан бугун Андижонда соҳа вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Ушбу соҳада жорий йилда самарали ишлар амалга оширилди. Буни биргина пахта етиштириш мисолида кўриш мумкин. Давлатга пахта сотиш режасига асосан 251 минг 773 тонна пахта топширилиб режа 100.3 фоизга бажарилган. Ушбу натижа остида қатор фидойиларнинг машаққатли меҳнатлари ётибди.

Республикамизда ҳар қандай соҳа вакилларининг меҳнатлари қадрланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Республикамиз миқёсида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»ни кенг кўламда нишонлаш таклифини илгари сурган эди. Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.


Андижон вилоятида ҳам «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришдаги кўп йиллик мардона меҳнатлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, ер майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этишдаги самарали хизматлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда 13 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан қатор 178 нафар соҳа вакиллари кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотланадилар.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Охирги ўзгариш: 12/12/2020 17:36 Кўрилганлиги: 1874
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 164
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг