Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси: ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИГА ЯНГИЧА КЎЗ БИЛАН ҚАРАЙЛИК
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси: ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИГА ЯНГИЧА КЎЗ БИЛАН ҚАРАЙЛИК

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш барча ҳудудларда ва барча соҳаларда устувор вазифаларни масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан адо этишни тақозо қилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма биринчи сессиясини Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб, шу хусусда сўз юритди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар қаторида, энг аввало, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, суд ислоҳотларини рўёбга чиқариш, Ёшлар иттифоқининг сафини жисмоний ва маънавий етук йигит-қизлар билан тўлдириш, парламентимизни ҳақиқий демократия мактабига айлантириш юзасидан аниқ саъй-ҳаракатлар турибди. Ҳар бир депутат, сиёсий партия фаоли, мутасадди раҳбар, ислоҳотларнинг иштирокчиси бугунги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий жараёнга янгича кўз билан қараши керак.



\

Сессия қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» маърузасини яна бир бор тингладилар. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик, Ўзбекистон Халқ демократик, «Миллий тикланиш» демократик, «Адолат» социал демократик партиялари вилоят кенгашларининг раислари Тоҳиржон Толипов, Абдулҳамид Нурматов, Ҳамиджон Омонов, Абдупатто Асхановлар ҳозирги жараёнда сиёсий партияларнинг роли ва нуфузини ошириш юзасидан белгилаб берилган кўрсатмалар ижроси хусусида сўз юритдилар.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Ш. Собировнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Мамадалиевнинг тиббий-санитария муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С. Исмоиловнинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги даврида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Сессиялар оралиғида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқармалар раҳбарларини тайинлаш ва озод этиш тўғрисидаги қарорлар тасдиқланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Салом Самадов қатнашди ва сўзга чиқди.



Киритилган вақти: 22/07/2017 18:03 Кўрилганлиги: 3958
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 174
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг