Бош саҳифа / Янгиликлар / Эл саломатлиги йўлида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Эл саломатлиги йўлида

Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, академик Феруз Назиров бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи Андижонга ташриф буюрди.


Меҳмонлар дастлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали поликлиникасида бўлишиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишдилар. Филиал учун бунёд этилаётган қўшимча биноларнинг лойиҳаларини кўздан кечирдилар.

Сўнгра академик Ф. Назиров Андижон давлат тиббиёт университетида вилоятимизда фаолият олиб бораётган жарроҳлар, магистлар ва клиник орденаторлар билан суҳбатлашди.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош жарроҳи, Тошкент тиббиёт академиясининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миршавкат Акбаров эса Қўрғонтепа тумани шошилинч тиббий тез ёрдам бўлимида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш асносида бир қатор жарроҳлик операцияларини ҳам амалга оширди.

- Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 декабрь куни тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш - барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир”, дея таъкидлаган эди. Йиғилишда билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, белгиланган “Йўл харитаси”га асосан Андижонга ташриф буюрдик, - дейди академик Ф. Назиров. – Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари барча шаҳар ва туманларда бўлишиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишади. Жарроҳлик операцияларида иштирок этишади.




Киритилган вақти: 14/03/2018 18:02 Кўрилганлиги: 3279
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 182
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг